Фаластин режими хавфсизлик хизмати Зоҳириядаги дўконлардан Росулуллоҳ ﷺнинг байроқларини олиб ташлаш учун ўз кучларини юбормоқда

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Фаластин режими хавфсизлик хизмати Зоҳириядаги дўконлардан Росулуллоҳ ﷺнинг байроқларини олиб ташлаш учун ўз кучларини юбормоқда

Ҳар сафар ҳайит кунлари ва тантаналарда Халилнинг Зоҳирия шаҳридаги машҳур савдо дўкондорлари Росулуллоҳ ﷺнинг байроқларини дўконларига илиб олишни одат қилишган. Аммо бу сафар кутилмаганда режимнинг бир тўда хавфсизлик кучлари келиб, дўкон ишчиларидан муборак ашр кунлари дўконларга файз бериб турган роя ва ливо байроқларини олиб ташлашни талаб қилди. Дўкон ишчилари байроқларни олиб ташлашдан бош тортишди ва одамлар билан хавфсизлик кучлари ўртасида жанжал чиқди… Шунда хавфсизлик кучлари Зоҳирия шаҳри бўйлаб кўздан ёш оқизувчи газ қўллади… Воқеа жойига етиб келган дўконлар эгаларини ҳибсга олди!

Ўша кечаси соат учда хавфсизлик кучлари зўравонлик ва разиллигини давом эттириб, Ҳизб ут-Таҳрир аъзоларидан бирининг уйига бостириб кирди. Улар Ҳизб аъзосини ҳибсга олиб, уни Халилдаги хавфсизлик идораларининг бирига олиб кетишди. Яна бир хонадонга бостириб кириб, тинтув ўтказишди… Эртасига ҳам Ҳизб аъзолари уйларига бостириб киришни тўхтатишмади, хонадон аҳлларига профилактик хавфсизлик хизмати уларни қидираётганини маълум қилишди.

Хавфсизлик хизматининг бундай хатти-ҳаракати, унинг Уммат маданиятидан бутунлай суғурилиб чиққан хизматга айланганини очиқ кўрсатиб турибди. Чунки шу Уммат фарзандлари шундай муборак кунларда ўз Росули ﷺнинг байроқларини кўтариб чиқмоқда… Бу Умматга улуғлиги ва ғолиблигини хотирлатаётган ва Аллоҳнинг изни ила, яқинда ушбу муборак замин озод этилган пайтда бошимиз узра ҳилпирайдиган байроқдир. Наҳотки, Росулуллоҳ ﷺнинг байроғи ва Умматнинг буюклик рамзи Фаластин режими билан унинг хавфсизлик хизматини ғазаблантираётган бўлса?! Халифаликни хотирлатаётган ва кеча салибчию мўғуллар замонида унинг остида Фаластин фатҳ этилган, эртага Халифалик давлатида ҳилпираб, муборак замин унинг сояси остида яҳудийлар ифлослигидан покланадиган ушбу байроқ хавфсизлик хизматини ғазаблантириб, уни юлиб ташлашга ундаяптими?!

Роя газетасининг 2019 йил 14 август чоршанба кунги 247-сонидан

Total Views: 979 ,

Добавить комментарий

Ҳизб ут-Таҳрирнинг марказий матбуот бўлими Кашмир бўҳронига оид кампания бошлади

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Ҳизб ут-Таҳрирнинг марказий матбуот бўлими Кашмир...

Закрыть