Эй Шомдаги холис инсонлар! Туркияга тобе гуруҳлардан тортиб олинган қарорларингизни қайтариб олинг

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Эй Шомдаги холис инсонлар! Туркияга тобе гуруҳлардан тортиб олинган қарорларингизни қайтариб олинг

Ҳизб ут-Таҳрир – Сурия вилояти юртнинг шимолий ғарбий қисмидаги жангчи гуруҳлар етакчиларининг хориж билан алоқа қилаётганига қарши халқ ҳаракати доирасида ҳамда, Уммат ҳаракатига муносабат билдирган ҳолда, жума намозидан сўнг норозилик намойишлари ўтказди. Масалан, Шимолий Идлиб билан Сармадо шаҳрида Ҳизб аъзолари «Эй Шомдаги холис инсонлар! Туркияга тобе гуруҳлардан тортиб олинган қарорларингизни қайтариб олинг» номли намойиш ўтказдилар. Намойишда бугундан бошлаб сукут қилиш йўқлиги, чунки ҳақ сўзнинг тўлови, сукутнинг тўловидан енгил эканлиги таъкидланди. Туркия билан чегарадош Атма шаҳарчасида ҳам Карома комплексидаги Раҳмон масжидида «Оғир қуролларингизни ишга солиб, Соҳил жангини қайта бошланг, акс ҳолда, уни гуруҳ етакчилари режим қўлига топширади» номли намойиш ўтказилди. Бир вақтда, Жанубий Ҳалаб яқинидаги қочқинлар жамлоғи масжиди олдида ҳам «Хориж билан алоқа қилувчи етакчиларга сукут қилиш, орамиздаги холис инсонларни ўлдирмоқда» номли норозилик намойиши ўтказилди. Килли шаҳарчасидаги намойиш эса, «Қўзғолон мустақил қарор соҳибларига муҳтож, долларни яхши кўрадиганларга эмас», деб аталди. Унда бирдан-бир ечим хориж билан алоқа қилувчи етакчиларни ағдариш ва холис етакчиларни сайлаш экани таъкидланди. Ҳалабнинг Ғарбий қисмидаги Бобакка шаҳарчасида «Бугундан бошлаб етакчиларни ҳам, ҳукуматларни ҳам, хавфсизлик хизматларини ҳам ҳурмат қилиш йўқ» номли намойиш ўтказилди. Саҳора шаҳарчасида Ҳизб аъзолари «Етакчилар ва уларнинг кафилларини ағдариш, қўзғолон муваффақияти учун халқ талабидир» номли намойиш ўтказдилар.

Роя газетасининг 2020 йил 1 январ чоршанба кунги 267-сонидан

Total Views: 127 ,

Добавить комментарий

Капитализм ҳазорати мевалари: Мусулмонлар АҚШдаги масжидларни ҳимоя қилиш учун патруллар тузмоқдалар

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Капитализм ҳазорати мевалари: Мусулмонлар АҚШдаги масжидларни...

Закрыть