Эрдўған ва Путин Суриядаги вазиятни муҳокама қилди

Эрдўған ва Путин Суриядаги вазиятни муҳокама қилди

Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Россия Президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот ўтказиб, Суриядаги вазиятни муҳокама қилди. Бу ҳақда икки мамлакат Президентларининг матбуот хизматлари хабар берди.

“Музокаралар давомида Туркия ва Россия ўртасидаги икки томонлама муносабатлар, Сурия воқеалари, глобал ва минтақавий муаммолар муҳокама қилинди”, дейилади хабарда.

Қайд этилишича, Эрдўған мулоқот давомида Суриянинг ҳудудий яхлитлигини қўллаб-қувватлашини ва Дамашқ сиёсий қарорга муҳтожлигини таъкидлаган.

“Президент Эрдўған Туркия бир томондан Суриянинг ҳудудий яхлитлигини қўллаб-қувватлашда давом этаётганини ва бошқа томондан Сурияда адолатли ва мустаҳкам ечим излаётганини, минтақада дипломатия учун кўпроқ жой очиш муҳимлигини ва Сурия режими бу жараёнда сиёсий қарор қабул қилиш жараёнида иштирок этиши кераклигини таъкидлади”, дейилади хабарда.

Владимир Путин эса радикал гуруҳлар томонидан Сурияга қарши олиб борилаётган “террористик” ҳужумларни тез орада тўхтатиш ва мамлакатдаги қонуний ҳукуматнинг барқарорлик ҳамда конституциявий тартибни тиклаш йўлидаги саъй-ҳаракатларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш зарурлигини таъкидлаган. Бу борада у Анқаранинг минтақадаги имкониятларидан фойдаланиш аҳамиятини алоҳида қайд этган.

Президентлар шу муносабат билан икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва Остонадаги музокаралар жараёнида ўзаро алоқаларни давом эттириш зарурлигини билдирган.

“Россия, Туркия ва Эрон ўртасида Суриядаги вазиятни нормаллаштириш бўйича яқин координацияни давом эттириш муҳимлиги қайд этилди”, дейилади Кремль хабарида.

 

Total Views: 70 ,

Добавить комментарий

Трамп: Оқ уйга киргунимча Ғазодаги асирлар қўйиб юборилмаса, жавобгарларнинг жазоси оғир бўлади

Трамп: Оқ уйга киргунимча Ғазодаги асирлар қўйиб юборилмаса, жавобгарларнинг жазоси...

Закрыть