Эрдўған: Туркия Россиядан C-400 мажмуасини сотиб олиш бўйича шартномани бекор қилмайди

Эрдўған: Туркия Россиядан C-400 мажмуасини сотиб олиш бўйича шартномани бекор қилмайди

Туркия Россиядан С-400 зенит-ракета мажмуасини сотиб олиш бўйича шартномани бекор қилмайди, деди Туркия президенти Ражаб Таййип Эрдўған. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.  

«Биз Россия билан С-400 бўйича шартнома туздик ва ортга қайтишимиз ҳақида ҳеч қандай гап бўлиши мумкин эмас. Тамом-вассалом», — деди Эрдўған. 

Унинг сўзларига кўра, Туркия АҚШдан Patriot тизимини сотиб олиш учун очиқ, фақат шартнома Туркия манфаатларига хизмат қилиши лозим. 

Аввалроқ АҚШ расмийлари 15 февралгача Туркиядан огоҳлантиришга жавоб беришни сўраганди: агар Анқара Россия билан С-400 мажмуасини сотиб олиш бўйича шартномани бекор қилмаса, Вашингтон қиймати 3,5 млрд доллар турадиган Patriot ракета мажмуасини сотиб олиш ҳақидаги таклифини қайтариб олади. 

Бундан ташқари, Lockheed Martin F-35 қирувчи самолётларини сотиб олиш бўйича ҳам келишув хавф остида қолиши, Туркияга қарши санкциялар киритилиши мумкинлиги айтилган.

Total Views: 601 ,

Добавить комментарий

Россия, Туркия ва Эрон Идлибдаги гуруҳларга қарши қўшма ҳарбий амалиётлар ўтказиши мумкин

Россия, Туркия ва Эрон Идлибдаги гуруҳларга қарши қўшма ҳарбий амалиётлар...

Закрыть