Дмитрий Песков: Туркия Сочида тузилган Сурия бўйича келишувга риоя қилмаяпти

Дмитрий Песков: Туркия Сочида тузилган Сурия бўйича келишувга риоя қилмаяпти

Туркия 2018 йил сентябрида Сочида тузилган Сурия бўйича келишувга риоя қилмаяпти. Бу ҳақда «Россия 1» телеканалидаги «Москва. Кремль. Путин» дастурида россияликлар президенти матбуот котиби Дмитрий Песков айтиб ўтди.

Унинг қайд этишича, икки мамлакат президенти Путин ва Эрдўған томонидан имзоланган келишувда Анқара «ҳарбий кучлар тарқатиб юборилиши, чегаралар белгиланиши, оғир техникалар олиб кетилиши ва бошқа шартлар»ни таъминлаши керак эди. Келишув Идлиб вилоятида деэскалация ҳудуди ташкил этиш ва Сурия ҳукумати назоратига ўтмай қолган ҳудудларда ўт очишни тўхтатишни назарда тутарди.

Песковнинг сўзларига кўра, Идлибдаги қуролли гуруҳлар «ажойиб даражада қуроллантирилган» ва уларда тушунарсиз тарзда ҳарбий техникалар пайдо бўлиб қолган. «Улар доимий равишда аскарий анжомлар, ўқ-дорилар ва ҳарбий техника билан таъминлаб келинмоқда», — деган матбуот котиби. Унинг ҳисоблашича, Сурия шимолидаги провинцияда кузатилаётган вазият «вазият нормаллашганидан дарак бермайди».

Бундан аввалроқ Кремль расмийси Россия Сурия бўйича келишув шартларидан қониқиш ҳосил қилгани, аммо Идлибдаги вазият кескинлаша бошлагач, «қониқиш якунлангани» ҳақида айтганди. Провинциядаги вазият февраль ойи бошида ёмонлаша бошлади, ўшанда туркларнинг Тафтаназ шаҳри яқинида жойлашган кузатув постига артиллерия зарбаси берилиши оқибатида беш нафар туркиялик ҳарбий ҳалок бўлганди. Шундан сўнг, Туркия Сурия армиясидаги 115та нишон бўйлаб зарбалар йўллади.

Total Views: 180 ,

Добавить комментарий

ХВЖ: Коронавируснинг жаҳон иқтисодиётига салбий таъсири юқори бўлиши мумкин

ХВЖ: Коронавируснинг жаҳон иқтисодиётига салбий таъсири юқори бўлиши мумкин Халқаро...

Закрыть