Эрдўған Путин билан Сурия мавзусини муҳокама қилиш учун Россияга келди

Эрдўған Путин билан Сурия мавзусини муҳокама қилиш учун Россияга келди

Туркия президенти Ражаб Таййип Эрдўған бир кунлик ташриф билан Россияга келди. Бу ҳақда ўз манбасига таяниб ТАСС хабар берди.

Россия ва Туркия президентлари Владимир Путин ва Ражаб Тоййиб Эрдўғаннинг Кремлдаги учрашуви конструктив муҳитда ўтди, унда Сурия мавзуси муҳокама қилинган. Бу ҳақда учрашув якунларига кўра Путин журналистларга маълум қилган. 

Путиннинг таъкидлашича, Москва ва Анқаранинг позицияси қатъийдир: Сурия инқирозининг БМТ резолюциясига мувофиқ сиёсий-дипломатик негиздаги узоқ муддатли ечимига эришиш лозим. 

Учрашувда эришилган келишувлардан бири яқин орада Суриядаги вазиятни тартибга солиш бўйича Россия – Туркия – Эрон саммитини ўтказиш бўлди. Россия етакчисининг таъкидлашича, у Эрдўған билан саммитни ўтказиш жойи ва ўтказиладиган эҳтимолий санаси бўйича келишиб олган, фақат буни эронлик ҳамкорлар билан мувофиқлаштириб олиш қолди. 

Учрашувда гап, шунингдек, АҚШнинг Суриядан қўшинларни олиб чиқиш режаси ҳақида борган. Жумладан, Россия ва Туркия бу режалар Суриядаги вазиятга қандай таъсир қилишини муҳокама қилишган.  

“Агар бундай қадамлар, режалар ҳақиқатан амалга оширилса, бу ижобий қадам бўлади, у Суриянинг курд тузилмалари назоратидаги бу нотинч ҳудудида вазиятни барқарорлаштиришга ёрдам беради”, деб айтган Путин. 

Шунингдек, учрашувда Идлиб мавзуси атрофлича муҳокама қилинган. Путиннинг маълум қилишича, Идлибдаги вазиятни барқарорлаштириш бўйича қўшимча маслаҳатлашувлар ўтказилган. 

Эрдўған, ўз навбатида, Туркия ва Россиянинг Идлиб бўйича ҳамкорлиги давом эттирилиши, чунки “террорчиликка қарши кураш бир марталик акция ҳисобланмаслигини”, мақсад Сурияда тинчлик-тотувликка эришиш эканини айтган. 

Эрдўған Россия ва Туркияда Сурияда хавфсизлик ҳудудини яратиш бўйича ҳеч қандай муаммо йўқлигини айтган. “Россия билан бу масалада ҳеч қандай муаммо йўқ, бу ҳудудлар “Фрот қалқони” ва “Зайтун шохи” операцияси давомида қилингандек террорчилик унсурларидан тозаланади”, деб айтган Эрдўған.

Total Views: 466 ,

Добавить комментарий

Хитой Ўзбекистоннинг асосий савдо шериги бўлиб қолмоқда

Хитой Ўзбекистоннинг асосий савдо шериги бўлиб қолмоқда Давлат статистика қўмитаси...

Закрыть