Дунё молиявий тизимига хавф солаётган хатарлар

Дунё молиявий тизимига хавф солаётган хатарлар

Дунё иқтисоди ғоят мураккаб даврни бошдан кечирмоқда. Баъзилар биз кризис босқичига кирдик деса, баъзилар биз ҳали кризис босқичига кирмадик, балки унинг бўсағасидамиз, кризис босқичи жуда оғир кечади, дейишмоқда. Биз учун аниқ бўлган нарса шуки, дунё 2017 ва 2018 йиллардан бошлаб ҳақиқатан энг оғир иқтисодий турғунлик босқичига кирди. Бу ҳақда биз дунё иқтисодчиларининг баёнотларини ўқияпмиз ва эшитяпмиз. Уларнинг баёнотлари қуйидагича: «Агар инвестиция ва ташқи савдо дунё бўйлаб ҳаракатга келмаса, бу даврнинг салбий оқибатлари жиддий бўлади. Шунинг учун иқтисодий қувват ҳақиқий, таъсир кучига эга бўлган ислоҳотларни тақдим этиши керак. Акс ҳолда биз тубсиз жарлик сари кетаверамиз. Нима қилсак ҳам бу жарликка қулашимиз муқаррар ва биз учун имкон борича буни кечиктиришга ҳаракат қилишдан бошқа чора йўқ».

Кўпинча иқтисодий кризислар кутилганидан бошқача бўлади. Шунинг учун иқтисодчилар кризисга «бир ёки бир неча мамлакатда иқтисодий фаолиятнинг битта ёки барча турида тўсатдан мувозанат бузилиши» деб тариф беришади. Агар кризис кутилганидек юз берганида уни юз беришидан олдин четлаб ўтиш ёки муолажа қилиш мумкин деб айтар эдик. Бугун биз биламизки, келгуси иқтисодий кризис дунёдаги энг кичик иқтисодчи ёки сиёсатчисига ҳам сир эмас. Шундай экан, нега улар кризисга учрамаслик учун керакли эҳтиёт чораларини кўришмаяпти?!

Биз уларнинг эҳтиёт чораларини кўришаётганини биламиз. Бироқ, келгуси кризис дунё иқтисодининг барча секторларида, қолаверса унинг асосий таянчларида юз беради. Чунки у 100 ва ундан кўпроқ йиллардан бери давом этиб келаётган коррупция, судхўрлик, инфиляция ва ҳоказоларнинг маҳсулидир. Credit Suisse Global Wealthнинг 2017 йилги ҳисоботига кўра, ер куррасининг тахминий қарзларини қоплаш учун ер юзи ресурсларидан уч баравар кўп ресурс керак бўлади.

Бу ерда бизнинг кутиш ёки кутмаслигимиз аҳамиятсиздир. Чунки кризис бошланганида унинг доналари шиддат билан қулашда давом этади ва у бутун ер юзи аҳолисига ёки кўпчилигига етиб бориши ҳам мумкин. Биз унинг қачон бошланишини билмаймиз, бироқ, кутамиз. Унинг қачон тугашини ва дунё иқтисодига унинг умумий таъсири қай даражада бўлишини олдиндан айтиб бўлмайди.

Умуман олганда, очкўз капиталистик низом пайдо бўлганидан бошлаб то бугунги кунгача дунё иқтисоди нималарни бошдан кечирганини ҳамма билади. Капитализмнинг энг муҳим кризислари: 1929 йили юз берган «буюк депрессия», 1987 йили юз берган (биржада миллионлаб долларлар йўқолган) «қора душанба», 1997 йили юз берган Жануби Шарқий Осиё (Осиё йўлбарслари) кризиси, шунингдек, оқибати бугунгача давом этиб келаётган 2008 йили юз берган ипотека кризиси. Биз буларни бирма-бир айтиб ўтмоқчи эмасмиз, чунки булар ҳақида олдин тафсилоти билан айтиб ўтилган. Бироқ бу ўринда, биз шу йил бошидан иқтисодий турғунликнинг янги босқичига кирдикми? – деган савол туғилади. Биз иқтисодий вазиятнинг сўнгги икки йил ичидаги энг муҳим жиҳатларини кўриб чиқиш орқали бу саволга жавоб топа оламиз. Дарҳақиқат, дунё молиявий бозорлари бу йиллар ичида учта зарбага учради ва бу яхшилик даракчиси эмас.

  • 2018 йилнинг февралида жаҳон фонд биржасида энг ёмон ҳафта бўлди, Американинг Dow Jones компанияси акциялари тушиб кетди, сўнг бу ҳолат тез суръатда бошқа биржаларга кўчди. Молиявий янгиликларни бериб борувчи CNN MONEY веб-сайти Dow Jones акциялари 2,5 %га тушиб кетганини маълум қилди. Бу эса, 2011 йили Уолл Стритда акцияларнинг тушиб кетганидан буён акция қиймати тушиб кетишининг энг юқориси ҳисобланади. Бу ҳол кутилмаганда юз берган бўлсада, баъзилар АҚШ молия вазири Стивен Мнучиннинг Давосдаги «бутун жаҳон иқтисодий форуми»да берган баёнотини бунга сабаб қилиб келтиришди. У шундай деган эди: «Долларнинг тушиб кетиши АҚШ савдо балансига қисқа муддатда фойда келтирди, бироқ мен валюта қуввати узоқ муддат сақланиб қолиши муҳимлигига ишонаман».
  • 2018 йилнинг октябр ойидаги ҳафталардан бири «қайғули ҳафта» дея номланди. Чунки Уолл Стрит йиғинларининг бирида технология акциялари ўз индексини 9 %га йўқотди. Бу эса, Америка бозорларида энг катта қиймат соҳиби бўлган сектор учун катта йўқотишдир. Бунга товарлар нархи тушиб кетиши ҳамда Appleнинг рақамларни тўла-тўкис ошкор қилиш талабини қабул қилмаслиги сабаб қилиб келтирилди. Бу ерда бунинг бошқа сабаблари ҳам бўлиши мумкин.
  • 2018 йил 21 ноябрда акциялар қийматининг кескин тушиб кетиши юз берди. Nasdag 7,36 %га, Standard & Poors 7,5 %га, Dow jones 6,87 %га ўз акцияларининг қийматини йўқотди. Рейтер агентлиги Халқаро Валюта Фонди томонидан билдирилган маълумотларга таяниб келтиришича, савдо тангликлари глобал молиявий беқарорлик хавфини оширади. Йилнинг сўнгги ойларида дунё молиявий тизими дуч келган хатарлар ошди. Агар ривожланаётган бозорларга босим кучаядиган бўлса, бундай хатарларнинг кескин кучайишига гувоҳ бўлишимиз мумкин.

Шундай қилиб, биз иқтисодий турғунлик бўсағасида турибмиз. Иқтисодчилар турғунликка «иқтисоднинг ўсиши секинлашиб ёки ўсмасдан узоқ вақт туриб қолиши» деб таъриф беришади. Одатда у ялпи ички маҳсулот билан ўлчанади. Баъзилар агар иқтисодий ўсиш суръати 2-3 %дан паст бўлса, бу иқтисодий турғунлик ҳисобланади, деган фикрни билдиришади.

Халқаро Валюта Фонди Қўшма Штатлардаги 2019 йилги ўсиш прогнозларини 2,7 %дан 2,5 %га туширди. Шунингдек, Хитойдаги айни шу йилги ўсиш прогнозларини ҳам 6,4 %дан 6,2 %га туширди. Халқаро Валюта Фондининг бош иқтисодчи эксперти Морис Обстфельднинг айтишича, Пекин ўсишни қўллаб-қувватлаш ва молиявий барқарорликни таъминлаш учун ўз ҳаракатларини мувозанатга келтириши керак.

Дунё шиддатли молиявий кризисга юз тутаётганининг энг муҳим сабаларидан бири қарзлардир. Сўнгги ўн йил ичида глобал қарз кўплаб сабабларга кўра кескин кўпайди. Мисол учун, бу сабаблардан энг муҳими дунё иқтисоди дучор бўлган ёпиқ қарз муомаласидир. Ёпиқ қарз муомаласи қарзларнинг тез тўпланишига ва ўсишни таъминлаш учун қарздан фойдаланишга олиб келди. Бунинг натижасида, истеъмол кучайди ва фақат қарзни тўлаш ваъдалари берилиши билангина инвестиция ётқизиш ошди. Ёпиқ қарз муомаласи миқдорни енгиллаштиришдан фойдаланишга (марказий банкнинг одатда сотиб олмайдиган активларни сотиб олиши)га олиб келди. Шунингдек, 2014 йили нархлар тушиб кетди, ривожланаётган бозорлар ичкарисидаги сарф-харажатларда тез ўсиш бўлди ва марказий банк талабига биноан фоиз ставкалари кўтарилди… Булардан бошқа ҳолатларни кўплаб келтириш мумкин. Чунки глобал қарз сезиларли даражада ўсди:

Йиллик қарзлар

1999 йил

2005 йил

2010 йил

2015 йил

2017 йил

Доллар-триллион

80

118

178

210

233

 

Bloomberg News маълумотларига кўра, аҳоли жон бошига ўртача дунё қарзи қариб 86 минг долларни ташкил этади. Дунё қарзининг 2018 йили қайд этилган ҳажми 225 %га етади. У қуйидаги тақсимланишга кўра, 233 триллион доллар деб баҳоланган:

BLOOMBERY BUSINESS WEEK

Молиявий бўлмаган ширкатлар

68

Уй хўжаликлари

44

Молиявий ширкатлар

58

Ҳукуматлар

63

2017 йил учун жами

233 триллион доллар

 

Дунё қарзларининг 2018 йил учинчи чораги охирида 244 триллион долларга кўтарилгани қайд этилган. Халқаро молия институти маълумотларига кўра, бу иқтисодиётнинг 318 %га тенг. Унинг тақсимланиши қуйидагича:

Молиявий бўлмаган ширкатлар

72.9

Уй хўжаликлари

46.1

Молиявий ширкатлар

60

Ҳукуматлар

65

2018 йил учун жами

243 триллион доллар

 

Ширкатлар қарзларидаги энг катта ўсиш ривожланаётган бозорларга тегишлидир. Шунингдек, ривожланаётган бозорлардаги уй хўжаликларининг ўртача қарзи 2016 йилдан бери 30 %га ошди. Айниқса, Хитойда 45 %га ошган. Яъни бу 6,7 триллион долларга тенг. 2017 ва 2018 йиллар ўртасини солиштирсак умумий қарз 11 триллион доллар миқдорида ўсганини биламиз. Бунинг тақсимланиши қуйидагичадир:

Молиявий бўлмаган ширкатлар

4,9

Уй хўжаликлари

2,1

Молиявий ширкатлар

2

Ҳукуматлар

2

Жами

11 триллион доллар

 

Дунё иқтисодининг 2019 йилда катта турғунликка киришини ҳисобга олиб айтиш мумкинки, қарзларда катта ўсиш юз беради ҳамда ривожланаётган бозорлардаги уй хўжаликлари, ширкатлар ва ҳукуматларнинг қарзларини тўлашга кучи етмай қолади, қолаверса улар қўшимча қарз олишга ҳаракат қиладилар. Бу билан глобал қарз янада ошади.

Ривожланаётган бозорлар:

Ривожланаётган бозорларга хос тариф йўқ. Улар ривожланган давлатларнинг айрим хусусиятларига эга давлатлардир. Бироқ улар ривожланган давлатларнинг барча меъёрларига мувофиқ келмайдилар. Ривожланаётган бозорлар даромади паст ёки ўртача давлатлар бўлиб, дунё аҳолисининг 80 %ни ва дунё иқтисодининг 20%ни ташкил этадилар. Баъзиларнинг ривожланаётган бозорларга берган тарифи қуйидагича: «Ривожланаётган бозорлар сўнгги ўн йил давомида сезиларли ривожланишга гувоҳ бўлган, дунё иқтисодига очиқ ҳамда технология ва моҳир ишчи кучига, шунингдек ялпи маҳаллий маҳсулотни ўстиришга ёрдам берадиган омилларга эга бўлган давлатлардир».

Ушбу бозорлар бошдан кечираётган аянчли аҳвол жиддий хавотирларни уйғотди. 2018 йил бошида фоиз ставкаларининг кўтарилиши билан бу аҳвол энг юқори даражага чиқди. Натижада, бу бозорлар маҳаллий валюталарнинг тушиб кетиши билан боғлиқ кризисга дучор бўлди. Биз Аргентина, Мексика, Туркия ва Венесуэла каби давлатларнинг ҳар бирида инфиляция жараёнини кузатдик. Туркия валютаси тахминан 30 %га, Венесуэла валютаси 40 %га ўз қийматини йўқотди. Айни пайтда ривожланаётган бозорлар индекси қарийб 22 %га тушиб кетган.

Бошқа томондан, Халқаро Валюта Фонди директори Кристина Лагардга кўра, савдода туғилган хавфлар ҳамда Ғарбдаги асосий марказий банкларнинг пул муомаласини қаттиқлаштириши натижасида ҳамда фоиз ставкаларининг кўтарилиши манзарасида сармоядорларнинг ривожланаётган бозорлардан чиқиб кетиши муқаррар. Бундан ташқари Халқаро Валюта Фондининг глобал молиявий барқарорлик бўйича берган ярим йиллик ҳисоботида келишича, иқтисодий ўсишда ривожланган давлатлар билан ривожланаётган бозорлар ўртасидаги бўшлик кенгайган.

Бошқа томондан, иқтисод илмида иқтисодий цикл (бир босқичдан иккинчи босқич ўртасидаги давр) табиати деган атама бор. Бу атама иқтисод босиб ўтадиган ўсиш ва турғунлик босқичларига ном қилиб берилган. Баъзилар уни доимий, деб ҳисоблайдилар. Яъни уларга кўра, ривожланиш ортидан турғунлик келади ва ҳоказо… Аслида эса, улар олдиндан айтиш қийин бўлган босқичлардир. У тўрт босқични босиб ўтади: Гуллаб яшнаш, чўққига кўтарилиш, турғунлик ва пастга қулаш. Биз – олдин айтиб ўтганимиздек – турғунлик босқичидамиз. Кўпинча баъзилар турғунлик вақтинча бўлади ва у тугайди, деб ўйлашади. Бироқ, иқтисод пастга қулаш босқичига етиб бормагунига қадар у тугамайди. Шундай қилиб, иқтисодий цикл тугайди. Сўнг иқтисод яна қайта гуллаб-яшнаш босқичига кўтарилади. Иқтисодий циклнинг даври (яъни бир босқичдан иккинчи босқичга ўтиш даври) ҳар хил бўлади. Баъзилар уни ўн йил бўлади деса, баъзилар ундан кўпроқ бўлади, дейишади. Иқтисодий цикл ёлғиз ўзи кризисга сабаб бўлолмайди. Бироқ, юқорида айтиб ўтилган турғунлик, глобал қарзнинг ўсиши ва ривожланаётган бозорлардаги дефицитни ҳисобга олганда, дунё иқтисоди 2019 йили жиддий муаммоларга учрайди, биз турғунлик босқичининг охиридамиз ва пастга қулаш босқичига қараб кетяпмиз, деб айтиш мумкин.

Иқтисодий ҳисоботларнинг аксарияти пессимистик (умидсизликка асосланган) ёки нейтралдир. Жаҳон Банки томонидан чиқарилган «глобал иқтисод истиқболлари» билан боғлиқ ҳисоботда айтилишича, савдо танглиги давом этар экан, савдо ва инвестициялар глобал миқёсда пасаяди.

Халқаро савдо соҳаси профессори Агасимон «иқтисодий кризисга жуда яқин қолди» дейди. Унинг таъкидлашича, Қўшма Штатлар билан Хитой ўртасидаги савдо уруши кризиснинг тезлашиши мумкинлигини очиқ кўрсатиб турибди. Халқаро савдонинг пасайиб кетиши, ишсизликнинг ортиши ва Хитой иқтисодидаги инфиляция муқаррар равишда шиддатли кризисга олиб келади.

Албатта, бундай таҳлилни қабул қилмайдиган иқтисодчилар ва экспертлар бор. Улар глобал молиявий низом емирилиш арафасида эканини рад этадилар. Рад этиш сабаблари турлича бўлсада, улар иккита нарсада бир хил фикрда:

  • Улар иқтисодий кризис юз беришини тан олишади, аммо унинг бошланиш вақти яқинми ёки узоқлигида ихтилофлашади.
  • Уларнинг фикрича, глобал иқтисод 2008 йилдан бошлаб то бугунги кунгача бир қанча структуравий ўзгаришларга гувоҳ бўлди. Шунинг учун кризиснинг юз бериши айни 2008 йилдагидек бўлиши эҳтимолдан йироқ. Бироқ, кризис юз берса, у капиталистик низом бошдан кечирган кризисларнинг энг оғири бўлади.

Капиталистик низомга асосланган глобал молиявий низомнинг ўлими уруғлари унинг пойдеворларида жойлашган. 2010 йили нобел мукофотига совриндор бўлган иқтисодчи олим Морис Алиас шундай дейди: «Капиталистик иқтисодий низом маълум тушунча ва қоидаларга асосланади. Агар ушбу тушунча ва қоидалар тезда муолажа қилиниб тўғри йўлга солинмаса унинг вайрон бўлишига асос бўлади».

Бу низом иқтисодий ва ахлоқий бузуқликнинг чўққисини эгаллаган. (Эксплуатация, ёлғон, ғаразли мишмишлар, фирибгарлик, монополия, сохта битимлар, судхўрлик). Буларнинг барчаси зулм ва қашшоқликка ҳамда жирканч ишларга олиб келади. Булар нафақат кризисни келтириб чиқаради, балки ижтимоий инқирозни ҳам пайдо қилади.

Бундан фарқли ўлароқ, исломий иқтисодий низом қоидалари инсон табиатига зид бўлган бундай низомларнинг барчасини тақиқлайди. Шариат омонатгўйликка, тўғрисўзликка, шаффофликка ҳамда ҳамжиҳатликка буюради ва судхўрликнинг барча турларини ҳаром қилади. Чунки у Аллоҳ Таоло биз учун нозил қилган раббоний йўл бўлиб, фитратимизга мос келади, эҳтиёжларимизни қондиради ва барча муаммоларимизни ҳал қилади. Аллоҳ Таоло айтади:

فَمَنِ اتَّبَعَ هُدَايَ فَلَا يَضِلُّ وَلَا يَشْقَىٰ ﴿١٢٣﴾ وَمَنْ أَعْرَضَ عَن ذِكْرِي فَإِنَّ لَهُ مَعِيشَةً ضَنكًا وَنَحْشُرُهُ يَوْمَ الْقِيَامَةِ أَعْمَىٰ

«(Аллоҳ) айтди: Ундан (яъни жаннатдан) ҳар иккингиз тушингиз. Айрим (зурриётларингиз) айримларига душмандир. Бас, сизларга Мен тарафдан ҳидоят келганида ким Менинг ҳидоятимга эргашса, йўлдан озмас ва бахтсиз бўлмас. Ким Менинг эслатмамдан юз ўгирса, бас, албатта унинг учун танг-бахтсиз ҳаёт бўлур ва Биз уни қиёмат кунида кўр ҳолда тирилтирурмиз» [Тоҳа 123-124]

Шунинг учун, Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло Ўз Росули га нозил қилган шариатга эргашиш ҳидоят ва нажот йўлидир.

Ҳа, Ислом низоми барча муаммоларни ҳал қилади, муомаладаги пулларни (олтин ва кумуш захираси билан (ҳимоя қилади) мустаҳкамлайди, пулни хазина қилиб тўплашни ҳаром қилади, молиявий битимларнинг муайян моделини, жумладан муфоваза (тенг шериклик) ва музорабани жорий қилади, номаълум (номсиз) ширкатларни ҳамда судхўрлик ва монополияни ҳаром қилади. Ислом низомида барча фуқаролар давлат муассасаларининг қатъий назоратига бўйсунади.

Иқтисодчилар нуқтаи-назаридан келиб чиқиб айтиш мумкинки, иқтисодий аҳвол кризиснинг кириб келиши муқаррарлигини кўрсатмоқда. Ислом нуқтаи-назаридан келиб чиқиб айтамизки, куфр қасри ҳар қанча юксак ва мустаҳкам бўлса ҳам Аллоҳ Таоло уни бузиш учун ўзининг аскарлари ва қонунларини бўйсундириб қўйди. Аллоҳ Таоло айтади:

سَنُرِيهِمْ آيَاتِنَا فِي الْآفَاقِ وَفِي أَنفُسِهِمْ حَتَّىٰ يَتَبَيَّنَ لَهُمْ أَنَّهُ الْحَقُّ ۗ أَوَلَمْ يَكْفِ بِرَبِّكَ أَنَّهُ عَلَىٰ كُلِّ شَيْءٍ شَهِيدٌ ﴿٥٣

«Токи уларга (ушбу Қуръон ростдан ҳам Аллоҳ томонидан нозил қилинган) Ҳақ (Китоб) эканлиги аниқ маълум бўлгунича, албатта, Биз уларга атроф-офоқдаги ва ўз вужудларидаги (Бизнинг борлигимиз ва қудратимизга далолат қиладиган) оят-аломатларимизни кўрсатажакмиз. Ахир (уларга) Парвардигорингизнинг барча нарсага гувоҳ экани (яъни Аллоҳ Таоло ушбу Қуръонда коинотдаги барча нарсани қамраб олиб, Ўз ҳукмини баён қилаётгани сизнинг ҳақ пайғамбар эканлигингизни исботлаш учун) етарли эмасми?!»  [Фуссилат 53]

Юз бераётган барча ишларнинг сабаби тадбиркор яратгувчи Аллоҳнинг шариатидан узоқлашишдир. Само қонунларида кўрсатилган исломий иқтисодий низомга қайтиш юз бераётган барча муаммоларга ечимдир. Исломий иқтисодий низомни Ислом низомидан айри ҳолда татбиқ қилиш мумкин эмас. Низомни давлатсиз татбиқ қилиб ҳам бўлмайди. Чунки уни давлат ҳимоя қилади ҳамда уни ёйишга ва татбиқ қилишга ҳаракат қилади. Шунинг учун Ислом низомини қайта тиклашга ҳаракат қилиш барча мусулмонларга вожибдир. Капиталистик низомдан азият чеккан ғайримусулмонлар ҳам Ислом низомини қайта тиклашга ҳаракат қилувчиларни қўллаб-қувватлашлари керак… Шундай экан, барча инсонларни халос қилувчи азизлик давлатини тиклашда Ҳизб-ут-Таҳрирга ёрдамчи бўлинглар. Бу давлат пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик давлати бўлиб, Пайғамбаримиз ﷺ

«ثُمَّ تَكُونُ خِلَافَةٌ عَلَى مِنْهَاجِ النُّبُوَّةِ»

«Сўнг пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифалик бўлади», дея у ҳақида башорат қилганлар.

Набил Абдулкарим

Total Views: 26 ,

Добавить комментарий