Электр энергияси ва табиий газ нархининг ошишига сабаб Туркиядаги капиталистик сиёсатдир

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Электр энергияси ва табиий газ нархининг ошишига сабаб Туркиядаги капиталистик сиёсатдир

«EPDK» (Энергия Бозорини Тартибга солиш Органи) электр энергияси тарифининг турар-жой абонентлари гуруҳлари учун 20 фоизга, саноат абонентлари гуруҳлари учун эса 50 фоизга оширилганини маълум қилди. «BOTAŞ» (Қувурлар ҳамда Нефть Транспортировкаси Акциядорлик Жамияти) томонидан «EPDK» билан бир вақтда қилинган баёнотда табиий газ учун турар-жой тарифида 20.4 фоиз, саноат тарифида эса, 50.8 фоиз ошганлиги маълум қилинди. Шундай қилиб, ўтган бир йил давомида турар-жойлар учун табиий газ ва электр энергиясининг ўсиш суръати 200 фоиздан ошиб кетди.

Бу хусусда Ҳизб ут-Таҳрир – Туркия вилояти матбуот бўлими баёнот нашр қилиб, унда қуйидагиларни таъкидлади:

«Муаммонинг асосий сабаби, биринчи навбатда, капиталистик тузумнинг ўзидир. Қолаверса, аҳолининг зарурий эҳтиёжи бўлган энергияни хусусийлаштириб, буни истеъмолчидан фойда олиш учун очкўзлик билан елиб югураётган компанияларнинг ихтиёрига топшираётган ҳукуматнинг нотўғри иқтисодий сиёсати ҳам асосий сабаблардан биридир. Чунки ҳукумат «давлат иқтисодиётга аралашмайди, у фақат назорат қилади» деган нарсани қабул қилиб, энергетика соҳасида хусусийлаштиришни намуна сифатида қабул қилди. Хусусан, бутун электр энергиясини тақсимлаш бизнесини хусусий сектор назоратига берди. Ушбу хусусийлаштиришлар натижасида корхоналарнинг чет эл валютасига индексланган кредит қарзларининг ошишидан бошлаб, тарқатиш тўлови, йўқотиш ва ўғирлаш тўлови, вакиллик ва кўнгилочар харажатлар каби барча харажатлар истеъмолчига юкланган ва ҳозиргача шундай давом этмоқда. Ушбу хизматлардан давлат оладиган шафқатсиз солиқлар амалга оширилаётган зулмнинг оқибатидир».

Матбуот баёнотида яна қўшимча қилинди:

«Шунинг учун, биз бу тузумни тубдан ўзгартириб, ўрнига эксплуатация ва рибо бўлмаган, балки умумий мулклар ҳимояланган Исломнинг иқтисод тузумини олиб келмоғимиз лозим. Зеро, Рошид Халифалик давлати барча муаммоларга сабаб бўлган капиталистик бошқарувга чек қўяди. Шундай экан, келинг, яқинда Аллоҳ изни ила, барпо бўлажак ушбу давлатимиз учун елкама-елка туриб фаолият олиб борайлик».

Роя газетасининг 2022 йил 14 сентябр чоршанба кунги 408-сонидан

Total Views: 50 ,

Добавить комментарий

Эй мусулмонлар, эй қўшинлар! Аллоҳга содиқ бўлинг…

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Эй мусулмонлар, эй қўшинлар! Аллоҳга содиқ...

Закрыть