Эрдоган Ислом давлатини ағдарган кимсанинг хотирасини нишонлаяпти Хўш, нега?!

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Эрдоган Ислом давлатини ағдарган кимсанинг хотирасини нишонлаяпти Хўш, нега?! Нега мусулмонлар уни қўллаб-қувватлаяпти?!

Туркия давлати 2019 йил 10 ноябр куни Мустафо Камол вафотининг 81 йиллигини нишонлади. Республика президенти Эрдоган уни хотирлаб, қабри олдида тиз чўкди. Сўнги уни «Озодлик кураши етакчиси, республика бунёдкори, халқ ардоқлаган зотлардан бири», дея мадҳ этди. Эрдоган шунингдек, «У елкамизга тоабад омонат қилиб қолдириб кетган республикамиз яшаши, ревожланиши ва мустаҳкамланиши йўлида кучимиз борича ҳаракат қиламиз, яшасин республика!», деди.

Маълумки, Мустафо Камол Ислом ва мусулмонлар тарихида улкан хиёнат ва жиноят содир этган. У ўзини инглизларга қарши жанг қилишга юборган халифага хиёнат қилган. У ўзининг хиёнати ортиданоқ халифага қарши чиқиб, инглизларнинг энг катта малайига айланган ва уларнинг фойдасига Халифалик давлатини қулатган, эвазига ўзи президент бўлган. У Шунингдек, Лозанна шартномасини имзолаш билан Усмоний давлат бошқарувида бўлган бошқа мусулмон юртларидан инглизлар ва мустамлакачи давлатлар учун воз кечган… Улар чизиб бериб, Туркия, дея ном қўйишган ҳудуд билан кифояланган. Улар ўйин ўйлаб топиб, Мустафо Камолни сохта қаҳрамонга айлантиришган. Яъни, ўзлари ундан узоқлашиб, юнонларни атайин Измирни босиб олишга ундашган. Сўнг Мустафо Камол уларни қувиб чиқариш билан «қаҳрамон» бўлган. Шундай қилиб, истаганини қилувчи ғозий қаҳрамон сифатида, у Ислом ва мусулмонларга қарши ҳар қандай жиноятни содир этадиган бўлди! Мустафо Камол мусулмонларга уларни озодлик урушига етаклаш билан хиёнат қилди. Чунки аслида бу Ислом қадриятларини йўқ қилиш ва тарихда энг йирик ҳисобланган бир давлатни ағдариш уруши бўлди… У мусулмонларни ҳалок этди, унинг қўли билан қатл қилинмаган ёки қамоққа ташланмаган ёхуд сургун қилинмаган мусулмон уламолар ва фақиҳлар қолмади… У ўн минглаб мусулмонни қириб ташлади. Айтишларича, Мустафо Камол Халифаликни ағдаргандан сўнг унга қарши мусулмонлар қўзғолон қилганларида улардан 200 мингдан зиёдини ўлдирган. Бу кимса Аллоҳ ва Росулига Исломни бошқарувдан четлатиб, куфр ақидаси бўлган илмонийликни олиб келиш билан хиёнат қилди. Исломдаги бошқарув тизимига зид республика бошқарувини ўрнатди, Ислом қонунчилигини бекор қилиб, сўнг уни халқ қонунчилиги, деган ном билан демократияга алмаштирди. Ислом ва унинг кўринишига алоқаси бўлган ҳар бир нарсани йўқ қилишга уриниб, араб тили, азон ва шаръий либосга қарши уруш очди. Ҳар бир куфр, фисқ-фужур ва бузуқликка эркинлик берди… Исломга алоқаси борки нарсага қарши курашди, Ислом ва Халифаликка даъват қилишга ҳамда шаръий аҳкомларга чекланишга чақиришга тақиқ қўйиб, буни давлат қонунига айлантирди. Ғарбдан куфр қонунларини олиб кириб, куфр конституциясига асосланган давлат тиклади ва уни Ғарб билан унинг иттифоқчи давлатларига боғлади. Булар Мустафо Камолнинг бузуқ ва фосиқ шахс сифатидан танилганидан ташқари ишлар.

Мустафо Камол ҳақида қисқача мана шу! Хўш, нега Эрдоган шундай кимсани мақтаяпти?! Нега энг катта давлатни ағдариб, ўрнига тикланган унинг республикасини олқишлаяпти ва унинг ўзини мусулмон, деяпти?! Нега Ислом қадриятларини вайрон қилган, давлатини қулатган, мусулмонларга қарши курашиб, чор атрофга разолат ва бузуқликни ёйган кимсани мақтаяпти?! Туркия аҳли Мустафо Камолнинг зўравонлиги, зулми ва унинг илмоний республикачилик бошқаруви зулмидан жуда кўп балоларга гирифтор бўлди. Мусулмонлар бу кимсани ўз номуслари, динлари, давлатлари, тарих ва маданиятларига адоват қилган жиноятчи, деб биладилар, жуда ёмон кўриб, лаънатлайдилар. Шунинг учун Туркияда Мустафо Камолга ва унинг жиноятлари, хиёнатлари, бузуқликларига қарши чиқишни жиноят сановчи қонун ишлаб чиқилган. Эрдоган ҳам қудратга келиб, уни улуғлади. Ундан ташқари, камолчи ҳарбийлар ҳам ўтган асрнинг олтмишинчи йилларидан бери қилиб келишаётган ҳар бир давлат тўнтариши ортидан, одамлар назаридан четда бўлган бу кимсани кўкларга кўтариб мақташади. Ҳар сафар инқилоб қилишганда, буни Мустафо Камолни ва унинг инқилобларини ҳамда республика ва илмоний бошқарувини ҳимоя қилиш учун амалга оширишганини даъво қилишади. Чунки бу камолчи ҳарбийлар одамларнинг Исломга интилаётганини ва унинг ҳокимиятга келишини орзу қилишаётганини билишяпти.

Афтидан, Эрдоган инглизлар малайи камолчиларни рози қилмоқчи. Шу орқали 2016 йил 15 июлда бўлган давлат тўнтаришига бўлган уриниш ортидан уларнинг яна инқилоб қилишга уринишларини олдини оламан, деб ўйлаяпти. Ўшанда турк ҳарбийлари гуленчилар билан иттифоқ тузган ҳолда инқилобга уринишган эди. Оппортунистлар, дейилаётган гуленчилар ҳокимиятга етиб бориш ва манфаатларини амалга ошириш йўлида ҳар қандай кучдан фойдаланишга уринишади. Аввал ҳам, Турғут Ўзалдан тортиб Демирелгача, Эжевитдан тортиб Эрдоган ва камолчиларгача бўлган бир неча инглиз ва америкапараст сиёсий кучлар билан иш олиб боришди.

Эрдоганнинг ўзи илмонийликни татбиқ қилиб, уни мақтайди ва ҳимоя қилади, ҳатто унга одамларни тарғиб қилади! 2011 йил Миср аҳли режимга қарши қўзғолон қилиб, Ҳусни Муборакни ағдаришгандан сўнг Эрдоган Мисрга борди ва ўша ерда энг яхши бошқарув илмонийликдир, деб мисрликлардан шу бошқарувни татбиқ қилишни талаб қилди. 2016 йил 26 апрелда Туркия парламенти спикери Исмоил Қаҳрамон «Биз мусулмон юртмиз, дастуримизни ўзимиз динимизга мувофиқ ишлаб чиқишимиз керак», деганда Эрдоган бу гапини рад қилди ва бу унинг шахсий фикри, партияси ва ҳукуматига мансуб гап эмас, деди. У «Мен Мисрга бориб, унинг аҳлидан илмонийликни татбиқ қилишларини талаб қилдим, бунга Ихвон муршиди Муҳаммад Окиф эътироз билдирганди, унга мен сизни илмонийликка ишонтираман, дедим. У билан гаплашиб, ишонтирдим», деди Эрдоган.

Бундан ташқари, Эрдоган АҚШ бизнинг иттифоқчимиз ва дўстимиз, дейиш билан Ислом ва мусулмонлар душмани бўлган бу давлатга очиқ дўстлик изҳор қилмоқда, у билан Сурия аҳлига қарши тил бириктирмоқда. У буни яқинда 2019 йил 13 ноябрда Америкага сафар қилиб, президент Трамп билан учрашиши ортидан яна бир бор тасдиқлади. Россия президентини, яъни, Ислом ва мусулмонлар душмани Путинни «азиз дўстим», деб атади! У билан Сурия аҳлига қарши келишиб олиб, озод этилган минтақаларни мағлубиятга учратяпти, сўнг уларни Россия, кейин эса, режим қўлига топширяпти. Буни Остона ва Сочи учрашувларида «кескинликни юмшатиш», деган ном билан ниқоблаш орқали амалга оширмоқда. Бу номлардан сўнггиси «Тинчлик булоғи» бўлиб, унда Эрдоган муштарак патрул назорати ўрнатишни Россия билан келишиб олгач, айрим минтақаларни режим қўлига топширди, айримлари топширилиш арафасида турибди. Буларнинг ҳаммасини азбаройи Исломни қайта Сурия ҳокимиятига келишини олдини олиш, у ердаги илмоний режим ва илмоний раҳбарларни мустаҳкамлаш мақсадида содир этди. Бу билан Сурия аҳлини ҳеч ким алдолмаган йўл билан алдади ҳамда қўзғолонни йўқ қилиш учун унга қақшатқич зарба берди.

Биз келтирган шунча нарсаларни Эрдоганни ҳимоячилари кўра билишмаяптими?! Қачонгача мусулмонлар бу кимсани ҳимоя қилишади, ундан яхшилик кутишади?! Хўш, нега шундай бўляпти?! Масалани диққат билан ўргансак, мусулмонларнинг кўпчилигида туйғу ғолиб келганини, баъзилари соддаликка мағлуб бўлишганини ва шу сабаб шахсларга боғланиб қолишганини, шахсларни ва вазиятни тўғрилаш учун Ислом ўлчовларидан фойдаланишмаётганини, воқеа-ҳодисаларнинг асл моҳиятини тушунишни исташмаётганини гувоҳи бўламиз.

Сиёсий онг – воқеа-ҳодисаларга муайян нуқтадан туриб қарашдир. Мусулмонга нисбатан эса, Ислом ақидаси ва ундан балқиб чиққан фикрлар нуқтасидан туриб қараш ва уларни воқеликка боғлаш, демакдир. Сиёсий онг нурдир. Мусулмон унинг ёғдусида воқеа-ҳодисаларни кўради, тушунади ва у ердаги «ўйинчилар»га баҳо беради… Аммо биз юқорида айтган аҳволдаги шахслар ва раҳбарларни ҳимоя қилмайди. Зеро, уларни ҳимоя қилишдан унинг Парвардигори қайтариб, бундай демоқда:

﴿وَلاَ تُجَادِلْ عَنْ الَّذِينَ يَخْتَانُونَ أَنفُسَهُمْ إِنَّ اللَّهَ لاَ يُحِبُّ مَنْ كَانَ خَوَّانًا أَثِيمًا﴾

«Сиз ўзларига хиёнат қиладиган (жинояткор) кимсаларнинг ёнини олманг! Албатта Аллоҳ хоин ва жиноятчи бўлган кимсаларни севмас»   [Нисо 107]

Мусулмон Ислом ўлчовларидан тўғри фойдаланади. Чунки ҳақиқат шахслар билан ўлчанмайди, балки шахслар ҳақиқат билан ўлчанади ва эргашмоққа энг ҳақли нарса ҳақиқатдир. Адашган ва бошқаларни ҳам адаштириб, тўғри йўлдан озган кимсалар эса, эргашмоққа ҳақли эмаслар. Демак, ечим шу нуқтададир. Яъни, шу нуқтадан воқеа-ҳодисаларни вазиятлари, шарт-шароитлари билан бирга асл моҳияти кўрилади, уларни халқаро позицияга боғланади ҳамда уларнинг моҳиятини чуқур ва ёрқин тарзда англаб етилади, воқеа-ҳодисаларга ўзи нафс-ҳавосига мос келувчи ранг бермайди. Кейин Ислом ўлчовларини обдан чуқур тўғри тушуниб олиб, шу ўлчовлардан фойдаланади. Аллоҳ Таоло ушбу каломида мўминларга хитоб қилиб, улардан Ўзининг Қуръони ва Росулининг суннатидан ҳукм олишни талаб қилмоқда:

﴿فَإِن تَنَازَعْتُمْ فِي شَيْءٍ فَرُدُّوهُ إِلَى اللّهِ وَالرَّسُولِ إِن كُنتُمْ تُؤْمِنُونَ بِاللّهِ وَالْيَوْمِ الآخِرِ ذَلِكَ خَيْرٌ وَأَحْسَنُ تَأْوِيلاً﴾

«Эй мўминлар, Аллоҳга итоат қилингиз, ва пайғамбарга ҳамда ўзларингиздан бўлган (яъни мусулмон) ҳокимларга бўйсунингиз! Бордию бирон нарса ҳақида талашиб қолсангиз, — агар ҳақиқатан Аллоҳга ва охират кунига ишонсангиз — у нарсани Аллоҳга ва пайғамбарига қайтарингиз! Мана шу яхшироқ ва чиройлироқ ечимдир»  [Нисо 59]

Роя газетасининг 2019 йил 20 ноябр чоршанба кунги 261-сонидан

Total Views: 332 ,

Добавить комментарий

Абдулмалик Ҳусийнинг яҳудий вужудига таҳдид қилишдан мақсади регионал қўллаб-қувватловга эришишдан бошқа нарса эмас

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Абдулмалик Ҳусийнинг яҳудий вужудига таҳдид қилишдан...

Закрыть