Дунё мамлакатларининг жами қарзи рекорд суммага етди

Дунё мамлакатларининг жами қарзи рекорд суммага етди

Дунё мамлакатларининг жами қарзи (давлат ва хусусий сектор қарзларини ўз ичига олади) рекорд сумма — 188 триллион доллар ёки жаҳон ялпи ички маҳсулотининг 230 фоизига етди. Бу ҳақда Халқаро валюта жамғармаси директори Кристалина Георгиева маълум қилди, дея хабар беради «Korrespondent.net».

Унинг айтишича, қарздорликнинг учдан икки қисми хусусий секторга тўғри келади.

«Ривожланаётган мамлакатлар давлат қарзи охирги марта 1980 йилларда кузатилган қарз танглигидаги даражада бўлиб турибди. Кам даромадли давлатларда охирги 5 йил давомида қарздорлик кескин кучайди», — деди жамғарма раҳбари.

ХВЖ экспертларига кўра, кам даромадли давлатларнинг деярли ярми — 43 фоизи қарздорлик муаммосига дуч келиш хавфи остида ёки ҳозирнинг ўзида қашшоқлик ҳолатида.

Total Views: 243 ,

Добавить комментарий

“Озодлик Радиоси” раҳбари Имомали Раҳмон билан учрашди

“Озодлик Радиоси” раҳбари Имомали Раҳмон билан учрашди “Озод Европа/Озодлик Радиоси”...

Закрыть