Фаластин режими CEDAW конвенцияси талабларини жорий қилиш учун муғомбирлик ва алдов йўлига ўтди

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Фаластин режими CEDAW конвенцияси талабларини жорий қилиш учун муғомбирлик ва алдов йўлига ўтди

Фаластин режими бош вазири Муҳаммад Штае вазирлар кенгашининг ҳафталик мажлисида хотин-қизларнинг ўрни, етакчилик роли ва самовий шариатга мувофиқ эркаклар билан тенгҳуқуқлиги ҳақида гапириб, бундай деди: «Динимизга, миллий меросимизга, Фаластин Давлатининг асосий қонуни бўлган конституциямизга ва Мустақиллик Декларацияси ҳужжатига асосланиб, шунингдек, Фаластин хотин-қизлари мавқеини ҳамда уларнинг яратувчанлик ролини кучайтириш учун биз ушбу принцип ва қадриятларни сақлашда давом этамиз, буларга зид бўлган барча нарсаларга амал қилмаймиз». Штае қонуннинг ҳамма нарсадан улуғлигини таъкидлаб, «Бизнинг диний ва миллий қадриятларимиз ҳамма нарсадан устун бўлиб, бу нарса конституциявий суднинг қарори ва мустақиллик декларацияси ҳужжати билан уйғун келади ҳамда бизнинг ориятимизни сақлаб, жамиятимиз бирлигини, қонун устуворлигини таъминлайди», деди.

Ўз навбатида, Ҳизб ут-Таҳрир – муборак Фаластин матбуот бўлими ўз веб-сайтида матбуот изоҳи нашр қилиб, бундай деди:

«Штаенинг бу баёнотидан кўриниб турибдики, ҳукумат ҳам, бош вазир ҳам, Фаластин режими ҳам ўртача йўл тутишга уриниб, битта принципда туришмаяпти. Штае бу баёноти билан феминистик ташкилотларни хотиржам қилиш учун ҳукуматимиз эркак-хотин ўртасида тенглик ўрнатишга интилмоқда, деяпти ва бу CEDAW конвенцияси матнида айтилган гапнинг айнан ўзидир. Бир вақтнинг ўзида, одамларга – режим дин ва унинг аҳкомларига зиён етишига асло йўл қўймайди, деяпти!». Изоҳда ушбуларга эътибор қаратилди:

«Фаластин режими айни баёнотлари ва позициялари билан ўзининг жиноятлари ва режаларини одамларга ўтказишда жиноятчи тўдалар йўлини тутмоқда. Аммо ўзининг режасини жамоатчиликка фош бўлиб, одамлар қарши чиқмасликлари ва очиқ-ошкор татбиқ қилиш қийинлашиб қолмаслиги учун муғомбирлик ва алдов билан амалга оширмоқчи бўляпти. Шу орқали Фаластиндаги норозилик вазиятини юмшатиб олишга, ишларни назоратга олиб, сўнг конвенциянинг қолган бандларини ҳам татбиқ қилишга ва босқичма-босқич амалга оширишга ҳаракат қиляпти». Изоҳ сўнггида шундай келади:

«Фаластин аҳли ўзининг онгли эканини ҳамда Ислом, унинг аҳкомлари ва ақидасига қарши курашувчи ушбу конвенцияни ва унинг бандларини жуда яхши англаётганини режимга ҳам, унинг ортидаги Ғарбга ҳам исботлади. Шундай экан, улар ўзларининг конвенцияга нисбатан тутган норозилик позицияларида ҳамда режимдан ундан чиқиб кетишни талаб қилишларида собит турмоқлари даркор. Шунингдек, бу каби баёнотларга алданиб қолмай, конвенциянинг ҳар қандай баҳона ва дастак билан татбиқ қилинишидан эҳтиёт бўлмоқлари керак. Чунки одамлар конвенцияга қаттиқ қаршилик кўрсатганларидан сўнг, яна «динга зиён етказмаган ҳолда унга риоя қиламиз», деган баҳона ва дастаклар билан унга тарғиб қилина бошлаяпти!! Агар бу баҳоналар иш бериб, жамоатчилик алданиб қоладиган бўлса, конвенция татбиқ қилиниши ва одамлар норозилиги ва ҳаракати четлаб ўтилиши турган гап.

Роя газетасининг 2020 йил 1 январ чоршанба кунги 267-сонидан

Total Views: 317 ,

Добавить комментарий

Хитой АҚШдан 200 миллиардлик маҳсулот сотиб олади

Хитой АҚШдан 200 миллиардлик маҳсулот сотиб олади АҚШ-Хитой савдо битимининг...

Закрыть