Эй Шом аҳли! Аллоҳнинг мустаҳкам арқонини маҳкам ушланг ва қўзғолонингизга қарши тўқилаётган фитналарни барбод қилинг

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Эй Шом аҳли! Аллоҳнинг мустаҳкам арқонини маҳкам ушланг ва қўзғолонингизга қарши тўқилаётган фитналарни барбод қилинг

Балади Ньюс сайти (ҳижрий 1440 йил 5 шаввол, милодий 2019 йил 8 июн шанба куни) нашр қилган хабарда бундай дейилади:

«Асад режими кучлари билан Россия кучлари Идлиб муҳофазаси яқинидаги шаҳар ва қишлоқларни замбаракалар, ракеталар ва самолётлар ёрдамида бомбардимон қилишни бошлади. Бу Жорий ой бошида Сурия шимолий минтақаларида бошланган ҳарбий амалиётлар доирасида ўтказилмоқда.

Балади Ньюс агентлигининг Идлибдаги мухбирига кўра, шанба куни режимнинг ҳарбий самолётлари Ҳубайт, Куфри Авид, Карсаа, Маар Таҳрима каби шаҳар ва қишлоқларга ҳамда Идлиб жанубидаги Ҳасс атрофларига ракеталар отди. Берилган зарбалар фуқаролар орасида ҳеч қандай қурбонлар келтирмаган бўлса-да, бироқ моддий зиёнларни келтириб чиқарди.

Мухбиримиз – режимга қарашли вертолётлар Идлиб жанубидаги Мааррати Нўмон шаҳрининг Ҳомидия районига портловчи бочкалар ташлаганини, ҳалок бўлганлар қайд этилмаганини маълум қилди.

Хусусан, Россия ҳарбий самолётлари ҳам Идлиб жанубидаги Шаҳшабо тоғли минтақасида жойлашган Трамла ва Кавкаба шаҳарларини нишонга олиб, ҳаво ҳужумларини уюштирди».

Роя газетаси шарҳи:

Қонхўр режим ва адоватчи Россиянинг ҳарбий самолётлари «алангали ер» сиёсати доирасида юзлаб ҳаво ҳужумларини содир этиб, минглаб бомба ва ракеталар ёғдириб келишмоқда. Шунга қарамай, одамлар ўзларидаги оз имкониятлари билан бўлса ҳам уларга қарши туриб, олдинга силжишларини қийинлаштирмоқдалар. Кейин, баъзи ҳудудларни ташлаб чиқишга тўғри келса, баъзиларини гоҳ у томон, гоҳ бу томон ўз назоратига оляпти. Шом заминида гувоҳ бўлаётганимиз бу ҳодисалар барчага ойдек равшан бўлиб қолган ҳақиқатларни кўрсатмоқда. Гап шундаки, қонхўр режим кучларида заифлик ва аскарларда маънавий ҳолсизлик юзага келгани ҳамда қарши жанг олиб бориб, жангни ўз фойдаларига ҳал этиш имкониятларини йўқотишаётгани яққол кўриниб қолди. Ҳолбуки, режим ўзининг бутун қуруқлик ва ҳаво кучларини сафарбар қилиб, кенгкўламли бомбардимонларни содир этяпти. Агар АҚШ ва Россия режаси асосида халқаро ёрдамлар берилмай, Эрон ва унинг тарафдорлари томонидан тўғридан-тўғри регионал қўллаб-қувватлов кўрсатилмаганда эди, бу режим эрта қачон тугаб битган бўлар эди.

Шундай экан, Шом аҳлининг вазифаси шундан иборатки, улар Аллоҳнинг мустаҳкам арқонини маҳкам ушлаб, ўзларига қарши тўқилаётган фитналарга қарши турсинлар, асло умидсизликка тушмасинлар. Аксинча, ҳаракатга келишларига сабаб бўлган ҳақ устида собит туришда давом этиб, атрофларидаги холис ака-укаларига қўшилсинлар. Шу билан бирга, онгли тарзда ҳаракат қилишлари, Роббимиз рози бўладиган ва ақидамиздан балқиб чиққан лойиҳа бўлмиш Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифаликни барпо этиш лойиҳасини маҳкам ушлашлари керак. Бу лойиҳани куфр, истибдод ва жиноятга асосланган режим харобалари узра амалга ошириш учун шу лойиҳа асосида ҳаракат қилишлари лозим. Буни Роббимиз динига нусрат-ёрдам бериш ва Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик давлатини барпо этиш учун У Зотнинг розилигини кўзлаб амалга ошириш лозим. Фақат шундагина икки дунё бахти ва муваффақиятига ноил бўламиз.

Роя газетасининг 2019 йил 12 июн чоршанба кунги 238-сонидан

Total Views: 134 ,

Добавить комментарий

Туркиянинг Россиядан С-400 комплексини сотиб олиши ва бу масаланинг қандай тугаши тўғрисидаги баҳслар ҳақиқати

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Туркиянинг Россиядан С-400 комплексини сотиб олиши...

Закрыть