Эй Эрдоган! Икки давлат ечими Фаластинни қутқариш эмас, қўлдан бой беришдир!

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Эй Эрдоган! Икки давлат ечими Фаластинни қутқариш эмас, қўлдан бой беришдир!

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоган «икки давлат ечими Фаластин-Исроил можаросини ҳал этиш асосидир», деди. Шунингдек, тинчлик жараёнини қайта жонлантириш ва иложи борича кечиктирмасдан қайта икки давлат ечимини кутиш кераклигини таъкидлади.

Бунга изоҳ сифатида, Ҳизб ут-Таҳрир – муборак Фаластин замини матбуот бўлими ўзининг сайтида баёнот чиқариб, қуйидагиларни таъкидлади:

«Ҳукмдорлар Фаластин масаласини маҳкам ушлаб олишди… тинмай «икки давлат ечими Фаластинни қутқаради, ҳақиқатни рўёбга чиқаради», деган даъвони такрорлашмоқда. Аслида эса, бу ҳукмдорлар, ҳеч истисносиз ҳар бири суюкли Пайғамбаримизнинг Исро масканини зое кетказиб, муборак тупроғимиздан воз кечишмоқда.

Фаластин масаласини мустамлакачи Ғарб қарашларига мос равишда халқаро ҳамжамиятдан ҳал қилиб беришни илтимос қилиш айни ҳамжамиятнинг арбоблари бўлган АҚШ, Британия ва Францияга тобеликни ва итоатгўйликни очиқ эълон қилиш, демакдир. Шунингдек, бу уларнинг лойиҳаларига бўйсунишни ва мусулмонлар учун жуда муқаддас бўлган нарсалар устидан кофирларнинг ҳукмронлик қилишига йўл қўйиб беришни англатади. Ваҳоланки, Фаластинни қутқариш уни озод этишдан иборат. Ўз армияларига эга ҳукмдорлар бунга қодирлар, бироқ, уларнинг ҳар бири кофирлар билан тил бириктиришган.

Роя газетасининг 2021 йил 6 октябр чоршанба кунги 359-сонидан

Total Views: 137 ,

Добавить комментарий

Ғазода хавфсизлик муқобилида иқтисод деган нарса скальпель ёрдамида Фаластин масаласини майдалаб йўқ қилиш ҳисобланади

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Ғазода хавфсизлик муқобилида иқтисод деган нарса...

Закрыть