Фаластин масаласи исломийдир, уни озод этишга Ислом Уммати жавобгар

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Фаластин масаласи исломийдир, уни озод этишга Ислом Уммати жавобгар

Эй муборак заминдаги аҳлимиз!

Яҳудий вужудининг жиноятлари тўхтамай давом этмоқда. Исломий юртлар ҳукмдорлари эса, яҳудий вужуди билан унинг бу жиноятларида тил бириктирган. Уларнинг жарчи оммавий ахборот воситалари ҳам ҳаргиз сизларнинг қонингиз ва Ақсо масжидингизни ҳимоя қилмайди. Бу – Туркия, Эрон, Миср, Қатар ва бошқа исломий юртлар ҳукмдорларнинг позицияси бўлиб, уларнинг барчаси жиноятда бир хилдирлар.

Фаластин масаласининг асоси Исломдир. Уни озод этишга Ислом Уммати ва армиялари жавобгар. Шундай экан, нидоингизни Умматингизга қилиб, улар орасидаги Салоҳиддинлар ғайратини қўзғанг. Умматингиз ва армияларингизга мурожаат йўллаб, жиноятчи ҳукмдорлардан алоқангизни узинг, чунки Фаластин масаласи ва унинг аҳли учун ҳақиқий-табиий қўллаб-қувватлов Ислом ва унинг Умматида. Бу хоин режимларга ишониш ва уларга суяниб, улардан умид қилиш асло жоиз эмас.

Шунинг учун Ислом Уммати ва армиясига мурожаат қилмаётган ёки Уммат душманларидан ҳимоя сўраётган ҳар бир овоз мункар овоздир. Бундай овозлардан мақсад, озод этишга қодир ҳақиқий тўғри томондан чалғитишдир. Бас, ушбу муборак заминни озод этиш жавобгарлиги барча мусулмон юртларидаги зобит ва аскарлар зиммасида бўлиб, Фаластин масаласи эгалари ўшалардир. Уларга мурожаат қилмай, уларни истисно этиб, Америкага ва халқаро ташкилотларга мурожаат қилиш мисли кўрилмаган энг катта хиёнатдир.

Роя газетасининг 2022 йил 14 сентябр чоршанба кунги 408-сонидан

Total Views: 60 ,

Добавить комментарий

Покистон сув тошқинига ғарқ бўлди…

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Покистон сув тошқинига ғарқ бўлди... Унинг...

Закрыть