Эрондаги портлаш оқибатида ҳалок бўлганлар сони 41 нафарга етди

Эрондаги портлаш оқибатида ҳалок бўлганлар сони 41 нафарга етди

Эроннинг жануби-шарқида худкуш томонидан амалга оширилган портлаш оқибатида ҳалок бўлганлар сони 41 нафарга етди. Бу ҳақда Fars ахборот агентлиги хабар берди. 

Маълум қилинишича, портлаш оқибатида Ислом инқилоби қўриқчилари корпусининг махсус кучлари – “Ал-Қудс” жангчилари ва тинч аҳоли ҳалок бўлган. 

Таъкидланишича, Систон-Балужистон вилоятидаги Хош-Зоҳидон йўлида худкуш портловчи қурилма ўрнатилган машинада “Ал-Қудс” ҳарбийлари бўлган автобусга бориб урилган. 

Ҳужум учун жавобгарликни “Жайш ал-Адл террорчилик” гуруҳи ўз зиммасига олган. Ушбу гуруҳ 2012 йилда Покистон ҳудудида жойлашган “Жундаллоҳ террорчилик” гуруҳи аъзолари томонидан шакллантирилган. Ушбу “террорчилик” гуруҳи 2010 йилда Эрон махсус хизматлари томонидан тор-мор қилинган, унинг етакчиси Абдумалик Риги эса қатл этилган.

Total Views: 582 ,

Добавить комментарий

Помпео: Россия НАТОни «синдирмоқчи»

Помпео: Россия НАТОни "синдирмоқчи" Россия НАТОни "синдирмоқчи", деди АҚШ давлат...

Закрыть