Эрдўған: ЕИ ваъдасини бажармагунича Туркия қочқинлар учун чегарани ёпмайди

Эрдўған: ЕИ ваъдасини бажармагунича Туркия қочқинлар учун чегарани ёпмайди

ЕИ Анқарага берган ваъдасини бажармагунича қочқинлар учун ЕИ билан чегарани ёпмайди, деди Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған.

"26 март куни ЕИ раҳбарлари саммитида биз яна бир бор нималарни кутаётганлигимизни билдирамиз. Берилган ваъда бажарилмас экан, ҳозирги вазият (қочқинлар учун Туркия-Греция чегараси очилиши) давом этаверади", — деди Эрдўған.

Унинг сўзларига кўра, ЕИ 2016 йил мартда Туркия билан тузилган миграция бўйича битимдаги мажбуриятларини бажармаган.

"Биз ўз мажбуриятларимизни бажардик, Европага қочқинлар оқимини тўхтатдик. Миллионлаб қочқинлар бизда бошпана топди. Аммо Европа сўзида турмади – на қочқинлар учун молиявий ёрдам, на Туркия фуқаролари учун визани бекор қилиш ваъдасини бажарди", — деди Туркия раҳбари.

Ўтган ҳафтада Эрдўған Германия канцлери Ангела Меркелга “Туркия ва ЕИ ўртасидаги қочқинлар бўйича келишув бажарилмаётгани туфайли уни қайта кўриб чиқиш зарур”лигини айтганди.

Total Views: 188 ,

Добавить комментарий

Туркияда коронавирус билан касалланиш бўйича дастлабки ҳолат аниқланди

Туркияда коронавирус билан касалланиш бўйича дастлабки ҳолат аниқланди Туркияда янги...

Закрыть