Эй Ҳаббош! Ҳукмдорларга хизмат қилиш учун шариат нусусларига қинғир маъно бераётган кимсага Исломга хизмат қилиш ҳақида гапиришни ким қўйибди?!

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Эй Ҳаббош! Ҳукмдорларга хизмат қилиш учун шариат нусусларига қинғир маъно бераётган кимсага Исломга хизмат қилиш ҳақида гапиришни ким қўйибди?!

«Маан» ахборот веб-сайти (ҳижрий 1441 йил 19 сафар, милодий 2019 йил 18 октябр жума куни) нашр қилган хабарда бундай дейилади:

«Фаластин қозилар қозиси доктор Муҳаммад Ҳаббош «адашган жамоалар Исломни қора қилишяпти, унинг асли ва моҳиятидан узоқлаштиришяпти», деди. Сўнг таъкидлади: «Исломга хизмат қилиш билан Исломдан фойдаланиш ўртасида фарқ бор. Бу адашган жамоалар Исломдан фойдаланишди, ундан Ислом Уммати, унинг истаклари ва истиқболини вайрон қилиш йўлида фойдаланишди».

Бу сўзлар Миср пойтахти Қоҳирада «Мана шу Исломдир» номли кампанияни очилиш маросимида янгради. Исломий масалалар бўйича Олий кенгаш қошидаги Миср Вақфлар вазирлиги уюштирган бу кампаниядан, яқинлашиб келаётган Мавлуди Шариф муносабати билан ҳақиқий Ислом билан таништириш мақсад қилинган.

Ҳаббош қўшимча қилди: Уламолар, дин пешволари, муфаккирлар, ахборот ходимлари ва сиёсатчилар адашган фикрларга қарши курашиш ҳамда дин хизматига чанқоқ ёшларни бошқаларни қабул қиладиган, диалогни қадрлайдиган ва бутун инсониятни ҳурмат қиладиган мўътадил Ислом асосида тарбиялаш учун кенг қамровли мукаммал стратегия ишлаб чиқишлари лозим».

Роя газетаси шарҳи:

Бу Ҳаббошнинг ўзи хўжайинларига хизмат қилиш учун шариат нусусларига қинғир маънолар бериб келаётган бўлса-ю, ким қўйибди унга Исломга хизмат қилиш тўғрисида маъруза қилишни?!

Ислом ҳақ ва сиёсий диндир. Аллоҳ Таборака ва Таоло бу динни ер юзида татбиқ этилиши ва одамларни бошқариб, ҳаётларини Ислом аҳкомлари қолипига солиш учун нозил қилган. Уни татбиқ қилинишига эътибор бермаётган ёки бунга даъват қилмаётган, унинг давлат, ҳаёт ва жамиятда ҳукмрон қилишга ҳаракат қилмаётган ҳар бир кимса Исломга хизмат қилмайди. У ўзини яхши иш қиляпман, деб ўйласа ҳам, очиқ зиёнга юз тутади.

Ҳаббош ва у каби саройнинг ёмонлик «уламолари»га бизнинг айтар сўзимиз: Мусулмонлар елкасига миниб олган бу малай режимлар, Исломни татбиқ қиладиган ва уни бутун дунёга рисолат сифатида етказадиган Ислом давлатини барпо этиш йўлидаги биринчи тўғоноқ бўлиб туришибди. Кимда-ким мана шу режимларни мақтаб, уларнинг хоинлигини оқлаётган экан, демак, улар мустамлакачиларга хизмат қилишяпти, Исломга эмас.

Роя газетасининг 2019 йил 23 октябр чоршанба кунги 257-сонидан

Total Views: 263 ,

Добавить комментарий