ЕТТБ 2018 йилда Ўзбекистонга 400 миллион евро берди

ЕТТБ 2018 йилда Ўзбекистонга 400 миллион евро берди

Европа тикланиш ва тараққиёт банки — ЕТТБ 2018 йилда 12та лойиҳани амалга ошириш учун Ўзбекистонга 400 миллион евро берди.

Россия матбуотининг 21 январда расмий маълумотга таяниб хабар беришича, бу ЕТТБ Ўзбекистонга шу кунгача ажратган маблағларнинг энг каттасидир.

Хабарда билдирилишича, 400 миллион евронинг 333 миллиони Тошкент, Хоразм, Наманган вилоятларини сув ва иссиқлик билан таъминлаш тизимидаги лойиҳаларга ҳамда Навоий вилоятига электр узатиш тизимини яратиш лойиҳасига сарфланган.

ЕТТБ 2007 йилдан бошлаб Ўзбекистон билан ҳамкорлик қилишни қисқартирган эди. Бу ҳамкорлик президент Мирзиёевнинг ҳокимиятга келиши билан қайта тикланди.

ЕТТБ 1993 йилдан 2007 йилгача бўлган даврда Ўзбекистонда 54 лойиҳа учун 500 миллион доллар пул берган эди.

Total Views: 432 ,

Добавить комментарий

«Озодлик Радиоси»га АҚШ бюджети ҳисобидан қанча пул ажратилиши маълум бўлди

«Озодлик Радиоси»га АҚШ бюджети ҳисобидан қанча пул ажратилиши маълум бўлди...

Закрыть