Эрдўған: Суриядан бошқа давлатлар чиқиб кетмагунича биз у ерни тарк этмаймиз

Эрдўған: Суриядан бошқа давлатлар чиқиб кетмагунича биз у ерни тарк этмаймиз

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Туркиянинг Суриядаги "Тинчлик булоғи" операцияси давом этиши мумкинлигини истисно қилмади. 

"Шубҳасиз. Охирги террорчи минтақани тарк этмагунича бу ишни тўхтатмаймиз. Суриядан бошқа давлатлар чиқиб кетмагунича биз у ерни тарк этмаймиз. Биз Суриянинг ҳудудий яхлитлиги ва бирлигини қўллаб-қувватлаймиз", — деди Эрдўған журналист саволига жавобан.

Шу билан бирга, Туркия раҳбари Анқара Суриянинг "бўлиниб кетишини хоҳламаслигини" таъкидлади. У Туркия Адана келишувига асосан операция ўтказишга ҳақли эканлигини айтди.

"Агарда минтақа террорчи ташкилотлардан тозаланмайдиган бўлса, биз Адана келишуви доирасида операцияни давом эттирамиз", — деди Эрдўған.

Total Views: 176 ,

Добавить комментарий

Ливандаги намойишларга мактаб ўқувчилари ҳам қўшилишди

Ливандаги намойишларга мактаб ўқувчилари ҳам қўшилишди Ливанда уч ҳафтадан бери...

Закрыть