Эрдўған:  Анқара Европа иттифоқига кириш ғоясига содиқ бўлиб қолади

Эрдўған:  Анқара Европа иттифоқига кириш ғоясига содиқ бўлиб қолади

Туркия Европа иттифоқи томонидан тегишли муносабат йўқлигига қарамасдан, ҳеч қачон ҳамжамиятга кириш ғоясидан воз кечмаган. Бу ҳақда Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған айтиб ўтган.    

“Анқара Европа иттифоқи томонидан монанд муносабат йўқлигига қарамасдан, унга кириш ғоясига содиқ бўлиб қолади”, деб айтган Эрдўған. 

Эрдўған Туркия “қадамма-қадам минтақанинг энг кучли давлатига айланиб бораётганини”, келажакда эса “дунё даражасидаги энг йирик ўйинчилардан бирига айланиши”ни қўшимча қилган. Бундан ташқари, Эрдўған 24 июнга белгиланган муддатдан аввалги парламент ва президент сайловлари Туркия учун муҳим давр бўлишини айтган. Эрдўғаннинг таъкидлашича, Туркия янги президентлик тизими билан “2023, 2053 ва 2071 йилларгача даврлар учун белгиланган мсақсадларга муваффақиятли эришади”.   

Туркия 1999 йилда Европа иттифоқига киришга расмий номзод деб тан олинганди, ҳамжамиятга кириш бўйича музокаралар жараёни эса 2005 йилда бошланган. Бу музокаралар 2016 йил охирида, Туркияда давлат тўнтарувига уринишдан кейин мухолифатга қарши кураш доирасида йўл қўйилган кўплаб инсон ҳуқуқлари бузилишлари сабабли тўхтатиб қўйилган.  

Total Views: 695 ,

Добавить комментарий

Уоррен Баффетт: АҚШ ва Хитой яна узоқ йиллар супердавлатлар бўлиб қолади

Уоррен Баффетт: АҚШ ва Хитой яна узоқ йиллар супердавлатлар бўлиб...

Закрыть