Дўнма яҳудийлари Усмоний халифаликни бузиш таянчи бўлган (2)

Дўнма яҳудийлари Усмоний халифаликни бузиш таянчи бўлган (2)

Халифалик давлати қулатилганидан бошлаб, ҳозирга қадар ўнлаб китоблар ёзилди. Бу китобларнинг барчасида Халифалик Давлатининг қулатилишида Ислом душманларининг хизмати ҳақида сўз юритилган ва дўнма яҳудийлари, масонлар ҳаракати, “иттифоқ ва тараққиёт” жамияти ҳамда Британия, Франция, Россия, Греция давлатлари ва араб давлатларининг айрим нуфузли раҳбарлари Халифалик Давлатини қулатишда тутган мавқелари ҳақидаги маълумот ва далиллар фош этилган.

Араб ва турк томонларидаги Ислом душманлари масон, инглиз ва яҳудийлар билан бир дастурхон атрофида ўтириб олиб, Истамбулда қарор топган яҳудий, масон ва турк туронлари ҳукмронлиги замонасида содир этилган гуноҳ ва зиддиятларнинг ҳаммасини Усмоний халифалик давлатига тўнкадилар ва ўзлари амалга оширган барча хунрезликлар учун Халифа Абдулҳамидни айбдор қилишди.

Улар Халифалик марказидаги бошқарув жиҳозларининг калитини ўз қўлларига олган ҳолда Исломга асрга яроқсиз деган туҳматлар ўйлаб топдилар ва Халифалик низоми аср билан ҳамқадам бўлишга қодир эмас, унда янги муаммоларни бартараф этишга қудрат йўқ, деган иддаоларини эълон қилишди. Турк илмонийлари билан араблар ўзаро тил бириктиришиб, фитна-фасод мағзаваларини Ислом ва Халифалик Давлати устига ағдаришди, одамларини – биз ўз халқимизни Ислом ва унинг Давлати жабр-зулмларидан қутқарамиз, деб алдашди. Бу икки душман халқнинг ҳур фикрли одамлари пайқамайдиган тарзда содда одамларни алдашар эди.

Турк ва араб жамоалари ўртасида бўладиган ўзаро баҳс ва мунозаралар жараёнида турк малайлари Халифаликни қулатиш ишида Британиянинг малайи эмасликларини айтиб, ўзларини оқлашга уринишди. Араб малайлари ҳам уларга жавобан ўз навбатида Усмоний давлати биринчи жаҳон урушида Германия билан иттифоқчи бўлиб олмаслиги учун ўзлари Британияга малайлик қилганини рўкач қилишди. Лекин Британия ҳар иккала давлатда ҳам ўзига малайлар топиб, бадбўй миллатчилик туйғусини авж олдириш орқали иккала миллатни бир-бирига гиж-гижлашини ва баландпарвоз сўзлар билан уларни алдаб келаётганини араб жамоаси ҳам, турклар ҳам жуда яхши билишар эди.

Салоники шаҳри Халифаликка қарши тил бириктирган сирли ҳаракатларнинг асосий нуқтасидир

Модомики, дўнма яҳудийларининг Халифаликни қулатишдаги кўрсатган фаолиятига қайтадиган бўлсак, уларнинг сирли ҳаракатларидан иборат ўзаро алоқаларини айтиб ўтишимиз лозим. Бу хусусда турк ёзувчиси Мустафо Турон ўзининг “Дўнма яҳудийлари”деб номланган китобида шундай дейди: “Маълумки, “иттифоқ ва тараққиёт” нинг раҳбарлари Салоникидаги дўнма яҳудийлари билан мустаҳкам алоқада бўлиб, ўша ердаги масонлар анжуманида ўзларининг муштарак алоқаларини ўрнатишар эди. Дўнма яҳудийлари ва Усмоний Давлатига адовати бўлган яна бошқа тоифалар ёшларга ўз таъсирларини ўтказишар ва ёшлар ҳам билиб-билмай ўшаларнинг ғаразли мақсадларига хизмат қилишар эди”. Ёзувчи ўзининг китобида Жон Барон исмли француз ёзувчисининг Туркиянинг 1924 йил 15 январда чиққан “ал-Меҳроб” журналидаги сўзларини нақл қилади: “Улар Салоники шаҳрида яшовчи аҳолининг энг зукко ва билимдон шахслари бўлиб, катталари “иттифоқ ва тараққиёт”га аъзо эдилар. Гапнинг хулосаси шуки, улар “Ёш Туркия” қўзғолонининг асосий бошқарувчилари бўлишган. Бу қўзғолоннинг асосий ташкилотчилари дўнма яҳудийлари бўлиб, улар тилларида Исломни изҳор қилсаларда, лекин ҳақиқатда Исломга қарши кураш олиб боришар эди. Улар қаллоблик билан Ислом тўнини кийиб олиб, зоҳирда мусулмон, ботинда эса яҳудийлар эди. Бу тоифа турк халқининг миллатчилик ғурурини уйғотишга катта хисса қўшишган”.

Маждий Софурий ўзининг “Усмоний Давлатнинг қулаши” номли китобида шундай дейди: “Дўнма яҳудийлари “Ёш Туркия” жамиятини тузишда масонларнинг катта ёрдамига муяссар бўлди. Бу жамиятни биринчи ташкил қилган шахс Мидхат бошо эди. Кейинчалик “Ёш Туркия” жамиятидан бир партия ёки ташкилот келиб чиқди ва уни “Иттифоқ ва тараққиёт” деб номлашиб, унга Париж томондан кўчириб олиб келинган эркинлик, биродарлик ва тенглик деган шиорларни тиқиштиришди. Бу шиорлар Франция революциясининг шиорлари бўлиб, масонлар атайин шу шиорни татбиқ қилган эдилар”. Маждий Софурий масонлар файласуфи Шорибнинг ушбу сўзларини ҳам келтиради: “Дастурий ҳаракатни барпо қилган Салоникилик масоний биродарларингизга бир назар ташланг-а, ахир улар султон Абдулҳамид замонасидаги Усмонийлар ҳукуматини бир томчи қон тўкмасдан ағдариб юборишга эришди”.

“Яҳудийлар Туркияда ташкил қилишган жамиятларнинг яна бири “Бектошия” бўлиб, бу жамият зоҳирда сўфийлик йўлини тутган, аммо ҳақиқатда эса, Исломни парчалаш учун бутун дунё яҳудийлари ва масонларнинг лойиҳаларига биноан ҳаракат қилар эди. “Бектошия” Франциядаги масон билан бирлашиб кетган бўлиб, унинг худосизлик фикрларини ўзлаштирган ва Халифалик Давлатига ғаразли иймонсиз, жинояткор кимсаларни кўкларга кўтариб мақтаган эди”. Муаллиф яна шуни қўшимча қилади: “Араблар насроний тарихчиларининг эътироф қилишларича, араб миллий ҳаракатининг етакчи раҳбарлари Европа масонлари ва уларнинг араб машриғидаги ташкилотлари билан ўзаро ёрдамлашар ва бу араб давлатларига нисбатан нуфузли таъсирга эга эди”.

Доктор Муҳаммад Ҳарб султон Абдулҳамиднинг хотира дафтарини таржима қилар экан, китоб муқаддимасида шундай дейди: “Иттифоқ ва тараққиёт” Усмоний Давлатида ташкил топган энг биринчи партия эди. У 1890 йилда тузилган бўлиб, ҳарбий талабалар ва ҳамширалар ячейкасининг яширин уюшмаси эди. Бу партияни ташкил қилишдан асосий мақсад Абдулҳамид ҳукуматига қарши ташвиқот юргизиш ва ундан халос бўлиш эди. 1908 йили Абдулҳамидни иккинчи шартли “демократияни” эълон қилишга мажбур қилинди ва “иттифоқ ва тарққиёт” ҳукуматни эгаллаб олиб, Франция революциясидан ўрганган эркинлик, адолат ва тенглик каби шиорларни олға сурди.

Султон Абдулҳамид ўзининг хотиралар дафтарида шундай дейди: “Бизнинг ҳар қанча таъқиб қилишимизга қарамасдан, масонлар ҳаракати бекорчи, ишёқмас одамларни ўзларига аъзо қилиб жамладилар ҳамда “иттифоқ ва тараққиёт” аъзоларидан зобитлар тайёрлашди. Мана шу “Ёш Туркия” ва “иттифоқ ва тараққиёт” жамиятларининг ҳикоясидир”.

Мустафо Турон ўзининг “Усмоний инқилоб сирлари” номли китобида шундай дейди: “Масонлар ташкилоти Салоникида муҳим нуфузга эга эди. Чунки унинг тепасида Қора Суу турарди ва шу билан бирга уни Париж, Женева ва Франция масон бўлимлари бошқарар эди. Бу бўлимлар “Ёш Туркия” воситаси орқали Усмоний Давлатдаги кўплаб муҳим муассасалар билан боғланишга ҳамда бектошлар, маломийлар ва кашноситлар ичида адашган гуруҳларни тузишга эришишди. Шулар қатори зобитлар, вазирлар, элчилар, шоир ва ёзувчилар, адвокатлар масон ташкилотига аъзо бўлишди. Аммо Болгария. Сербия ва Римдаги жосуслар гуруҳлари эса Салоники билан доимий алоқада бўлишган. Шу давр ичида “Ёш Туркия” партияси Истамбулда ҳарбий ва ҳарбий денгиз, табобат ва фармацевтика институтлари талабалари билан мустаҳкам алоқа боғлашга эришди ва уларга узлуксиз равишда Париждан жўнатилган газета ва журналларни тарқатди.

Ҳарбий билим юртидаги француз тили ўқитувчиси Бекбоший Маҳмудбек ва унинг ёрдамчилари Маҳиюддин Бурисли билан Фаридбеклар эса газета ва журналларни тарқатиш ишларига раҳбарлик қилишар эди. Чунки Туркияда Франция билан Австралиянинг махсус почталари бўлиб, улар ўзларига имтиёзли шароитларни яратиб олишган эди. Шунингдек, “Ёш Туркия” жамиятига ҳарбий билим юртидан Абдулҳалим Курайтлий, табобат институтидан Адҳам Руҳий Фаридхон ва унинг ёрдамчиси Юсуф Ақжўролар ҳам аъзо бўлишган. Бу ташкилотни полиция ҳарчанд таъқиб қилган бўлса-да, уларнинг ғайратлари кудан-кунга ортиб борарди ва ўз сафига Сурайё Козим, Ҳойрий ва Жаъфар Арабий, Арабий Бек каби зиёли қариялар билан бир қаторда ташкилотга аъзо бўлиш етти ухлаб тушга кирмаган одамларни ҳам қўшиб олган эди. Уларнинг мақсади битта эди, у ҳам бўлса султон Абдулҳамидни Халифаликдан олиб ташлаб, ўрнига эркин фикрловчи билимдон шахсни қўйиш!”.

Душманнинг сирли ташкилотлар воситасида Ҳарбий қисмга кириб олиши

Мустафо Турон шундай дейди: “Манастир, Салоники ва бошқа жойлардаги учинчи ҳарбий зобитлар ўртасида Абдулҳамидни ҳукуматдан олиб ташлашга қаратилган сирли ташкилот тузилди. Грек ҳисоби бўйича 1315 йилда почта раҳбари Талъат афанди ўзининг етти нафар дўсти билан бирга Салоникида “иттифоқ ва тараққиёт” жамиятининг биринчи ячейкасига асос солган эди. Бу хабарни Париждаги “Ёш Туркия” партиясининг етакчиларидан бири, доктор Нозим эшитиб қолди ва янги ташкилот билан алоқа боғлаб, уни қувватлаш учун Талъатга элчи жўнатди. Алоқа боғлангандан сўнг у Парижда ҳам шундай жамиятнинг бир бўлимини қуришга қарор қилди…. Салоникидаги масонлар ташкилоти раҳбарлари Талъатнинг Усмоний Давлатда муҳим нуфузга эга бўлишини сездилар ва Талъат билан яқиндан алоқа боғлашди, тез орада уни масонлар ташкилотининг юқори мансабларидан бирига кўтаришди. Талъатга ҳар ойда 10 инглиз фунтидан ойлик белгилашди. Маълумки, Салоникидаги масонларнинг асосий раҳбари яҳудий Эмонуэл Қора Суу бўлиб, у Талъатни қайта тарбиялашга муяссар бўлган. Улар иккаласи Истамбулдан Салоникига қайтаётиб ўз атрофларига жуда кўп одамлар жамлаганларининг ва ташкилот юқори савияга кўтарилганининг гувоҳи бўлишди. Жумладан, ҳарбий қисмдан Бекбоший Жамолбек (Жамол Бошо), қўшиннинг ўнг қанот қўмондони Фатҳий Бек (Фатҳий Авқор) ва чап қанот қўмондони Мустафо Камол Отатурклар бу жамиятнинг илк бор аъзоларидан бўлишган. Бу давр ичида “иттифоқ ва тараққиёт” жамиятининг фидоийларидан бири Отифбек томонидан, армия бош қўмондони генерал-лейтенант Шамсий Бошо ал-Арнаутийга суиқасд қилиниб ўлдирилди. Бу ходиса Истамбул шаҳрида халқ қўзғолони бошланишига ва Истамбул армиясини жунбушга келишига сабаб бўлди, охир-оқибат 1908 йилда “31 март революцияси” деб номланган қўзғолон Султон Абдулҳамидни ишдан четлатиш тадбирларининг биринчиси бўлиб қолди”.

Дўнма алоқалари ва дўнмадан келиб чиққан инглиз ташкилотлари

Султон Абдулҳамиднинг хотиралар дафтарида шундай дейилган: “Янги Усмонийлар” ва “Ёш Туркия”ларнинг барчаси Халифалик Давлатини таг-томири билан қўпоришга рағбат қилган катта давлатлар тарафидан қўллаб-қувватланиб турилган. Бу катта давлатлар ёшлар ичида ўзлари хоҳлаган мақсадни амалга оширишда фаолият кўрсатишган”. Китобнинг яна бошқа жойида шундай дейди: “Бу “Ёш Туркия” аъзоларини ғафлатда қўйган ҳолда бир томондан уларни инглизлар суиистеъмол қилишди яна бир томондан бошқача услубда немислар эзишди… Инглизлар уларни Манастир иттифоқчиларига қарши қўзғади, немислар эса уларни Салоники иттифоқчиларига қарши гиж-гижлади. Уларнинг бу амалиётлари давлатимиз ичида тўнтариш пайдо қилди ва Манастир иттифоқчиларидан фойдаланиш иши менга катта мусибат келтирди. Негаки мени тез орада қулатиб юборишиб, ўз мақсадларига етишлари кўриниб қолди”. Яна шуни қўшимча қилади: “Мидҳат Бошо ҳам Ҳусайн Авнига ўхшаб инглизлар қувватловчи сиёсатга эргашиб, уларга ишонч изҳор қилди. Ўйлашимча бош вазир ҳам инглизлар томонидан бошқарилмоқда”.

Мавқифий бани Моржа ўзининг “Бетоб кишининг ёрқин тонги” номли китобида шундай дейди: “Кейин бўлиб ўтган ходисалар шуни кўрсатадики, ёлғиз Британиянинг ўзи Исломий Халифаликни тугатиш учун режалаштирилган турли хил босқичларни амалга оширишда фаолият олиб бориб, бу ишда сионистлар, масонлар, дўнма яҳудийлари ва камолия яҳудийларини ишлата олди”.

Турк тарихчиси Аҳмад Рафиқбек шундай ёзади: “Умматимиз ва ватанимиз бошига барча бадбахтлик ва офатларга асосан “иттифоқ ва тараққиёт”чилар сабабчи бўлишган”. Турк ёзувчиси Мустафо Турон бу борада шундай илова қилади: “Англия Халифаликни тугатиб, императорликни парчалашга ҳаракат қилди, Италия Ливия билан Антиокияни босиб олишни ният қилган. Дўнма яҳудийлари Фаластин минтақасига кўз тиккан бўлса, “Ялдаз” қасридаги ҳазина “иттифоқ ва тараққиёт”чиларнинг кўзини қамаштирган. Шунинг учун ҳам қўзғолон бўлиши ва “31 март революцияси” юз беришига шак-шубҳа йўқ эди”.

Дўнма яҳудийлари ва ҳижоб

 Доктор Муҳаммад Ҳарб ўзининг “Усмонийлар тарихи ва ҳазорати” номли китобида шундай дейди: “Дўнма яҳудийлари биринчи жаҳон урушиданоқ асосий ҳаракатларини Туркия ижтимоий ҳаётини ғарблаштиришга қаратди ва ҳижобга қарши кураш олиб бориб, 1914 йилда аёл кишининг очиқ юриши лозимлигини ташвиқот қилишди. Ўша пайтда уларнинг даъво-ҳужжатлари “Ҳижоб Исломдан эмас, балки Румликлардан мусулмонларга кириб қолган кўйлак” деган даъводан иборат эди. Дўнма яҳудийлари Истамбул олий ўқув юртларида йигитлар қизлар билан аралаш таҳсил олишлари масаласини ўртага қўйдилар ва бу масалада Усмонийлар афкори оммасини ишонтиришга қаттиқ киришдилар.

Тўғри, Мустафо Камол Туркияда биринчи бўлиб Европа услубида гўзаллар конкурсини ўйлаб топган ва “ҳижоб остига яширинган турк аёлининг жамоли дунёнинг энг гўзал аёлларини ортда қолдиради”, деган сўзларни айтган эди. Дўнма яҳудийлари – Мустафо ҳам ўшалардан – “Туркия гўзаллари” конкурсини тузиш фикрини ишлаб чиқиб, ўз мутасаддиликларида “Миллат” ва “Кон Айдин” аёллар журналига асос солганлар”.

Мустафо Турон шундай дейди: “Дўнма яҳудийлари муслима аёлнинг ҳижобига энг биринчи бўлиб ҳужум қилганлар ҳамда эркин ва очиқ юришни тарғиб этишган. Туркия газета ва журналлари ҳам дўнма яҳудийларининг чангалида қолиб, бундай аянчли доирадан чиқа олмас эди”. Мустафо Турон “Сабилур-рошад” журналида айтилган фикрларини нақл қилади: “Дўнма кейинги йилларда ўз асосий диққат марказини муслима аёлнинг ҳижобига қарши курашиш орқали шу жамиятда ижтимоий инқирозни пайдо қилишга қаратди”. Дўнма яҳудийлари ҳақида бир ҳикоя келган, айтишларича дўнманинг эркак ва аёллари шаҳар театрларининг бирида тунги “вечеринка” тантанасини уюштиришган ва ўзларига исломий номларни қўйиб олиб, зал ўрасида ҳижобларини ечиб ташлашган ва ижтимоий қўзғолон эълон қилишган. Лекин ҳукумат уларга ҳалақит бериб, қўзғолоннинг олдини олган.

Усмонийлар муфтийси шайҳул-ислом Мустафо Собарий ўзининг “Дин, Халифалик ва умматга куфрона неъмат бўлган бадбахт” номли китобида шундай дейди: “Дўнма яҳудийларига Халифалик масаласи камлик қилгандек, энди Мустафо Камол ҳукумат номидан, эркаклар билан аёллар аралаш ҳолда юришларига ва эркаклар аёллар билан мулоқотда бўлганда аёлларда ҳижоб ўрнида кўйлак бўлиши зарурлигига фатво берди. Мустафо ҳукумати трамвай, автобус, кема, аравалар ҳамда кино ва театрларда аёллар билан эркакларнинг ўтирадиган жойларини алоҳида бўлишини бекор қилди. Одамлар бунга норози бўлиб, ҳукуматга эътироз билдиришди. Ички ишлар вазири эса бунга масхараомузлик билан шундай жавоб берди: “Ҳукумат саломатликка фойда бўлади деб пардаларни очиб юборишни лозим кўрди”. Доктор Ҳамий Мустафо ҳам шундай дейди: “Мустафо Камол Анқара аёлларини ҳижобни ечиб ташлашларига мажбур қилди. Унинг хотини эса очиқ ҳолда эркак кишининг кийимини кийиб кўчаларда юрар ва Анқара аёлларига аёллар эркаклар билан ўзаро тенг эканлигини тарғиб қилар эди”.

Дўнма яҳудийларининг либосларга бурун суқишлари шу билан кифоялангани йўқ. Мустафо Камол бошчилигидаги ҳукумат эркакларнинг кийимларига ҳам аралашди. Бу хусусда Мустафо Заййин “Отатурк ва унинг мухолифатлари” номли китобида шундай ёзади: “Шунинг учун Усмонийлар дўпписи, черкесликлар қалпоғи ва курдлар салласини кийиш бекор қилинди ҳамда уларнинг ўрнига европача шляпа кийишга тарғиб этилди.

Бу масаладаги революция босқичма-босқич олиб борилди, яъни Мустафо Камол шляпани аввал ўзи кийди ва кейин бошқа хизматчиларига кийдирди ва ниҳоят барча табақадаги инсонларга оммалаштирди”.

Мустафо Камол 1925 йили “Шляпа қонуни”ни таъсис қилди ва бу қонун ижросини хавфсизлик кучларига юклади. Хавфсизлик кучлари эса қишлоқ ва шаҳарларни кезиб, одамларнинг бошларидан қалпоқларини зўрлик билан олиб ташлашар ва янги қонунга бўйсунмаганларни калтаклашар, қамашар, ҳатто отиб юборишар эди.

Юқорида дўнма яҳудийлари ва бошқа яҳудий раҳбарлар ҳукумат ичига кириб олиб қилган кўплаб хунрезликлари баён этилди. Улар давлат идораларида ҳануз мавжуд бўлганликлари учун ҳам ҳукуматлар томонидан муслималарни ҳижобдан қайтариш, олий ўқув юртларига ҳижобли қизларнинг киришини таъқиқлаш ишларига ажабланишнинг ҳожати йўқ. Халифалик емирилганидан буён дўнма жамиятларининг томирларида душман яҳудийлар қони ҳамон оқиб турибди.  (тугади)

Total Views: 242 ,

Добавить комментарий

Швейцария прокуратураси Гулнора Каримованинг 133 млн долларини Ўзбекистонга қайтаради

Швейцария прокуратураси Гулнора Каримованинг 133 млн долларини Ўзбекистонга қайтаради Швейцария...

Закрыть