Европа Иттифоқи «Исроил» ва Миср билан газ экспорти бўйича келишув имзолади

Европа Иттифоқи «Исроил» ва Миср билан газ экспорти бўйича келишув имзолади

Миср ва «Исроил» Европа Иттифоқига газ етказиб бериш ҳажмини оширади. Чоршанба куни Қоҳирада томонлар Украинадаги уруш фонида Россия ёнилғисига қарамликни камайтиришга интилаётган Европа Иттифоқи мамлакатларига суюлтирилган газ экспорти бўйича келишув имзолади.

Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйеннинг сўзларига кўра, келишув «Исроил»га газни суюлтириш ва денгиз орқали экспорт қилиш имкониятига эга бўлган Миср орқали Европага кўпроқ газ жўнатиш имконини беради.

«Маълумки, Россиянинг Украинага қарши уруши Европа Россиянинг қазиб олинадиган ёнилғисига қарам эканлигини кўрсатди ва биз бу қарамликдан қутулмоқчимиз. Биз ишончли ҳамкорлар орқали етказиб беришни диверсификация (бозорни қайта йўналтириш) қилмоқчимиз, Миср эса ишончли ҳамкордир», — деган Урсула фон дер Ляйен.

Ўз навбатида Миср президенти Абдул Фаттоҳ Сисий ҳамкорликни юқори баҳолади: «Бугунги музокарларда Миср ва Европа Иттифоқи ўртасида энергетика соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш йўлларига алоҳида эътибор қаратилди. Келажакда унинг ривожланишини таъминлаш учун ушбу ҳаётий муҳим соҳада икки томон ўртасида стратегик шериклик асосларини яратишга келишиб олдик».

Сешанба куни Россиянинг «Газпром» компанияси «Шимолий оқим» газ қувури орқали газ етказиб бериш 40 фоизга қисқаришини эълон қилган эди. Бунга сабаб сифатида Siemens томонидан ўз вақтида бажарилмаган таъмирлаш ишлари кўрсатилган. Чоршанба куни эса Газпром «Шимолий оқим»да яна бир газ насос қурилмасини тўхтатишини эълон қилди. Германияга ушбу газ қувури орқали газ етказиш аллақачон 60 фоизгача қисқариши мумкин.

Total Views: 398 ,

Добавить комментарий

Тўқаев Қозоғистон ва Россия ўртасидаги дўстлик абадий бўлишини айтди

Тўқаев Қозоғистон ва Россия ўртасидаги дўстлик абадий бўлишини айтди Россия...

Закрыть