Донецк ва Луганскда Россияга қўшилиш бўйича референдум санаси маълум бўлди

Донецк ва Луганскда Россияга қўшилиш бўйича референдум санаси маълум бўлди

Донецк ва Луганксдаги ўзини ўзи мустақил деб эълон қилган республикаларнинг «халқ кенгашлари», шунингдек, Украинанинг Херсон ва Запорижжя областларининг босиб олинган қисмларида Россия томонидан тайинланган маъмуриятлар бир вақтнинг ўзида Россия таркибига кириш бўйича «референдум»лар ўтказишга қарор қилди — овоз бериш жараёни 23-27 сентябр кунларига белгиланди. Бундай «референдум»лар ўтказилиши анчадан буён кутилаётганди, аммо бу ҳақда фақат ҳозирга келиб, Украина қуролли кучлари босиб олинган ҳудудларни озод қилиш учун қарши ҳужумга ўтган вақтда эълон қилинмоқда. Экспертлар буни Россиянинг Украина ва Ғарбга қўйган ультиматуми деб ҳисобламоқда.

«Халқ кенгаши 23 сентябрдан 27 сентябргача бўлган кунларни [«ЛХР»да] референдумда овоз бериш кунлари сифатида белгилаш тўғрисида қарор қилади», деган кенгаш раиси Денис Мирошниченко сешанба кунги йиғилишда. Худди шу вақтда «ДХР» «халқ кенгаши» ҳам шошилинч йиғилишда шу кунларни овоз бериш ўтказиладиган кунлар сифатида белгилади. Кейинроқ Херсон ва Запорижжя областларининг россияпараст маъмуриятлари шу кунларда Россияга қўшилиш бўйича референдум ўтказилиши ҳақида эълон қилди.

Шундан кейин «ДХР» раҳбари Денис Пушилин Россия президенти Владимир Путиндан «референдум якунлари бўйича ижобий қарор қабул қилинган тақдирда, «ДХР»нинг Россияга қўшиб олиниши масаласини имкон қадар тезроқ ҳал этиш»ни сўради. Путин ҳозирча бунга реакция қилмади. 

Total Views: 59 ,

Добавить комментарий

Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон-Афғонистон транспорт йўлаги бўйлаб биринчи тажриба поезди йўлга чиқди

Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон-Афғонистон транспорт йўлаги бўйлаб биринчи тажриба поезди йўлга чиқди Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон-Афғонистон...

Закрыть