Фаластин режими ва унинг етакчиларини олқишловчиларига ғафлат уйқусидан уйғониш вақти келмадими?!

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Фаластин режими ва унинг етакчиларини олқишловчиларига ғафлат уйқусидан уйғониш вақти келмадими?!

Фаластин режими президенти Маҳмуд Аббос яҳудий вужудидаги «ҳамкасби» Реувен Ривлин билан телефон орқали боғланиб, уни Рош ха-Шана (яҳудийларнинг янги йил байрами) билан табриклади. Икки президент мумкин қадар тез вақт ичида тинчликка эришишларига умид билдиришди. Яҳудий вужуди президенти Аббосга телефон қилгани ва байрам билан табриклагани учун миннатдорчилик билдирди. Худди шунингдек, Бирлашган Араб Амирликлари ташқи ишлар вазири Абдуллоҳ ибн Зоид ҳам яҳудий вужуди президентини шу тарзда табриклади.

Бу қилмишга нисбатан Ҳизб ут-Таҳрирнинг муборак Фаластиндаги матбуот бўлими ўз сайтида матбуот баёноти нашр қилиб, жумладан, бундай деди:

«Аббос босқинчилар раҳбарлари билан дўстлик ва ака-укалик муомаласини олиб бормоқда, уларга ўзининг ерини босиб олган душманлар, дея муомала қилмаяпти. Шу тарзда яҳудийларнинг бахтли ва қайғули кунларини қолдирмай, доим уларнинг ҳис-туйғуларига шерик бўлиб келмоқда.

Яҳудий вужудининг Ақсо масжидига бостириб кираётганига ҳам, Халилдаги Иброҳимий масжидини ёпиб ташлаганига ҳам, Ғарбий соҳилда шаҳар ва қишлоқларни беркитиб, чор атрофга тўсиқлар қўйиб, у ердаги одамларга тазйиқ ўтказаётганига ҳам қарамасдан, уларни янги йил байрамлари билан табриклаш режимнинг қатор хиёнатлари рўйхатига қўшилган навбатдаги хиёнатидир. Тўхтовсиз хиёнат қилишдан чарчамаётган бу режимнинг навбатдаги айни хиёнатини ғоят абгорлик, дейиш мумкин. Чунки бу режим яқинда АҚШ маъмурияти билан яҳудий вужудидан тарсаки еганига қарамасдан, яҳудий вужудини муборак заминнинг 80 % ерига қонуний эгалик қилишини тан олишда қаттиқ турибди… ҳамда бу вужуднинг президенти ва байрамини тан олиб унга табрик телеграммаларини юборишни давом эттирмоқда! Бошқа малай режимларга келсак, улар ҳам яҳудийлар билан муносабатларни нормаллаштириш учун ҳар қандай қулай имкониятни қолдирмай фойдаланиб келишяпти. Мақсадлари, АҚШни рози қилиш ҳамда унинг яҳудий вужудини табиий вужуд сифатида минтақа давлатларига қўшиш режаси бўйича қадам ташлашдир. Бу эса, мусулмонларга зудлик билан ўз юртларидаги малай режимларни ағдариш ва Фаластинни озод этиш сари ҳаракат қилишни талаб қилмоқда». Баёнот сўнггида бундай дейилди:

«Фаластин режими ва унинг етакчиларини олқишлаётганлар ғафлат уйқусидан уйғонмоқлари даркор. Чунки улар кўриб турибдиларки, режим ва унинг етакчилари Фаластин масаласига ҳам, Фаластин аҳлининг босқинчиларни ер тишлатиб, муборак Фаластин заминидан қувиб солишдек истакларига ҳам мутлақо алоқалари йўқдир.

Роя газетасининг 2019 йил 7 сентябр чоршанба кунги 255-сонидан

Total Views: 137 ,

Добавить комментарий

Босқинчилар рухсати билан ва уларнинг ҳукмронлиги остида мусулмонларни Ақсо зиёратига чорлаш…

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Босқинчилар рухсати билан ва уларнинг ҳукмронлиги...

Закрыть