Эрон Туркия билан Идлибдаги вазиятни Россиясиз муҳокама қилмоқчи

Эрон Туркия билан Идлибдаги вазиятни Россиясиз муҳокама қилмоқчи

Эрон президенти Ҳасан Руҳоний турк ҳамкасби Ражаб Тоййиб Эрдўған билан телефон орқали суҳбатда Суриянинг Идлиб вилоятидаги вазиятни Россия иштирокисиз муҳокама қилишни таклиф қилди. Бу ҳақда Туркия президенти маъмуриятининг алоқалар бўйича бошқармаси томонидан маълум қилинди, деб хабар беради Анадолу.

Руҳоний, Туркия, Эрон ва Сурия томонлари муштарак йиғилишда келишмовчиликларни бартараф эта оладилар деган фикрни билдирди. Хусусан, бу Суриянинг ҳудудий бирлиги, “террорчиларни” йўқ қилиш, тинч аҳолининг хавфсизлигини таъминлаш ва Идлибдаги инқирозни ҳал қилиш билан боғлиқ.

Шу билан бирга, Эрон раҳбари Туркия, Эрон ва Россиянинг Остона жараёни бўйича ҳамкорлиги ҳам муҳим эканлигини таъкидлаб, Теҳрон музокараларга тайёр эканлигини билдирди.

Total Views: 310 ,

Добавить комментарий

Туркия Идлибда янги “Баҳор қалқони” ҳарбий операциясини бошлади

Туркия Идлибда янги “Баҳор қалқони” ҳарбий операциясини бошлади Туркия расман...

Закрыть