Экспертлар КХДРда махфий ракета базасини аниқлашди

Экспертлар КХДРда махфий ракета базасини аниқлашди

Вашингтондаги Стратегик ва халқаро тадқиқотлар маркази (CSIS) экспертлари Шимолий Кореянинг сунъий йўлдош суратларини ўрганиб чиқишди ва «Сино-Ри» базасида стратегик баллистик ракеталар жойлашгани ҳақидаги хулосага келишди. Бу ҳақда марказ сайтида эълон қилинган ҳисоботда айтилади.

Таҳлилчиларнинг айтишича, ушбу ҳарбий объект КХДР ва Жанубий Корея чегарасидаги қуролсизлантирилган ҳудуддан 212 км шимолда жойлашган. Экспертларнинг билдиришича, у ерда Nodong-1 ўрта радиусдаги ракеталари бор.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, улар 2018 йил декабрь ойида олинган сунъий йўлдош тасвирларини ўрганишган.

Total Views: 360 ,

Добавить комментарий

Саудия Арабистони 250 нафар роҳинжани депортация қилмоқчи

Саудия Арабистони 250 нафар роҳинжани депортация қилмоқчи Саудия Арабистони 250...

Закрыть