Фаластиннинг Усмонийлар давридаги ҳолати… Омонат ва ғамхўрлик

Фаластиннинг Усмонийлар давридаги ҳолати… Омонат ва ғамхўрлик

Инсоният тарихини ўрганган одам Исломий Халифаликнинг қарийб ўн уч аср мобайнидаги шонли тарихини қадрламай қўя олмайди. Чунки у энг кучайган даврида ҳам заифлашган даврида ҳам буюк бўлган эди. Масалан, қарийб олти аср давом этган Усмоний давлат тарихига назар солсак, бу давлат жиҳодда пешқадам, ободончилик борасида буюк ва ўз фуқароларига бўлган муомалада шафқатли бўлган эди. Бу даврда одамлар Ислом дошқозонида тобланди, унинг ҳукми остида араб ва ажнабий ўртаси ажратилмади. Ер юзида адолат ўрнатилиб, одамлар унга бўйсунди. Бу давлат ўз даврининг охирги йилларида йўл қўйган камчиликлари туфайли бошқа давлатлар бошига тушган таназзулга учраш қонуни унга ҳам етгунига қадар шундай давом этди. Тарих яна такрорланиши мумкинми? Ҳа, албатта такрорланади, фақат мусулмонлар орқали такрорланади. Чунки уларнинг дини Раббонийдир. Охирги замон Пайғамбари: «Пайғамбарлик минҳожи асосида рошид Халифалик бўлади» деб башорат қилганларидек, мусулмонларга тарих такрорланиши тўғрисида ваъда қилинган. Лекин, тарих ўзини ўзи такрорламайди, балки уни мусулмонлар ўз динларига эргашиш ҳамда ўзларининг ва бутун оламларнинг саййиди бўлган Муҳаммад нинг йўлига юриш орқали такрорлайдилар.

Тарихда Халифалик давлати Шом юртларини, айниқса, Байтул Мақдисни фатҳ қилишга ҳаракат қилди. Бу иш Пайғамбарлик давридан бошланди. Зеро унда Ислом қўшинлари мана шу йўналиш бўйича ҳаракат қилдилар. Росулуллоҳ ﷺ замонида Шом юртларининг фатҳига муқаддима сифатида Мўъта ва Табук ғазотлари бўлди. Абу Бакр даврида фатҳлар давом этди ва Умар ибн Хаттоб Шом юртларини фатҳ қилди. Халифа Умар Росулуллоҳ ﷺнинг Тамим Дорий ва унинг оиласига қилган васиятини рўёбга чиқарди. Икрима айтади: Тамим Исломга киргач «Эй Аллоҳнинг элчиси Албатта Аллоҳ Таоло сизни бутун ер юзига ғолиб қилади. Шундай экан, менга Байту Лаҳмдан икки қишлоқни ҳадя қилинг», деди. Шунда Росулуллоҳ ﷺ: «У сенга», дея Байту Лаҳмни унга хатлаб бердилар. Икрима айтади: Тамим мактубни Умарга олиб боргач, Умар мен бунга гувоҳман деб унга имзо қўйиб берди. Зайд ибн Амр айтади: Мен Пайғамбар ﷺни олдига келиб, Исломни қабул қилгач, У киши Тамим Дорийга: «Хоҳлаганингни сўра» деган эдилар. Тамим Байт Айнун ва Иброҳим масжидини сўради. Шунда Росулуллоҳ ﷺ Тамимга ўша икки жойни бердилар.

Қуддус ва унинг атрофидаги муборак замин барча мусулмон халифаларнинг устувор вазифаларидан бўлган. Бу замин салибчилар даврида турли босқинчилик ва урушларга дучор бўлди. Салоҳиддин Айюбий (у кишини Аллоҳ раҳмат қилсин) салибчилар билан бўлган Хиттин жангида Қуддусни Исломий давлат қучоғига қайтарди. 1516 йили, Султон Салим биринчи даврида Фаластин Усмонийлар ҳукмронлиги остига ўтди. Султон Салим ва унинг ўғли Сулаймон қонуний давридан бошлаб Халифалик қулатилгунига қадар Қуддусга катта эътибор берилди. Бироқ давлатлар худди шахслар каби аввал шон шуҳратга эришадилар, сўнгра динлари ва ҳаёт тизими ҳақидаги тушунчалари заифлашиб, татбиқи ёмонлашгач, заифлаша бошлайдилар… Усмоний давлат ҳам бошқа давлатлар каби ўсиш ва қулаш қонунига бўйсунди. Шуни таъкидлаш керакки, Усмоний давлат мабдасининг яроқсизлигидан эмас, балки мусулмонлар уни ёмон татбиқ қилганларидан қулади.

Оғир сиёсий вазиятлар ҳамда Халифалик давлати иштирок этган урушлар натижасида Усмоний давлатнинг ўша даврдаги бошқа вилоятлари каби Фаластин ҳам иқтисодий, сиёсий ва таълим соҳасида анча заифликка юз тутган. Давлат олиб борган кўплаган урушлар туфайли одамларга мажбурий солиқлар юкланган эди. Таълим-тарбия Фаластинда мавжуд бўлган саноқли мадрасаларга чекланган бўлиб, таълим даражаси жуда паст эди. Бу эса, ўн тўққизинчи асрнинг охирларида Ғарб миссионерлик мактаблари фаолиятининг кучайишига олиб келди. Шунингдек, юртда касалликлар ва қашшоқлик авж олди. Бу эса, уларнинг ҳаётига салбий таъсир кўрсатиб, баъзиларини ўз ерларини сотишга мажбур қилди. Бундан ташқари, очкўз давлатлар билан олиб борилган урушлар, ёшларни ўз регионларидан бошқа жойлардаги урушларга жалб қилиниши ва умумий сафарбарлик каби ишлар одамларда волийларга нисбатан норозиликни пайдо қилди. Айниқса, ўша пайтдаги турклаштириш жараёнининг кучайиб кетиши туфайли араблар юқори лавозимли ишларидан айрилди ва ўз ўринларини туркларга беришди. Бу турклар эса оддий турклар эмас эди, балки улар иттифоқ ва тараққиёт жамияти аъзоси эдилар. Ушбу жамият Ёш Туркия жамиятининг қуролли қаноти бўлиб, Усмонийлар даврида яҳудийларнинг Фаластинга кўчиб келишида катта таъсирга эга бўлди.

Европа насроний давлатлари Усмоний давлат пайдо бўлганидан бошлаб унга қарши тинмай тил бириктиришди. Бу ҳолат масиҳийларнинг Қуддус ва Константинополни қайтариб олиш орзусини рўёбга чиқаришга интилишларида яққол кўринди. Улар ўзининг экспансионистик сиёсатини амалга ошириш ва яҳудийларнинг ёвузлигидан қутилиш учун уларни ўз лойиҳалари йўлида ишлатиш ва уларнинг пулларидан фойдаланишга қаттиқ ҳаракат қилишди. Усмоний давлатнинг охирги кунлари, яъни унинг турли вилоятларида бошбошдоқлик тарқалгач ва Европа давлатларининг кўмаги билан яширин сепаратист жамиятлар пайдо бўлгач Европа давлатларининг тил бириктируви янада кучайди. Миср волийси ва французларнинг малайи Муҳаммад Али Наполеоннинг Қуддусни қайтариб олиш учун Мисрга қилган ҳужумидан кейин фаоллашиб қолди. Ўшанда Наполеон яҳудийлардан уларга вужуд тиклаб бериш эвазига Шарқдаги кампаниясини молиялаштиришни талаб қилган эди. Бу кампанияда Ротшельдлар оиласи катта донорлардан бири бўлди. Лекин ҳужум 1799 йили Акка деворлари қаршисида муваффақиятсизликка учради. Бу ҳақда ёзилган манбаларга кўра, Наполеон қалъа девори олдида нутқ сўзлаб, қадимги Қуддус мамлакатини қайта тиклашга чақирди. У ўз нутқида: «Мен (Исроил) меросини кўтарган қўшин бошига илоҳий кўрсатма билан келдим» деди ва яҳудийларни Фаластин ерига келишга чақирди. У сўзида давом этар экан: «Эй исроилликлар туринг, чунки бу энг қулай фурсатдир. Франция ҳозир (Исроил) меросини кўтарган ҳолатда сизга қўлини чўзмоқда. Шундай экан, дунё халқлари орасидаги ўрнингизни қайта тиклашга шошилинг», деди. Наполеоннинг ҳужуми муваффақиятсизликка учрагач, уларга Африкадан ватан қилиб беришни таклиф қилди, лекин улар бундан бош тортишди. Наполеоннинг ҳужуми муваффақиятсизликка учраган бўлса-да, бироқ, у Усмонийлар қўшинининг заифлигини фош этди ва бу бутун дунё учун Қуддус устида кураш бошлангани ҳақида сигнал ўрнида бўлди. Мана шу нуқтадан Европа-яҳудийлар ҳамкорлиги бошланди. Бунда Европа яҳудийларни ўз лойиҳаларига хизмат қилдириш учун молиялаштириш, бўйсундириш ҳамда Таврот ва яҳудий башоратлардан фойдаланиш каби ишларни амалга оширди. Шунингдек, яҳудийларга руҳий, сиёсий ва ижтимоий муносабатларга эга ватан тиклаб бериш учун ўз лойиҳаларини муқаддас ерга боғлашга ҳаракат қилишди.

Айни пайтда Россия ва Усмоний давлат ўртасида Қрим уруши (1856-1858) йилда бўлиб ўтди. Натижада адолатсиз битимлар имзоланди, Болқон ва Усмоний давлат шарқидаги катта майдонлар Россия томонидан ишғол қилинди ва турли сепаратистик ҳаракатлар бошланди… Бунинг ортидан Европа давлатлари Усмоний давлат ишларига аралаша бошлади. Бу давлатлар Усмоний давлатга нисбатан қабиҳлик, разиллик ва ёмон ният билдиришди. Шунингдек, уни йўқ қилиш мақсадида бойликларини талон-торож қилишни исташди. Сўнгра Ёш Туркия жамияти билан ҳамкорликда Исломга зид айрим қонунларни зўрлаб киргизишди, Европа консуллари орқали заҳарли фикрларни ёйишди ва миссионерлик мактаблари давлат фуқаролари ўртасидаги бўлинишни кучайтириш учун ўз талабаларини юборди. Бу эса, майда миллатлар муаммосини пайдо қилди ва давлат турли ички фитналар билан овора бўлиб қолди. Бунинг ортидан баъзи ташқи урушлар бўлиб ўтди. Буларнинг барчасига Усмоний давлатдаги юқори лавозимли кишилар ва муфтийлардан иборат малайлар ёрдам берди.

Усмоний давлатнинг жуда кўп қарзлардан азият чекишига сабаб бўлган ушбу қабиҳ режа оқибатида давлат айрим Европа давлатларига иқтисодий имтиёзлар беришга мажбур бўлди. Шу ерда умуман яҳудийлар ва хусусан дўнма яҳудийлари билан ҳамкорликда ва Европа раҳбарлиги остида яҳудий вужудини тиклаш режаси амалда ижро қилина бошлади. Дўнма яҳудийлари Исломий давлатга қарши қаратилган фитналарга лаббай деб жавоб берган ва унга хиёнат қилган эди (хиёнат яҳудийларнинг табиатидир). Ҳолбуки, улар Европа давлатлари улардан юз ўгиргач ва Испания 1492 йил Андалусияни эгаллаб, у ердан яҳудийларни қувиб юборгач Исломий давлат уларга бошпана берганини билар эди. Улар Европа давлатлари, айниқса, Британия улардан ўз режасига хизмат қилиш учун фойдаланишига рози бўлишди. Натижада яҳудийлар билан Британия тил бириктируви, алдови ва маккорлиги бирлашди. Британия сионизм тушунчасини қабул қилди ва мақсадига эришиш учун барча разил восита ва услублардан иккиланмай фойдаланди. Вақт ўтиши билан Европа давлатлари яҳудийлар билан бирга мутаассиб туроний йўналишдаги турк жамиятларини тузишга муваффақ бўлдилар. Бунда юқори лавозимли мулозимлар ва офицерлар, хусусан хорижда таълим олганларни давлатга қарши фитна уюштиришга ва ҳамкорликда ушбу жамиятларга қўшилишга кўндирди. Ундан мақсад уларни яҳудийларга хизмат қилдириш ва яҳудий вужудини тиклашда улардан фойдаланиш эди. Дўнма яҳудийлари Усмоний давлатни парчалаш мақсадида масонлик жамиятларини тузишди…

Шундай экан, Усмоний давлат ушбу тажовуз, халқаро тил бириктирув ва заифлик даврида Фаластинни сақлаб қолиш ва Ғарб лойиҳасини олдини олиш учун нима қилди?

Дарҳақиқат, қутурган сионистик ҳаракат 1840 йилда бошланди ва бу ишга улкан маблағ йиғилди. Бунда яҳудий вужудини тиклаш лойиҳасига хизмат қилиши ва яҳудийларни бирлаштириш учун ўз эътиқодларидаги ваъда қилинган ер, оталар, аждодлар, Довуд, Сулаймон замини каби атамалардан фойдаланилди. Сионистлар Сион ери бўлмиш Қуддусга қайтиш тўғрисидаги турли нашидалар ва сақофий мазмундаги қўшиқлар ёзишди. Сионистик ҳаракат ўнг қанот масиҳийларни ўзига жалб қила олди, бу эса, ёвуз сиёсий фаолиятнинг пайдо бўлишига сабаб бўлди ва ўз-ўзидан яҳудийларнинг Фаластинда ўз лойиҳаларига асос солиш билан боғлиқ позициялари ўртага чиқди. Натижада Европа давлатлари ва сионистик ҳаракат ўртасида «Сукутли шартнома», деб номланган нарсага имзо чекилди. Шунингдек, ўз режаларини яшириш мақсадида «Муҳожирлар учун ботқоқликларни тозалаш», «Бир минтақадаги ҳашарот ва ҳайвонларни овлаш учун оммавий ов сафари» каби ўзига хос терминлардан фойдаланилди.

Наполеон Мисрдан чиқар экан, унинг салиб мамлакатини тиклаш ва ҳарбий ҳужумни молиялаштиришлари эвазига яҳудийларга Фаластинни бериш ҳақидаги режаси фош бўлди. Зеро, Франция ички муаммолардан азият чекаётган ва молиялаштириш борасида кучсиз аҳволда бўлиб, Акка деворлари қаршисида муваффақиятсизликка учраган эди. Шунингдек, Наполеон молиялаштириш эвазига Фаластин ери ўрнига Угандани таклиф қилганда яҳудийлар рози бўлмаган эди. У Мисрдан чиқар экан, Миср армиясидаги Албаниялик зобит Муҳаммад Алини Мисрга волий қилиб тайинлади. Франция уни малай сифатида ёллади ҳамда мустамлакачи кучларга хизмат қилиши, Фаластинни босиб олишга замин яратиши учун унга кўмак кўрсатди. Натижада у Усмоний армия устидан ғалаба қозониб, Шом ва Қуддусни босиб олди. Сўнгра майда миллатлар ва турли тоифаларга Усмоний давлат томонидан тақиқланган эркин ҳаракат қилишларига рухсат берди. Шунингдек, Фаластин ва Қуддусга кирувчилар учун жорий қилинган уй-жой тўловларини бекор қилди. Миссионерларнинг кириши учун эшик очилди ва ажнабийларнинг Фаластинга кириши учун турли қулайликлар яратилди. Шундай қилиб, 1839 йилда Усмонийлар кўрган катта исён ва хиёнат содир бўлди. Британия эса, минтақа бўйича Франция билан бўлган можаронинг бир қисми сифатида Муҳаммад Алининг бу ҳаракатига муаммолар туғдирди. Чунки на дин ва на қадриятни билмаган Британия бу фитна ёлғиз унинг манфаатларини таъминлаши учун фақат унинг қўлида бўлишини хоҳлади.

Яҳудийлар Усмоний давлат ерларига кўз олайтираётган Британия ва Франция каби Ғарб давлатларини Усмоний давлатга босим ўтказишга кўндиришди. Шунингдек, яҳудийларнинг муаммоларини ечиш учун Россия яҳудийларини «Ваъда қилинган ер»га кўчириш борасида Россия билан келишувга эришишди. Фаластинни босиб олишни истаган Франция Наполеон ҳужумида муваффақиятсизликка учрагач, буни ҳис қилган Британиянинг Фаластинга бўлган қизиқиши янада ортди. Муҳаммад Али пошонинг ўғли Иброҳим пошонинг Шомга бўлган ҳужуми мағлубиятга учрагач, Британиянинг дипломатик фаолияти кучайди. Зеро, Муҳаммад Али пошо Шом юртларини эгаллаб олар экан, Усмонийлар қўшинининг заифлиги кўриниб қолган эди. Шундай қилиб, Британиянинг Қуддусни эгаллаб олишга бўлган истаги янада кучайди. Шунинг учун у Фаластинга кўплаб миссионерлар, роҳиблар ва консулларни юборди. Улар ер ва мол-мулкни сотиб олишди ҳамда ерларни элчиларга ўтказа бошлашди. Шунингдек, фаластинликларни осонгина назорат қилиш учун «Бўлиб ташла, ҳукмрон бўласан» сиёсатини татбиқ қилдилар.

Британия тинимсиз урушлар натижасида Усмоний давлат бошига тушган иқтисодий вазиятдан ҳамда Франция малайи Муҳаммад Али пошшо Миср ва Шомдаги одамлар орасида амалга оширган ғарблаштириш амалиётидан фойдаланди. Зеро, Муҳаммад Али ерга эгалик қилиш қонунларини делегация, майда миллатлар ва ажнабийлар фойдасига ўзгартирган эди. Аксарият давлат ерларини мусодара қилиб, уларни сотиб юборган ва динлар ўртасидаги тенглик сиёсатини қабул қилган эди. Шунингдек, Фаластин шимолидаги юзлаган қишлоқ ва ерларга яҳудийлар эгалик қилишига рухсат берган. Бундан ташқари, Қуддус шаҳрида ўзига тобе шаҳар кенгашини ташкил қилишга ҳам муваффақ бўлган эди. Бу кенгашга қасддан тузилган режага мувофиқ яҳудий ва насронийлар ҳам аъзо қилинди. Бу режадан Бобул Олий (Усмоний давлатнинг ҳукумат қароргоҳи)га қарши курашда Европа давлатлари розилигини олиш кўзланган эди. Бунда Усмонийлар учраган мағлубиятлар, Европа давлатларининг Фаластин ерлари устидаги рақобати, Усмоний давлат ерларининг бўлиниши ва Усмоний давлат мағлуб бўлганидан кейин унга қўйилган шартларнинг кўплигидан фойдаланилди.

Дарҳақиқат, Усмоний давлат Европа, айниқса, Британия Қуддус борасида қилаётган ишларга шубҳа билан қаради ва бу ерда яҳудийларни йиғиш учун ифлос режа тузилганини билди. Шунинг учун Султон Абдулмажид биринчи давридан (1839-1861) бошлаб яҳудийларнинг Фаластинга йиғилиш ҳаракатларига қарши иш юрита бошлади. Қуддусда бевосита султонга бўйсунадиган мустақил идора ташкил қилди ва ерга эгалик қилиш ва миграция қонунларини назоратга олди. Султон ушбу идорани Қуддуснинг эски деворлари ташқарисидаги бир парча ерни қайтариб олишга буюрди. Бундан мақсад яҳудийларга Қуддус ичкарисидан бир парча ҳам ер сотиб олишларига йўл қўймаслик эди. Олдинроқ у ерни британиялик Мусо Монтефиоре исмли яҳудий табиб қуддусликлар ва зиёратчилар учун шифохона қуриш баҳонасида сотиб олган эди. Лекин шифохона қурилмади, балки у ерда бугун яҳудийлар квартали ёки Монтефиоре квартали деб аталадиган жой қад кўтарди. Дарҳақиқат, Султон мустамлакачи Ғарб давлатлари ва яҳудийларнинг фаолиятини чеклаш учун кўплаган қонунларни қабул қилди.

Усмоний давлатнинг Фаластинга нисбатан тутган позициясини қуйидагича қисқача ифодалаш мумкин:

1 – Миср волийси Муҳаммад Али пошонинг Шом юртлари устидан ҳукмронлик қилиши борасидаги таклифини, Ваҳҳобийларни жазолаш тўғрисидаги таклифини ва Фаластинни бериш эвазига юнонларга қарши жангда иштирок этиш таклифини рад этиши.

2 – Муҳаммад Али пошонинг Шом юртлари устидан ҳукмронлик қилиш лойиҳасини рад этиш учун Фаластин аҳлини улкан маблағ билан таъминлаши.

3 – Қуддус санжақини (маъмурий бирлигини) бирор вилоятга боғланмаган алоҳида мутасаррифотга айлантириш. Унинг таркибига Яффа, Халил, Ғазо ва Биъриссаб киритилиши.

4 – Қуддус мутасаррифотини 1878 йилда бевосита султонга бириктириб, уни Байрут мутасаррифотидан ажратиш. Чунки Байрут порти яҳудийларнинг Фаластинга яширинча кириб келишида фойдаланилаётган эди.

5 – Султон тақводор ходимларни танлаб, кичик тафсилотларга ҳам аралашиши ҳамда Ақсо масжиди ва Халил шаҳри Иброҳимий масжиди имомини тайин қилиши.

6 – Қуддус вилояти идорасини бевосита алоқа линияларига улаш ва Халифага боғланган тўлиқ маъмурий аппарат тузиши.

7 – Ажнабийлар, айниқса, Британия ва Франциянинг ролига чек қўйиш ва уларнинг фаолиятини назорат қилиш.

8 – Усмоний давлатдаги айрим нуфузли кишиларнинг талабларини, Германия императори Вилгелм иккинчининг босимини ҳамда Британия ва Франция босимини рад этиши.

9 – Ғарб давлатлари амалга оширишни хоҳлаётган кўплаган лойиҳаларни гумонли бўлгани учун кечиктириши.

10 – Истанбулни Қуддус, Мадинаи Мунаввара, Макка ва Яман билан боғлайдиган темир йўл лойиҳасини Британия ёки Франция ширкатларига эмас, балки Германия ширкатларига бериш.

11 – 1882 йили Султон томонидан яҳудийларнинг Фаластинга киришини ман қилиш бўйича қарор чиқарилиши. Бундан фақат Усмоний давлатнинг хориждаги консуллари томонидан бериладиган визага эга зиёратчилар истисно қилиниши.

12 – Усмоний давлат рус фуқароларининг Фаластинга кўчиб келиб яшашини тақиқловчи қарор қабул қилиши.

13 – Иммиграция назоратини кучайтириш учун 1900 йили лойиҳа қабул қилиниши. Бу лойиҳа яҳудийлар ва хорижликларнинг Фаластинга кириш ва чиқиш назоратини бевосита султон саройига боғлади.

14 – Султон Абдулҳамид иккинчи Фаластинда шахсан ўзига бириктирилган қўшин ёллаш ҳақида қарор чиқариши.

15 – Султон Абдулҳамид иккинчи яна Қуддусга боришни осонлаштириш, Кавказ ва Болқон мусулмонларининг бир қисмини ташиш ва уларни Фаластинга жойлаштириш учун темир йўл линияси қурилишига асос солди.

16 – Герцлнинг султон билан учрашиши ҳақидаги таклифини рад этиши ҳамда кўп уринишлардан кейин ва Герцлнинг қалбидаги нарсани билиш учун рухсат бериши. Султон Герцл билан учрашгач, лойиҳасини кўрсатишини айтди. Шунда унинг мақсади Фаластинни Усмоний давлатдан ажратиб, уни яҳудийларга бериш эканини билди. Султон унинг таклифини бутунлай рад этди. Султон Абдулҳамид иккинчи (Аллоҳ ўз раҳматига олсин) Герцл (унга Аллоҳнинг лаънати бўлсин)нинг таклифини қандай рад этганини қуйидаги гапларидан билиб оламиз. Султон унга шундай деди: «Герцлга айтиб қўйинглар, бу мавзуга бошқа киришмасин, мен муқаддас ердан бир қарич ҳам чекина олмайман. Чунки у менинг мулким эмас, балки халқимнинг мулкидир. Дарҳақиқат аждодларим шу ерни деб жанг қилишган ва уни ўз қонлари билан суғоришган. Фаластинни ҳеч бир эвазсиз олишлари мумкин. Лекин парчалаб, бўлиб ташлашни энг аввало бизнинг танамиздан бошлашларига тўғри келади. Мен тирик эканман, танамнинг парчаланишига асло йўл қўймайман».

17 – Султонлар Усмоний давлатнинг аҳволи ёмон бўлишига қарамасдан яҳудийларнинг жозибадор молиявий таклифларини рад этишди.

18 – Усмоний давлат яҳудийларнинг 150 миллион олтин лира эвазига Фаластинни бериш таклифини рад этди.

19 – 1887 йили Рауф пошо Фаластинга кираётган ҳар бир яҳудийнинг паспортини олиб, унга қизил рангли вақтинчалик паспорт бериш тўғрисида фармон чиқарди. Фармонда Фаластинга кирган яҳудийни назорат қилиб бориш ва 31 кун ичида 50 лира тўлаб чиқиб кетиши тўғрисида унинг ваъдасини олиш айтилган.

20 – Султон назорат ва кузатувни осонлаштириш учун паспортни яҳудий дини тилида ёзишга буйруқ берди.

21 – Усмоний давлат консулликлар ва делегацияларнинг фаолиятини чеклади ҳамда мол-мулкка эгалик қилиш ва иммиграция кайфиятини белгилаб, назоратни кучайтирди.

22 – Фаластинга яҳудийларнинг кириши ҳақида Султонга кўтарилган ёлғон хабарларни аниқлаш учун порт ходимларини ўзгартирди ва назоратни кучайтирди.

23 – 1890 йили Султон Қуддус вилоятини ўзгартиришдаги роли ва ёлғон фаолиятлари учун барча муҳожирларни Америкага чиқариб юбориш ва уларнинг Усмоний давлат фуқароси бўлиш ҳақидаги илтимосларини қабул қилмаслик ҳақида буйруқ чиқарди.

24 – Султон ерлар яҳудийларга ўтиб кетмаслиги учун ҳар қандай сабабга кўра ер сотишни тақиқлайдиган буйруқ берди.

25 – Султон (Аллоҳ ўз раҳматига олсин) яҳудийларнинг ер баҳосини уч баробарга кўтаришганини эшитгач, ўз пулидан кўп ерларни сотиб олди.

26 – Қуддус волийси султоннинг иқтисодий жиҳатларга эътибор бериш, ерларни обод қилиш, қашшоқликни тугатиш ва қишлоқ хўжалиги лойиҳаларини амалга ошириш буйруғига биноан ҳаракат қилди. Шунингдек тирикчилик манбаи бўлиши учун айниқса ўзи ташриф буюрган Саб регионидаги ерларда ислоҳот ўтказиш ва Қуддусни ривожлантириш ҳамда халқнинг иқтисодий аҳволини яхшилаш ва яҳудийлар кириб келишини олдини олиш учун ер солиғини камайтириш каби буйруғига биноан ҳаракат қилди.

27 – Давлат ходимлари ер сотиш бўйича хорижликлар, айниқса, яҳудийлар билан ҳамкорлик қилгани учун бир неча марта алмаштирилди. Тоифачилик даъватларини кузатиб, уларга қарши курашди.

28 – Давлат фикрий, сепаратистик ва тоифачилик даъватларини назорат қилиб, уларга қарши курашди.

29 – Усмоний давлат юртни ҳимоя қилишга, халқаро сионистик масонликка қарши курашишга, федералистлар, яҳудийлар ҳамда араб ва турклардан иборат хоинларнинг яширин жамиятларини кузатишга доим тайёр турди.

30 – Ушбу золим куч қаршисида Ислом Умматини бирлаштириш.

31 – Европа давлатлари ўзини ўзи вайрон қилиши учун улар ўртасида кенг миқёсли уруш оловини ёқишга ҳаракат қилиш ва Усмоний давлатни урушдан узоқ ҳолда ушлаш. Усмоний давлат шу тариқа енгил нафас олади ва кучини тиклайди.

32 – Бу султонлар позициясини умумлаштирган мусулмонлар халифасининг позициясидир. Шунингдек, Усмоний давлатнинг яҳудий вужуди пайдо бўлишига нисбатан тутган позициясидир.

Кузатган одам биладики, ушбу қонунларнинг барчаси яҳудий вужудининг тикланишини олдини олиш учун бўлган эди. Лекин улар Ғарб давлатлари билан ҳамкорликда ҳамда фитналар қўзғаш, давлатнинг холис ходимини ўз мансабидан кетказиш учун у ҳақда шубҳалар уйғотиш орқали яҳудий вужудини тиклашди. Улар ҳатто Абдулҳамид иккинчини Герцл билан учрашишдан бош тортгани ва Фаластиндан воз кечмагани учун мансабидан кетказишга ҳаракат қилишди. Улар Европа давлатларини арманларга ёрдам беришдан тўхтатиш, Усмоний давлатнинг катта қарзини тўлаш, Усмоний давлатга кучли денгиз флоти қуришда ёрдам бериш ва султонга пора сифатида катта маблағ бериш каби таклифларни киритишларига қарамай, Султон Абдулҳамиднинг позициясини ўзгартира олишмади. Кейинчалик, улар султонни четлатишга ва катта тил бириктирув орқали Фаластинни яҳудийларга топширишга эришишди.

Султон Абдулҳамид иккинчи четлатилгач, камолчилар даври келди. Шу нуқтада, яъни Султон Фаластинни ҳимоя қилиш ва яҳудийларнинг бу ерга жойлашишини олдини олиш учун ўз мулки ва тахтини берганидан кейин Ёш Туркия жамиятининг ҳарбий қаноти бўлмиш иттиҳод ва тараққиёт жамияти Усмоний давлатдаги бошқарувни эгаллади. Камолчилар инглизларнинг малайи бўлиб, инглизлар ва яҳудийларга чамбарчас боғланган эди. Улар яна масонлар ва сионистлар таъсири остига тушиб қолган эди. Анвар пошо Усмоний давлатнинг тўртинчи армияси қўмондони ҳамда иттифоқ ва тараққиёт жамияти арконларидан бири бўлмиш Жамол пошога иттифоқ ва тараққиёт жамияти аъзолари масонлар ва сионистлар таъсирига тушиб қолганини тан олган эди.

Уларнинг чақириғи Усмоний давлат ерларидан ҳеч қандай эвазсиз воз кечишни тақозо қилар эди. Шунинг учун яҳудийларнинг Фаластинни сотиб олиш ҳақидаги таклифини қабул қилишди. Усмоний давлат биринчи жаҳон урушига кириши билан Усмонийларга қарши ҳамда Британия фойдасига ишлаши ва усмонийларнинг ҳаракатларини кузатиш учун яҳудий разведка хизмати тузилди. Бу эса, Алленбининг 1917 йилда Фаластинга кириб бориши ва Бальфур шартномаси имзоланишига ёрдам берди. Шунингдек, аслида даволаш ва разведка учун очилган ҳамда салибчилик юришларида асосий қурол сифатида хизмат қилган мактаб, шифохона ва миссионерлик марказлари каби ажнабий муассасалардан фойдаланилди. Шунинг учун камолчилар даври яҳудийларнинг олтин даври бўлган эди. Зеро, уларнинг Фаластиндаги сони ортди ва ерларни кўпроқ эгаллашди. Усмоний давлат биринчи жаҳон урушида мағлубиятга учрагач, Фаластин инглизлар қўлига ўтди, инглизлар эса Фаластинни ҳарбий, тил бириктирув ва хиёнат йўли билан яҳудийларга берди.

Хулоса қилиб шуни айтамизки, Ислом ери, айниқса, Фаластин ўз шаръий вазифасини амалга ошириш учун катта иштиёқ билан яшамоқда, бу уни озод қилиш зарурлигини талаб қилади. Бу эса, рошид Халифалик давлати орқали, бошқача айтганда Ислом Умматини бирлаштирадиган Исломий давлат тикланиши орқали амалга ошади. Шунингдек, бу доимий ҳаракатни ҳамда кунни тунга улаб ишлашни талаб қилади. Бундан ташқари, Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик давлатини барпо этиш учун Уммат билан елкама-елка фаолият қилишни талаб қилади. Зеро, бу давлат Ғарб давлатлари ва яҳудийларнинг макр-ҳийлаларига ҳамда ва мусулмонлар ери узра амалга ошираётган ваҳшиёна босқинларига чек қўяди.

Мусулмонлар ҳар қанча вақт ўтмасин, на Фаластин ва на бошқа босиб олинган мусулмон ерларини унутадилар. Фаластин масаласи сиёсий ҳарбий масаладир. Энг аввало у мабдаий масала бўлиб, уни қайтариш учун армияларни ҳаракатга келтириш талаб қилинади… Бу масалани иттифоқлар тузиш, музокаралар ўтказиш ва яҳудий вужуди билан алоқаларни нормаллаштириш орқали ечиб бўлмайди. Балки армияларни ҳаракатга келтириб, Фаластин томон йўллаш зарурдир. Бу эса, олдин бўлганидек рошид Халифалик орқали бўлади. Халифалик ўз йўлини оппоқ саҳифалар билан бошлайди ҳамда биздан бўла туриб, Аллоҳни ва мўминларни қўйиб, яҳудий ва насронийларни дўст тутган аҳмоқ хоинларнинг қилмишларига барҳам беради. Ана ўшанда Қуддус, Истанбул, Маккаи Мукаррама, Мадинаи Мунаввара, Дамашқ, Бағдод ва Қуртуба ўз кўркамлигига қайтади. Шунингдек, нусрат тантаналари қайтиб, уқоб байроғи кўтарилади. Бу эса Аллоҳга осондир.

Усмонийлар давридаги Исломий Халифалик тарихи мана шу. Ҳақиқатдан, у нурафшон тарих бўлган эди. Чунки Халифалик одамларни Аллоҳнинг динига олиб кирган ҳамда уларни ҳимоя қилиб, ғамхўрлик қилган мабдаий давлат эди. Бирлашган Ғарбга қарши ёлғиз ўзи жанг қилди ҳамда Ғарбнинг Исломий Умматга қарши салибчилик урушларини синдирди. Бир неча аср мобайнида буюк давлат бўлиб қолди ва оламни танҳо ўзи бошқарди. Бу давлат бошқа давлатлар эриша олмаган ҳаётни, яъни руҳий, инсоний, ахлоқий ва моддий жиҳатдан юксак ҳаётни олиб келди. Ўзининг мусулмон ва мусулмон бўлмаган фуқароларини ҳақ ва адолатга асосланган тинч ва хотиржам Исломий ҳаёт билан таъминлади. Одамларни ушбу динга киришига тарғиб қилди, давлат шунчалик кенгайдики, оламнинг турли қитъаларини бошқарди.

Бугун Туркияда Эрдоган раҳбарлигида шундай бошқарув олиб борилмоқдаки, бошқа давлатлар уни гўё Усмоний давлатни тикламоқчи деб ўйлашяпти. Лекин савол туғилади: Усмоний давлатни қайта тиклаш талаб қилинмоқдами ёки рошид Халифалик давлатими. Усмонийликни қайта тиклашдан мақсад динни қайта тиклашми ёки миллий, ирқий ва ватанпарварлик мероси ва тарихини тиклашми? Ахир Росулуллоҳ ﷺ миллатчиликни сассиқ нарса деган-ку. Эрдоган рошид Халифалик тушунчасини қабул қиляптими? Ёки инсонларнинг ишларини назорат қилишда барча аҳкомларни Ғарбдан оладиган хонакилаштирилган ва ўзгартирилган Ислом тушунчаларини қабул қиляптими? Ахир Эрдоган рибо билан муомала қилишга рухсат бермоқда, яҳудийлар билан дипломатик алоқаларни юритмоқда ва ортидан сиёсий, иқтисодий, ҳарбий, разведка ва хавфсизлик соҳаларида ҳамкорлик қилмоқда. Шунингдек, Афғонистон, Сурия ва Ливияда бўлганидек куфр давлатлари билан мусулмон юртларига қарши шартномалар тузмоқда. Ҳатто курдлар билан бўлган келишмовчиликда ҳам исломий асосдан келиб чиқиб эмас, балки сассиқ миллатчилик асосида муомала қилмоқда… Шунинг учун мусулмонлар онгли бўлишлари ва Аллоҳни рози қиладиган нарсага йўналишлари лозим. Ваъда қилинган рошид Халифалик Эрдоган излаган нарса эмас, балки у Абу Бакр, Умар, Усмон ва Али розияллоҳу анҳуларнинг халифалигидек Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифаликдир.

Аллоҳдан бизни ўша давлатнинг фуқароси, армияси ва гувоҳи қилишини сўраймиз. Эй Аллоҳим дуоларимизни қабул эт. Охирги дуойимиз оламлар Роббиси Аллоҳга ҳамд айтмоқликдир.

Мусо Абдушшакур Халил

Total Views: 116 ,

Добавить комментарий

WP: Марказий Осиё Россиядан ўрнак олиб, ижтимоий тармоқларни “бўғмоқчи”

WP: Марказий Осиё Россиядан ўрнак олиб, ижтимоий тармоқларни “бўғмоқчи” Марказий...

Закрыть