Эрдўған АҚШни огоҳлантирди

Эрдўған АҚШни огоҳлантирди

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған агарда расмий Вашингтон F-35 қирувчи самолётларини етказиб бермайдиган бўлса, Анқара халқаро арбитраж судига мурожаат қилишини айтди. Бу ҳақда Haberturk хабар берди.

Унинг сўзларига кўра, агарда АҚШ Туркияга F-35 самолётларини етказиб бермаса, мамлакат халқаро арбитражга мурожаат қилади.
У шунингдек, F-35 самолётларининг «муқобили» борлигини ҳам қайд этиб ўтди.

Аввалроқ ОАВ АҚШ конгресси Анқара Россиядан С-400 зенит ракета мажмуаларини сотиб олиши туфайли Туркияга F-35 қирувчиларини етказиб беришни тўхтатиб қўйганини хабар қилганди. 

Қайд этилишича, бу Қўшма Штатларнинг 2019 йилги ҳарбий бюджети сўнгги талқинига тегишли тузатишлар киритиш орқали жорий этилган.

Total Views: 612 ,

Добавить комментарий

Пентагон: АҚШ Эронда ҳукуматни алмаштириш мақсадида эмас

Пентагон: АҚШ Эронда ҳукуматни алмаштириш мақсадида эмас АҚШ ўз олдига...

Закрыть