Эрдўған Туркиясининг Америка лойиҳасига хизмат қилишдаги хатарли позицияси

Эрдўған Туркиясининг Америка лойиҳасига хизмат қилишдаги хатарли позицияси

Эрдўған Америка ва унинг сиёсатига хизмат қилишда олдинги сафга ўтиб, мана шу йўлда юрт бойликларини кўкка совурди. Бунда қилаётган ишларига Ислом тўнини кийгазиб, мўътадил исломий ҳаракатларга ёрдам берди. Бундан ҳам қизиғи мусулмонларнинг бир қисми унга ишониб, ўзларига ҳоким қилиб олишди. Бу ишлар қанчадир миқдорда Миср президенти Абдунносир қилган ишларга ўхшайди. У одамларнинг ҳис-туйғулари билан ўйнашиб, яҳудийларни йўқ қилишлигини ахборот воситалари орқали ташвиқот қилган эди. Натижада одамлар ишонди ва унга эргашди. Лекин у 1948 йилдаги мағлубиятни 1967 йилда такрорлади. Шундай қилиб Уммат янада тубанлашиб, ноумидлиги ортди.

Бугун эса Эрдўған одамлар қабул қилишлари учун ўзини исломий етакчи қилиб кўрсатган ҳолда уларни янги таназзул босқичига олиб киряпти. Унинг Сурияда қилган ишлари бунга яққол далилдир. Чунки у ағдарилишга оз қолган Башар ва унинг режимини Ҳалабни топшириш орқали сақлаб қолди. Ишларнинг бундай аҳволда кетиши Умматни ортга қайтаряпти. Агар биз ушбу хатарли вазиятни сезишни истасак аввало уни бармоқлар билан пайпаслаб, сўнг динимизга ҳавола қилишимиз керак. Шундан кейин Эрдўған Америкалик жосуслар билан бирга мусулмонлар учун ковлаган чуқурга тушишдан сақлайдиган позицияни ушлаймиз.

Бундан олдин айтамизки мўмин одам зийрак бўлиши ва қуруқ гапларга алданмаслиги керак. Балки у етакчиларнинг гапларини кузатиши ва улар воқега мос келаётган ёки келмаётганини билиши зарур. Чунки қуруқ гап ҳақиқатни англатмайди. Мана масалан Нетаньяхунинг 2017 йилда Вашингтонга қилган ташрифи Трамп идораси уни қўллаётганини тасдиқлади. Шунингдек Маҳмуд Аббоснинг Вашингтонга қилган ташрифи ҳам Америка Фаластинликларни қўллаётганини тасдиқлади ва бу икки ташрифда кўп яхши дипломатик гаплар бўлди десак, бу хато, чунки Америка уни қандай идора бошқармасин яҳудлар ортида туради. Вашингтон Фаластинликларни қўллайди деган гапнинг ҳеч қандай қиймати йўқ.

Эрдўған Сурия қўзғолони бошланишида иккинчи Ҳамага йўл қўймаслиги ҳақида гапирди. Бу кўринишдан чиройли сўзлар, аммо улар Абдунносирнинг яҳуд ва Фаластин ҳақидаги гапига ўхшаб алдайдиган сўзлардир. Агар мусулмон киши зийрак бўлса, Сурия қўзғолони давомида шундай савол беради: Эрдўған Сурия ҳалқини Башарнинг қирғинидан сақлаб қолиш учун нима қилди? Шунда жавоб даҳшатли бўлади! Чунки Эрдўған ҳеч нарса қилмади. Америка Суриядаги жиноятчи режимни сақлаш учун узоқдаги Эрон ва Россияни жалб қилди. Лекин Суриянинг шимоли билан чегарадош бўлган Эрдўған одамларни Башарнинг жиноятидан ҳимоя қилиш учун бирор қадам ташламади. Балки бу жиноятчи режимнинг ракеталари Туркия ерларига тушиб, у ердаги туркларни ўлдирди, аммо Эрдўған гапдан нарига ўтмади.

Эрдўған қилаётган ишлар одамларни аҳмоқ қилиб ўйнашдан бошқа нарса эмас. Чунки у 2016 йилда яҳуд вужуди билан алоқаларни қайта йўлга қўйишга қарор қилгач, Хамас ҳаракати етакчиси Холид Машъални чақирди ва у билан Анқарада учрашди. Эрдўған бу билан Туркия ҳалқига Ҳамас ҳаракати Туркиянинг яҳуд вужуди билан алоқаларни тиклаш учун қилаётган ишларини қўллаб қувватлайди демоқчи. Агар шундай бўлмаса бу ишларда нима маъно бор? Қўйилаётган сиёсий қадамларга содда назар ташламаслик керак. Сиёсий масалаларда соддалик қилган киши оёқ остида қолиб кетади. Чунки Америка каби кофир давлатлар Эрдўғанга ўхшаш малайларини туртаётган ишларда раҳм қилмайди ва ўз манфаатини рўёбга чиқаришдан бошқасини сариқ чақага олмайди. Ким ушбу ҳақиқатни билмаса ўзини тепкилашлари учун оёқ остига ташлаган бўлади. Суриядаги мўътадил Ислом деб аталаётган ҳаракатлар ва ташкилотлар Эрдўған билан шундай муносабатда бўлишмоқда.

Биз бу ерда Росулуллоҳ ﷺ Мадинада зирор масжидини бузиб юборганини айтиб ўтишимиз мақсадга мувофиқ бўлади. Чунки бу ишга содда ёндашган киши Росулуллоҳ ﷺ Аллоҳга ибодат қиладиган масжидни бузиб юборди деб ўйлайди ва бундай содда ёндашув билан бу ишни қабул қилиб бўлмас иш деб ўйлайди. Лекин бу масжидни Аллоҳнинг динидан тўсиш ва мунофиқлик устига қурилганини билгач, бу ишнинг қанчалик аҳамиятли ва нозик иш эканини билади. Тўғри, мусулмонлар бу ишни Росулуллоҳ ﷺ қилгани учун, унга таслим бўлишидан бошқа чоралари йўқ. Лекин аксар мусулмонлар содда фикрлашлари туфайли Эрдўғаннинг юзида Исломни кўришяпти (худди зирор масжидидаги каби). Аммо унинг мунофиқлигини кўра олишмаяпти. Шунингдек улар Эрдўған ҳақидаги қуйидаги айрим ҳақиқатларни кўра олишмаяпти:

1 – Нима учун бу «мусулмон етакчи» гапида ва амалида ҳамда Ғазо, Ғарбий Қирғоқ ва Қуддусда қилаётган жиноятлари, вайрон қилишлари ва қотилликлари билан Ислом ва мусулмонларнинг ашаддий душмани бўлган яҳуд вужуди билан дипломатик ва ҳарбий алоқалар ўрнатади? Ёки қачонгача яҳудларнинг қўлини узун қилади? Мана шунинг ўзи Эрдўғанни мунофиқ деб аташга ва у билан зирор масжиди каби муносабатда бўлишга кифоя қилмайдими?

2 – Нима учун Эрдўған Ислом билан ҳукм юритмайди? Нима учун у илмоний куфр ҳукмларини татбиқ қиляпти? Ёки уни кучи етмайдими? Йўқ асло, қўшин унинг қўли остида, халқи қувватлайди, парламент унинг партиясиники ва қонунларни бошидан оёқ алмаштириб юборишга қодир. Кимдир секин асталик билан бўладида деб айтиши мумкин. Унга жавоб шуки, Эрдўған 2003 йил ҳокимиятга келгандан бугунгача Туркияда нечта Ислом ҳукмини татбиқ қилди? Бундай гаплар билан «ўзини овутаётган» киши бу борада ҳеч нарса қилинмаганини кўради. Чунки Туркия парламенти бирор исломий ҳукмни қонунийлаштирмади. Балки бунинг акси ўлароқ Туркия ҳукумати исломий ҳижоб ўраш борасида бир неча шартларни киритди. Унга кўра ҳижоб расман тан олинган шаклда ва ҳеч қандай нақшларсиз бўлиши керак. (BBC, 2016 йил 27 август). Ваҳоланки Эрдўған билар эдики Сисий ва бошқа араб режимлари кўпдан бери ҳижоб ўрашга рухсат бериб келади. Бошқача айтганда «мусулмон етакчи» бўлмиш Эрдўған исломий йўналиш борасида ҳатто Сисийдан орқада.

3 – Ихвонул Муслимин ҳаракати Миср ҳукуматига қарши чиққач, Эрдўған Мисрга ташриф буюрди ва мисрликларни илмоний давлат асосларига таянган ҳолда конституция қабул қилишга чақирди. Эрдўған буни фазовий каналларнинг биридаги савол жавоб шаклида ўтадиган дастурда айтди (Олам канали, 2011 йил 14 сентябр). Эрдўған бошқарувга Исломни яқинлаштирмаслиги ҳақида очиқ баёнот берар экан, ақлли одам Эрдўғанни «исломий намуна» деб айтадими? Ёки у мусулмонларни Исломдан узоқлашиб, илмонийликка чақираётгани учун мунофиқликка намунами? Бу алданган мусулмонлар Аллоҳ Таолонинг қуйидаги қавли унга мос келиши ҳақида фикрлаб кўрмайдиларми? Агар мос келадиган бўлса, у томонидан бўладиган позиция қандай бўлиши керак?

4 – Нима учун «исломий етакчи» Америка учоқларига Суриядаги мусулмонларни бомбалаши учун Инжирлик базасидан учишига рухсат беради. (Америка армиясидаги қўмондонлардан бўлган масъулларнинг айтишича Туркия АҚШга Суриядаги Исломий Давлат ташкилотини бомбалаш учун ўлка жанубидаги Инжирлик базасидан фойдаланишга рухсат бергани ҳақида эълон қилган. Бу эса Вашингтон етакчилик қилаётган халқаро ҳарбий иттифоқнинг кучини янада оширади. Масъулларнинг яна айтишича, Америка президенти Барак Обама Туркиялик ҳамкасби Ражаб Тоййиб Эрдўған билан бу ҳақда телефон орқали сўзлашувда келишиб олишган). Ал-Жазира нет, 2015 йил 24 июл. Бу ерда барчага маълум нарса шуки, бу ҳужумларда Исломий Давлат, Жабҳатун Нусра, Аҳроруш Шом ва бошқа гуруҳлар бир хилда нишонга олинди. «Мусулмон етакчи» нима учун кофирларга мусулмонларни ўлдиришига рухсат беради? Ёки нима учун уларга қулайликлар яратиб беради?!

5 – Россия ўзининг Суриядаги кучларини қурол ва заҳира билан таъминлаши учун фойдаланадиган асосий ўтадиган жойи Босфор ва Дарданелла бўғозларидир. Россия урушга бевосита иштирок этмасдан туриб ҳам Суриядаги мусулмонларни ўлдириш учун жиноятчи Башар режимини шу бўғозлар орқали қурол ва захира билан таъминлаб турди. «Иккинчи Ҳама» бўлишига йўл қўймайдиган «исломий етакчи» нима учун Россиянинг ўлим қуролига Европа ва Осиёни ажратиб турадиган Стамбул шаҳри марказидан ўтишига рухсат беради? Баъзилар бу ерда халқаро келишувлар мавжуд, Туркия уларга тескари иш тута олмайди дейиши мумкин. Шундай гаплар билан ўзларини юпатаётганлар билмайдики, бундай келишувларни Туркия ўзи тузган, шунинг учун уларни ўзгартириш ва Россия қаршисида ўтиш жойини беркитиб қўйишга қодир. Юқоридаги гапни айтаётганлар бошқарувнинг маъносини билишмайди. Чунки Росулуллоҳ ﷺ Мадинага ҳижрат қилишидан олдин нусратга қаттиқ муҳтож бўлиб турган бир пайтда, Бани Шайбоннинг «Кисронинг дарёларидан бошқасида» деган шарт билан нусрат беришини қабул қилмади. Бошқача айтганда Бани Шайбоннинг шарти оддий эди, яъни Муҳаммад ﷺ урушишга буюрган ҳар қандай куч билан уришади лекин Форслар билан эмас. Чунки форслар билан унинг ўртасида келишув бор эди. Росулуллоҳ ﷺ эса уларнинг ёрдамидан воз кечди. Юқоридагиларнинг гапига кўра, Росулуллоҳ ﷺ бу иши билан экстремистлик қилдими? Ёки у киши Форс давлати билан Бани Шайбон ўртасидаги халқаро иттифоқни қабул қилмай уни бузишга чақирдими?

Мазкур тўрт нуқта Эрдўғаннинг мунофиқлик денгизидан бир томчи холос. Унга Ислом ва Аллоҳ нозил қилган шариат билан ҳукм юритишнинг ҳеч қандай аҳамияти йўқ. У учун аҳамиятли иш Америка ва Ғарб хоҳлаётган нарсалардир. Аммо у учун Аллоҳнинг оятлари ва мусулмонларга ёрдам беришнинг қиймати йўқ. Унинг ниқоби турли гап сўзлардир ва бу мунофиқларнинг воқеси бўлиб улар мўминлар билан бирга бўлганда ўзларини мўмин қилиб кўрсатадилар, аслида эса уларга душмандирлар. Эрдўғанга ижобий назар билан қараётган мусулмон бу ижобий қараши унинг охиратдаги мартабасини кўтаради деб ўйлайдими ёки у унинг солиҳ амалларини муваффақиятсизлигига сабаб бўладими? Ёки унга амал дафтари берилгунигача бу нарса хаёлига келмайдими!

Эрдўған Америкага хизмат қилган ҳолда амалга ошираётган сиёсий хатарларини баён қилишдан олдин унинг дунёдаги энг қайноқ нуқта бўлмиш Суриядаги сиёсати ҳақида фикр юритишимиз лозим:

Сурия Америкага нисбатан катта хатар туғдирди. Бу нарса қўзғолондаги исломий ҳолат ва Аллоҳнинг шариатини ҳакам қилиш ҳақидаги тўғри ва жиддий талабларда кўринди. Сурия қўзғолони Ғарб тезда эгаллаб олган Миср, Ливия ва Тунисдаги қўзғолонларга ўхшамади. Шунинг учун Америка Сурия қўзғолонига қарши уруш қилиш учун барча қуролларини ишга солишга мажбур бўлди. Америка у қўзғолонни таг томири билан иссиғида қуритиш учун Эрон ва Россияни ишга солган бўлса, унинг хатарини совуққонлик билан йўқотиш учун Саудия ва Туркияни ишга солди. Буни қамраб олгувчи сиёсат деб номлашади. Америка унда бир тарафдан урушга ундаса, иккинчи тарафдан Туркия ва Саудияга ўхшаганларни номига қўзғолонга ёрдам беришига ундади. Шунингдек «Қўзғолонни ўчирмоқчи бўлсанг уни пулга кўмиб юбор» қабилида қўзғолончиларни доллорларга кўмиб юборишга ундади. Эрдўған бу ишларни қойилмақом қилиб бажарди. У Сурия майдонида Америкага қилган хизматларини қуйидаги йўсинда бошлади:

Биринчидан: Американинг Суриядаги элчиси бўлмиш Форд Туркияда қўзғолонга етакчилик тайин қилиш учун конференция ўтказди. Америка бунинг ортидан Сурия қўзғолони етакчилиги номли ўзига малай раҳбарият пайдо қилишни хоҳлади. Сўнг уни фазовий каналлар орқали кўрсатди ва уни президент ва подшоҳлар яхши кутиб олди. Америка бунда ўша раҳбариятни Суриянинг қўзғолончи халқи раҳбариятига айланишини хоҳлади. Туркия Американинг шу йўналишда қўйган ҳар бир қадамида хизмат қилди. У конференциялар уюштирар ҳамда Сурия мухолафатининг сафар харажатлари ва мухолафат меҳмонхоналари деб танилган меҳмонхона харажатларини қоплар эди. Туркияга бу ишларда Американинг Саудия каби малайлари ҳам ёрдам берар эди.

Қисқаси Туркия Америка билан бирга очиқ шаклда Сурия мухолафатини пайдо қилиш ва уни қўзғолоннинг сиёсий раҳбарияти деб кўрсатиш учун жонбозлик кўрсатди. Натижада Сурия миллий кенгаши сўнг коалиция ва сургундаги ҳукумат ташкил қилинди, охирида эса биз бугун Женевада гувоҳи бўлаётган музокара ҳайъати пайдо бўлди.

Иккинчидан: ҳарбий соҳада қилинган ишлар. Туркия Башар режимидан ажралиб чиққан зобитларни Америка жосуслик идораси вакиллари билан учрашишлик учун Туркияга чақирди. Американинг Туркиядаги бу идораси (2011, 2012, 2013) йилларда қаттиқ фаолият қилди. Агар «Исломий етакчи» бўлмиш Эрдўғаннинг жосуслик идоралари кўрсатган катта хизматлар бўлмаганда, Америка жосуслари сурияликлар билан алоқа ўрната олмаган бўлар эди. Ушбу жосуслик идоралари фаолияти туфайли Сурия қўзғолонининг ҳарбий раҳбарияти ва ҳарбий раҳбариятнинг олий кенгаши каби ҳайъатлар ҳамда ҳарбий штаб ҳайъати тузилди. Туркия ва Америка жосуслари томонидан бевосита пайдо қилинган бу ҳайъатлар Сурия ичкарисидаги гуруҳлар устидан етакчиликни қўлга киритишга ҳаракат қилди. Бу ишларни рўёбга чиқариш учун Туркия молиявий ёрдам кўрсатди. Миллионларга қизиқтириш ва қўзғолончиларга маош бериш орқали бу ташкилот раҳбариятидаги аксар кишиларни Туркия ва Америка жосуслари билан алоқа ўрнатиши учун Туркияга келишига қизиқтирди. Мана шу жосуслик ҳаракатлари туфайли Туркия Сурия қўзғолонидаги катибалар ва биринчи даражали раҳбариятдан бир тармоқни пайдо қилди. Миллионлар оқиб келаётган «труба» қаршисида ўзини йўқотиб қўйган айрим раҳбарлар бевосита Америка жосуслик идораларига малай бўлиб, уларнинг буйруқларини бажарадиган бўлиб қолишди. Миллионлар қаршисида унча ўзини йўқотмаганлар эса Америка буйруғи билан уларни қўллаётган Туркия жосуслик идораларига малай бўлиб қолишди.

Қисқаси «эгилувчанлик» ёки «мўътадил ислом» ҳиди анқиб турадиган аксар Сурия мухолафати раҳбарлари Туркия жосусларига, айримлари эса бевосита Америка жосуслик идораларига малай бўлиб қолди.

(Русиял Явм) сайти 2017 йил 1 апрелда бу алоқаларни фош қилар экан шундай деб ёзди: (Америка жосуслик идораси бошқараётган «Ҳарбий амалиётлар кабинети» Суриядаги «Мўътадил» деб ҳисобланаётган барча мухолиф гуруҳларни битта вужудга бирлашиш шартлигини айтган. «Ҳаёт» газетаси «Мухолиф раҳбарият»нинг айтган гапларини шундай ёзди: Туркия жанубидаги «Ҳарбий амалиётлар кабинети»даги масъуллар Вашингтоннинг молиявий ва ҳарбий қувватловига ўрганиб қолган гуруҳ раҳбарларига» Файлақуш Шомнинг янги раҳбари Ҳожи Фазлуллоҳ етакчилигидаги янги вужудга бирикишларини етказган. Бунда гуруҳдагиларга маош ва қурол бериш йўлга қўйилиши ҳамда Американинг танкларга қарши BGM 71 TOW ракеталари ҳам берилиши эҳтимоли борлиги айтилди». Газетанинг қўшимча қилишича бу қарор Ҳалаб яқинидаги қишлоқлар, Хама, Лозиқийя ва Идлиб муҳофазасида жойлашган гуруҳларга қаратилган. «Жайшуннаср», «Жайшулизза», «Жайшу Идлиб хур», «Жайшул мужоҳидин», «Тажмау фастақим» ва соҳилдаги икки гуруҳ шулар жумласидандир. Газетанинг қўшимча қилишича бундай қадам бир қанча ташкилотлар, шу жумладан «Фатхушшом»ни ўз ичига олган «Хайъати Таҳриришшом»га қарши жанг қилишга қаратилган. Газетада исми ошкор қилинмаган раҳбар: «Америка жосуслик идораси иштирокчиларга қўшилишни буюрди ва биз қабул қилишдан бошқа чорамиз қолмади» деган).

Ал-Жазира канали ҳам бу хабарни тарқатган, лекин Остонада хоинларча учрашган гуруҳларнинг бу янги вужуди Америка жосуслик идораси талаби билан ташкил этилганини айтмаган. Чунки Ал-Жазира бу алоқаларни яшириб келади. Қатар давлати эса Сурия қўзғолонини барбод қилишда Туркия ва Иорданияга шерикдир.

Учинчидан: Америка Сурия қўзғолони йўналишини бошқариш учун Иордания билан Туркияда МОК ва МООН каби номли жосуслик кабинетларини ташкил қилди. Улардан мақсад Сурия майдонидаги ҳарбий амалиётларни ягона қолип остида юргизиш бўлди. Бу кабинетлардан ҳосил бўлган энг машҳур нарса «қизил чизиқлар» номли нарса бўлди. Бунда амалиётларини ушбу Америка кабинетларига мос юргизаётган гуруҳлар, яъни Туркия, Саудия ва Иордания қўллаётган гуруҳлар Дамашқ ва соҳилда ҳамда масиҳий, алавий ва шиалар яшайдиган шаҳарларда жанг қилишдан қайтарилди. Аммо бу кабинетларга алоқаси бўлмаган гуруҳлар «террорчи гуруҳлар» деб номланди. Шунинг учун Сурия қўзғолони Дамашқ ёки соҳилга яқинлашмай бир қолип ичида айланди.

Тўртинчидан: Бу гуруҳлар Америка кабинетларига қаттиқ боғланиб қолгач, Америка улардан «террор»га қарши кураш, бошқача айтганда ИШИД ва Нусрага қарши жанг қилишларига мажбур қилди. ИШИДнинг улкан хатолари туфайли МОК ва МООН каби номли жосуслик кабинетларига малай гуруҳлар пайдо бўлди, уларнинг ҳужжати ИШИДга қарши жангга кўчиш бўлди. Аммо улар Нусрага қарши ҳужжат топа олмадилар, бошқача айтганда у ИШИДга қарши уруш билан режимга қарши уруш ўртасида каловланиб қолди. Лекин у ҳам «қолипланган доирада» яъни арзимаган ҳарбий ва молиявий кўмак кўрсатаётган Америка кабинетлари рухсатига мос тарзда фаолият қиладиган бўлди. Шундай қилиб қўзғолончилар ўртасида ички уруш авж олди ва Башар режими оҳиста нафас ола бошлади.

Бешинчидан: Сурия қўзғолонида МОК ва МООН каби номли жосуслик кабинетлари чангалига илинмаган холис гуруҳлар ҳамон мавжуд экан, Америка Сурия қўзғолонига қаттиқ зарба бериши керак эди. Бу нарса бошқарувини қандайдир ғалаба билан тугашини хоҳлаётган Обама идорасининг якунланиши билан бир пайтга тўғри келди. Шунда Америка «исломий етакчи»дан (яъни Эрдўғандан) ўзига малай гуруҳлар ва жосусларига қаттиқ босим беришини талаб қилди. Чунки холис гуруҳлар Ҳалаб шарқидаги қамални ёриш учун қаттиқ жанг олиб бораётган эди. Шунинг учун Америка Туркияни ўзига тобе гуруҳларни қамални ёриш амалиёти муваффақиятга эришмаслиги учун жанг майдонидан Ҳалаб ташқарисига чиқаришини хоҳлади. Ҳалаб атрофидаги жанглар шиддатли тус олган бир пайтда, яъни 2016 йил 24 августда «исломий етакчи» бўлмиш Эрдўған ИШИДга қарши «Фурот қалқони» операциясини бошлаганини эълон қилди. Шундан кейин Туркия армияси Туркияда яшаётган ва шу мақсад учун тайёрланган «мўътадил мухолафат»нинг минглаган жангчилари билан Сурия шимолидаги Жараблус шаҳрига кириб келди. Айрим содда кишилар Туркия Ҳалаб қалқонини ёриш учун келди деб ўйлашлари мумкин, лекин бу нарса «исломий етакчи»нинг ҳаёлига ҳам келмаган эди.

Шундай қилиб Туркия ўзига тобе, бошқача айтганда раҳбарлари Туркия пулига ўрганган ва Туркия бошпана ва меҳмонхона берган гуруҳларни ИШИДга қарши «Фурот қалқони» операциясида Туркия билан бирга иштирок этишларини талаб қила бошлади. Шунда бу гуруҳлар Ҳалаб атрофидан чекиниб, Жараблусдаги Туркия тоғларига чиқиб кетишди. Русиял Явм сайтининг 2016 йил 25 августда ёзишича («Фирқа Ҳамза», «Файлақушшом», «Султон Мурод», «Ҳаракату Аҳрорушшом», «Ҳаракат Занкий», «Жайшуттаҳрир», «Суқур Жабал» ва «Жабҳа Шомия» гуруҳларидан иборат минглаган жангчилар Туркия буйруғига кўра Ҳалабнинг жануби Ғарбидан чекинган. Шунингдек «Фурот қалқони»да иштирок этаётган Жайшул ҳур жангчилари сони 5000га етганини хабарлар тасдиқлаган. «Исломий етакчи»нинг Ҳалаб фронтини заифлаштиришдаги «Фурот қалқони» операциясининг энг катта натижаси шулар бўлдики, Россия ва Эрон кўмаклашаётган Башар кучлари Ҳалаб жанубидаги Ромусани ва ҳарбий мактаб территориясини қайта босиб олди ҳамда Ҳалаб шарқини қайта қамал қила бошлади.

Олтинчидан: Америка «исломий етакчи»нинг ушбу улкан муваффақиятидан кейин, Сурия қўзғолонига қақшатқич зарба бериши мумкинлиги ҳақида фикрлади. Шунинг учун Эрдўғандан ўзига тобе гуруҳларига Ҳалаб ичкарисидан чиқиб кетишига босим беришни талаб қилди ва шундай ҳам бўлди. Русиял Явм канали 2016 йил 16 декабрда эълон қилишича: «Рудской 3500га яқин мўътадил мухолафат вакилларидан иборат қуроллилар қуролини топшириб, таслим бўлишди ва улардан 3 мингги авф этилди деб баёнот берди». Сўнг уларга Эрдўған жамоатидан бўлгани учун Ҳалабдан чиқиш йўлакчаси таъминланган. «Исломий етакчи» Ҳалабни ва унинг шимолидаги қўшинни озод қилиш ўрнига Ҳалабда жароҳатланганлар учун Туркия шифохоналари очиқ экани ҳақида эълон қилди. Бунга яна Ҳалаб ичкарисидаги холис гуруҳлар бошқа гуруҳларнинг жангсиз ташлаб чиқиб кетган захира омборлари ва қароргоҳларини эгаллагани ҳақидаги хабарларни қўшадиган бўлсак, бу гуруҳларнинг Туркия алдовига ишонганини кўрсатади. Шунингдек Туркиянинг бевосита босимига ёки Туркияда беркиниб олган ҳамда Туркия ва Саудиянинг заҳарли ифлос пулларига беланган сиёсий ва ҳарбий раҳбарлар ва сўзлашувлар орқали бўлган босимига бўйсунганини кўрсатади.

Гуруҳлар Ҳалабдаги жангдан воз кечгач, Ҳалабни топшириш операцияси охирига етди. Бунда гуруҳлар Туркия кафолати остида таслим бўлишдими ёки Ҳалаб жанубидаги гуруҳларни ёрдамсиз ташлаб, чекинишдими бунинг фарқи йўқ. Агар мана шу томошалар юз бермаганда, жиноятчининг армияси Ҳалабни бунчалик тез эгаллаб олмаган бўлар эди. Сурия шимолидаги қўзғолон қўрғони Американинг жонига тегди, чунки ҳарбийларнинг баҳоси бўйича Ҳалабдаги қаршилик тўла бир йил қаттиқ турган. (Янги кун) газетаси 2016 йил 7 декабрда ушбу Туркияга тобе гуруҳлар ҳақида тарқатган хабари ҳам юқоридагиларни тасдиқлайди: (Ҳалабдаги гуруҳлар биринчи марта Ҳалабдаги тинч фуқароларга варақа тарқатишди. Гуруҳлар унда фуқаролардан шаҳарни тарк этиб, ўлимдан қочишни талаб қилишди. «Нью-Йорк Таймс газетаси ушбу варақалардаги қуйидаги матнларни чоп этди: «Агар бу минтақаларни зудлик билан тарк этмасангиз ҳалок бўласизлар, шунинг учун ўзингизни қутқаринг, барча сизларни муқаррар ўлимга ташлаб чиқиб кетди».

Осиё Ньюс газетаси 2016 йил 7 декабрда шундай ёзди: (Мухолафат ўз раҳбарларининг «қўзғолончилар ҳаққига хиёнати» ҳақида ёзган. Унда айтилишича Ҳалабдаги қуролли гуруҳларнинг айрим етакчилари Вашингтон билан таслим бўлиш ва чоршанба эрталабдан бошлаб шаҳардан чиқиб кетиш ҳақида сўзлашувлар ўтказган. Бу Россия Америка иттифоқи бўлиб, раҳбарларни Сурия ва Эронга Ҳалабни топширишларига мажбур қилди деб ёзган).

Башар режими, Россия ва Эроннинг Ҳалабдаги қутурган ҳамласини яшириш учун Туркия Боб шаҳрида ИШИДга қарши бошқа ҳужумини бошлади. Бу «исломий етакчи» Ҳалабни топшириш учун сочган охирги заҳари бўлди. Чунки бу жангчилар Боб шаҳрида кўпроқ керак бўлгани учун Ҳалабдан тезда чиқиши зарурлигини оқловчи баҳона бўлди ва бу Ҳалабга қилинаётган қутурган ҳужум билан бир пайтга тўғри келди. Америка лойиҳасини рўёбга чиқаришда шунчалик паст кетган «исломий етакчи» таомили бўйича Ҳалабдаги мусулмонларни ҳимоя қилиш ҳеч нарсани англатмайди. Бу ердаги холис гуруҳлар эса Туркияга тобе гуруҳларнинг қаттиқ алданиши ва Боб шаҳридаги жангга қўшилишларига қаттиқ босим ўтказилиши оқибатида Ҳалаб ташқарисида ночор аҳволда қолишди ва қамал қилинган шаҳар ичидаги биродарларини қутқаришга етадиган куч топа олмадилар.

Саккизинчи: Мана шу чекинишлар ва Ҳалаб шимолидаги таслим бўлиш операциялари туфайли қўзғолончилар ҳукмронлиги остидаги кварталлар торайди. Салоҳиддин ва Сукрий кварталлари бошқа кварталлардан қочиб келган тинч фуқаролар билан тўлиб, жуда тор майдонга чекланиб қолди. Шунда Туркия даҳшатли зарба сифатида қуролли гуруҳлар ва тинч фуқароларни Ҳалабдан кўчириш борасида Россия билан келишганини эълон қилди. Сурия мухолафатидаги манбанинг тасдиқлашича ўт очишни тўхтатиш ҳамда Ҳалаб шаҳрининг шарқидаги қамал қилинган маҳаллалардан тинч фуқаролар ва қуролланганларни кўчириш бўйича Асад режими билан иттифоқ тузилиб, бу иш чоршанба эрталаб бошланадиган бўлди. Франция ахборот агентлиги Нуриддин Зангий жамоатидаги масъулнинг ушбу гапларини тарқатди: Иттифоқ Россия Туркия бошчилигида тузилди ва яқин соатларда унинг ижроси бошланади. Туркия ташқи ишлар вазири Мавлуд Човушўғли: Туркия Ҳалабда ўт очишни тўхтатиш, хусусан тинч фуқаролар чиқиб кетишларига йўл бериш учун Россия билан тиғиз алоқада бўлаётгани ҳақида эълон қилди). Ахбарул Ан, 2016 йил 13 декабр.

Аммо Эрдўғаннинг Ҳалабни топширишда қилган хизматлари учун Обамадан арзимаган икки оғиз сўз эшитди (Обама президент Эрдўғаннинг Ҳалабда ўт очишни тўхтатиш ҳамда мухолафат ва тинч фуқароларни кўчириш масаласида қилган ўртамчилик ҳаракатларидан мамнун эканини билдирди). Америка ташқи ишлар вазирлиги сайти, твиттер, 2016 йил 16 декабр.

Мана шулардан «исломий етакчи» ва унинг жосусларининг узоққа чўзилган Сурия қўзғолонини тозалашда Америкага кўрсатган хизматлари ёрқин намоён бўлмоқда. Шунингдек Туркия Американинг Сурия қўзғолонини бостириш учун қилган ҳаракатларида у билан ёнма-ён тургани намоён бўлмоқда. Бу ҳаракатлар қамраб олиш, боғланиш ва Америка жосуслари кабинетига боғланиш ҳаракатлари бўлиб, унда давлат хазинасидан миллионлаган долларлар қўзғолонга кўмак бериш учун сарфланиш ўрнига Америка учун сарфланди. Бу пулларнинг аксарияти Суриянинг малай раҳбарлари ҳисоб рақамига тушди. Туркия буни билиб турсада, унга ривож берди, чунки йиқитмай туриб малай пайдо қилиш мумкин эмас. Агар бу пуллар яхши шаклда қўзғолончиларга маош сифатида берилса раҳбарларга босим бериш қийин бўлади. Чунки йиқитиб олгандан кейин (пул билан) босим бериш осон бўлади.

Сурия қўзғолонида, ҳатто Туркияга тобе гуруҳлар ичида холис кишилар кўплиги сабабли қамраб олиш сиёсати муваффақиятсизликка учрагач, Эрдўған Америка билан бирга бу гуруҳларни Башар режимига қарши жангни ташлаб, Эрдўғаннинг «Фурот қалқони» операциясидаги ички урушга қўшилишга мажбурлаш учун бошқа қадамини ташлади. Кейин бундан ҳам хатарлироқ қадам яъни Ҳалабни жиноятчи режимга топшириш ва қўзғолончиларни Қозоғистон пойтахти Остонага хоинона учрашувга жалб қилишга ўтди. Охирида эса гуруҳ раҳбарлари душманлари бўлмиш Россия ва Эрон ўт очишни тўхтатиш учун кафил бўлишларига рози бўлишди.

«Исломий етакчи» раҳбарлик қилган қўзғолончилар билан Россия ўртасидаги ўт очишни тўхтатиш амалиётининг маъноси шундан иборат эдики, Башар режими, Россия ва Эрон Туркиянинг «Фурот қалқони» операциясига қўшилган гуруҳларга ўт очишни тўхтатади. Лекин айни пайтда «Террорга қарши кураш»ни давом эттиради, бошқача айтганда ўт очишни тўхтатишга рози бўлмаган гуруҳлар билан урушни тўхтатмайди. Туркия бу гуруҳларни режим, Россия ва Эрон Сурия қўзғолонини «террорга қарши кураш» номи остида битта-битта янчиб ташлагунича судраб юраверади. Туркияга тобе гуруҳлар ўт очишни тўхтатади, режим эса кучини бошқа гуруҳлар билан жанг қилишга қаратади.

Америка «исломий етакчи»ни Сурияда Россия билан тўла ҳамкор бўлишга ундади. Туркия қўшини 2015 йил 24 ноябрда Россия ҳарбий самолётини уриб туширгани учун ундан узр сўрашини талаб қилганидан кейин, Сурия қўзғолонига зарба беришдаги ҳамкорлик бошланди. Эрдўған ўзига тобе гуруҳларни Остонадаги хоинона учрашувга йиғди. Бу музокаралар туфайли ушбу гуруҳлар ИШИД ва Жабҳатун Нусрага қарши урушга рози эканликларини билдириш билан Сурия қўзғолонини тугатиш учун қадам ташладилар. Бу Уч давлат (Россия, Туркия ва Эрон)нинг сўнгги қўшма баёноти эди. Бу ишларнинг ўта хатарли тусда жадаллашиши бўлиб, Туркия Сурия майдонида ўзига тобе гуруҳларни қанчалик таназзулга туртганини кўрсатяпти.

Туркия бу йўналишни тасдиқлаган ҳолда, Фатҳуш Шом (Жабҳатун Нусра)ни террорчи ташкилот деб эълон қилди (Туркия ташқи ишлар вазирлигидаги манба Туркия ИШИД ва ҳозирда Жабҳа фатҳушшом деб аталаётган Жабҳатун Нусрани террорчи ташкилотлар деб ҳисоблаши ва уларга шунга мувофиқ муомала қилиши ҳақида айтган). Рейтер, 2017 йил 26 январ. Остона музокаралари муваффақиятли чиққани Америка сиёсати Эрдўғаннинг унга холислиги туфайли Суриядаги айрим гуруҳларни қамраб олишда олдинга силжиганини кўрсатяпти.

Мунофиқлар муваффақиятга эришдик деб ўйлашяпти ва Аллоҳ уларга дўзахнинг энг тубидан жой ҳозирлаганига парво қилишмаяпти. Айниқса динини арзимас дунё эвазига сотган айрим уламолар уларнинг амалларини чиройли қилиб кўрсатаётган экан, улар бу нарсани ҳаёлларидан чиқариб юборишган. Бу мунофиқлар ўзларини тўғри йўлдамиз деб ўйлаб, қалбларидаги Америкадан қўрқиш, уни улуғлаш ва Аллоҳни қўйиб унга холислик қилиш каби ишларни яширишяпти. Лекин Аллоҳ уларни шу дунёда пистирмада кузатмоқда, охиратдагисини айтмаса ҳам бўлади.

Бу «исломий етакчи» уламоларни жалб қилиб, Туркияда «исломий» анжуманларни ўтказиши, «Мўътадил ислом» деб аталаётган исломий ҳаракат раҳбарларини йиғиши ва одамларни алдаб, уларни рози қиладиган сўзларни айтиши мумкин. Лекин Аллоҳ Таоло уни бир неча соҳаларда юз тубан кетказади:

Биринчи: Сурияда қўзғолончилар Ҳалабни бой бергач, ўзига келиб, Эрдўғаннинг ўйинларини тушуниб қолишди. Натижада Эрдўғанга тобе гуруҳларда бўлиниш бошланиб, холис кишилар чиқиб кетиб, улар арзимас гуруҳларга айланиб қолмоқда. Аллоҳ шу билан Сурия қўзғолонида холис кишиларнинг шавкатини кучайтиради ҳамда Эрдўғаннинг чиқиндиларини еб ичаётган гуруҳларнинг нуфузини озайтиради.

Иккинчи: Америка вақти келганда малайларини ҳам аямай, қаттиқ жазолайди. Малайнинг унга бўлган ихлоси қанча ортса, Америка унга шунча беписандлик қилади. «Исломий етакчи» Боб жангидан кейин, Раққа томон боришини мақтанди. Эрдўған 27 октябр пайшанба куни: «Мана Жараблусни озод қилдик, аҳолиси унга қайтяпти… Энди Бобга борамиз… Кейин ИШИД уни ташлаб қочади, ва ниҳоят Манбаж ва Раққага борамиз». Русиял Явм 2016 йил 27 октябр. Эрдўған бу гаплари билан Америкага Бобдан кейин Манбаж ва Раққадаги мусулмонларнинг қонини тўкиш билан сизларга қилаётган хизматимни яна давом эттираман деди. Лекин Америка уни бурнини ерга ишқаб, курд гуруҳларига кўмаклашди ҳамда Турк армияси ва «Фурот қалқони»даги унинг гуруҳлари билан Манбаж шаҳридаги курдлар орасини бевосита ажратиш учун ўз қўшинларини у ерга юборди.

BBC радиоси 2017 йил 6 мартда ушбу ахборотни тарқатди: (Американинг мудофаа вазирлиги «Пентагон» Туркия армияси ва Россия кўмаклашаётган Сурия армияси ўртасида тўқнашув юз беришини олдини олиш учун Суриянинг шимолида жойлашган Манбаж шаҳрининг ғарбига бир неча сонли Америка аскарларини юборганини эълон қилди. Пентагон вакили Жефф Дэвис: «Америка аскарлари шу ердаги кучлар ўртасида тўқнашув бўлиши олдини олиш учун ва шаҳар Манбаж ҳарбий кенгаши номли мухолиф араб жамоалари қўли остида эканига Туркияни хотиржам қилиш учун шаҳар бўйлаб тарқалди» деди). Бошқача айтганда Америка Эрдўғаннинг мусулмонларни қонини тўкишдаги хизматидан беҳожат бўлиб, энди курдлар хизмат қилишини хоҳлаб қолди. Шунинг учун у ва унинг Суриядаги гуруҳлари Америка қўллаётган курдларга қўл теккизмаслиги учун у ерга аскарларини жойлаштирди ҳамда Эрдўғандан бошқа буйруқларни кутиб туришини талаб қилди. Шунинг учун Туркия бош вазир Бенали Йилдирим тилида «Фурот қалқони» операцияси ниҳоясига етгани, яъни янги буйруқларни кутаётгани ҳақида эълон қилди.

Америка курдларни қўллаб-қувватлаши турк халқи олдида «исломий етакчи»га нисбатан катта жиноятдир. Америка Туркия билан бўлган тиғиз алоқаларга қарамай Туркия манфаати борасида бош қотирмайди. Бу ерда Туркиянинг манфаати шуки агар Сурия шимолида курд давлати тикланса, бу Туркиядаги курдларни Туркиядан ажралиб чиқишига туртки беради, Туркия буни хоҳламайди. Америка эса Туркиянинг курдларга алоқали барча талабларини инкор қилади. Чунки Американинг бугунги манфаати Туркиянинг манфаатлари қандай бўлишидан қатъий назар курдларни қўллаб-қувватлашни тақозо этади.

Шундай қилиб, охирги сўз яъни ушбу «исломий етакчи»дан алданган кишиларга айтиб қўйиш лозим бўлган сўз қолди: Туркиянинг хизматлари, давлат бойликлари ва жосуслик алоқаларисиз Американинг тушига ҳам кирмайдиган ишларни Туркия амалга ошириб, Америка Туркия билан мусулмонларни қатл қилгандан кейин ҳам Туркиянинг Америкага қилган хизматлари учун Эрдўғанни «Зирор масжиди» ҳодисасидаги мунофиқлар сафига қўшмасак… Эрдўған олдинроқ ўзи ишонган қўзғолончилар, яъни пул ва маош билан ўзига оғдириб олган қўзғолончиларни холис кишиларни алдаш ҳамда Женева ва Остонада душман билан музокара ўтказишига ундаб, энди уларни ИШИД ва «Жабҳатун нусра»га қарши урушга ундаётган бўлса, шунингдек Эрдўғаннинг мусулмонлар қонини тўкиш борасидаги бу ишлари хамир учидан патир мисолида бўлса… Шуларнинг барчасидан кейин биз уни Туркияни юксалтирди ва завод фабрикалар қурди деб мақтасак ҳамда ундан ўрнак олсак…

Бу қандай ҳам хунук ўрнак ва тубан қараш бўлмайдими? Яна бу дин доирасидан ташқаридаги энг ёмон фикрлаш бўлмайдими? Ахир Эрдўған «Энг катта аср мунофиқи»ку, унинг Аллоҳнинг дини борасидаги жиноятлари жуда улкан. Ким уни жинояти йўқ деб ҳисоблаётган бўлса, у ёки жоҳил ёки Аллоҳнинг динини қиймати йўқ деб билади. Росулуллоҳ ﷺ айтади:

«سِبَابُ الْمُسْلِمِ فُسُوقٌ وَقِتَالُهُ كُفْرٌ»

«Мусулмонни сўкиш фосиқлик ва уни ўлдириш куфрдир», У киши яна айтади:

«أَبَى اللهُ أَنْ يَجْعَلَ لِقَاتِلِ الْمُؤْمِنِ تَوْبَةً»

«Аллоҳ мўминни ўлдирган қотилнинг тавбасини қабул қилмайди». Шунинг учун бу мунофиққа яқинлашмаслик ва гувоҳлар олдида уни фош қилиш вожибдир, токи яна бир мусулмон унинг тузоғига илинмасин.

Асом Шайх Ғоним

Total Views: 203 ,

Добавить комментарий

Қирғизистонда ноқонуний ташкилотларни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича Евросиё форуми бошланди

Қирғизистонда ноқонуний ташкилотларни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича Евросиё форуми бошланди...

Закрыть