Европа инвестиция банки Ўзбекистонда фаолиятини бошлайди

Европа инвестиция банки Ўзбекистонда фаолиятини бошлайди

2018 йилнинг 28 февраль куни Ўзбекистон Республикаси ва Европа инвестиция банки ўртасидаги 2017 йил 13 октябрь куни Вашингтон шаҳрида имзоланган ЕИБнинг мамлакат ҳудудида фаолиятига оид ҳадли битим кучга кирди. Бу ҳақда ТИВ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Ҳадли битим ЕИБнинг Ўзбекистон Республикасида фаолиятини амалга ошириш учун ҳуқуқий асосларини вужудга келтиради.

Ушбу ҳужжат мамлакатда йирик ижтимоий аҳамиятга эга лойиҳаларни амалга ошириш учун ЕИБнинг молиявий воситаларидан фойдаланиш имконини беради ва Ўзбекистон ҳамда Европа Иттифоқи ўртасидаги молиявий ва техникавий ҳамкорликни янада ривожлантиришга хизмат қилади.

Total Views: 786 ,

Добавить комментарий

Шавкат Мирзиёев: Бош вазирдан бошлаб ҳокимгача тўй-маросимга бориши ман этилади

Шавкат Мирзиёев: Бош вазирдан бошлаб ҳокимгача тўй-маросимга бориши ман этилади...

Закрыть