Дума депутати мигрантларга оиласини Россияга олиб келишни тақиқлашни таклиф қилди

Дума депутати мигрантларга оиласини Россияга олиб келишни тақиқлашни таклиф қилди

Россия Давлат Думасида меҳнат мигрантларига оиласини Россияга олиб боришни тақиқлаш таклифи янгради. Ташаббускорларга кўра, бу чора бюджет харажатларини камайтиради. Чунки оилада бир одам ишлаяпти, қолганлари эса ижтимоий қўллаб-қувватлашга муҳтож.

Россияга ишлаш учун келган шахслар оиласи, хотини, болалари, ота-онасини олиб келиш ҳуқуқига эга бўлмаслиги керак, деди Коммунистик партиясидан Давлат Думаси депутати Михаил Матвеев. Унинг таъкидлашича, оилада фақат бир киши меҳнат қилмоқда, қолганлари эса Россия давлати харажатларига муҳтож.

«Россияга ишлаш учун келган ва патент олган шахслар оиласи, хотини, болалари, ота-онасини олиб келиш ҳуқуқига эга бўлмаслиги керак. Улардан бир нафари ишлайди, қолган 5-7 нафари ишламайди. Улар Россиянинг ижтимоий таъминотига — бепул мактаб, болалар боғчаси, тиббий ёрдамига муҳтож. Буни визасиз режимни сақлаб турган ҳолда амалга ошириб бўлмайди. Бу виза режимини жорий қилиш зарурлигини билдиради, гарчи мен бунга тайёр эканимизга қаттиқ шубҳа қилсам ҳам», деди Матвеев.

Депутатнинг фикрича, агар бунга чора кўрилмаса, россиялик солиқ тўловчиларнинг «бўйнига ўтирадиганлар» сони янада кўпаяди.

Total Views: 157 ,

Добавить комментарий

Лукашенко Путинга КХДР билан уч давлат ўртасида ҳамкорлик тузишни таклиф қилди

Лукашенко Путинга КХДР билан уч давлат ўртасида ҳамкорлик тузишни таклиф...

Закрыть