CNN: Америкалик ҳарбийлар Эроннинг зарбасидан олдиндан огоҳлантирилган

CNN: Америкалик ҳарбийлар Эроннинг зарбасидан олдиндан огоҳлантирилган

АҚШнинг Ироқдаги Айн-ал-Асад ҳарбий базасидаги америкалик ҳарбийлар Эроннинг зарбасидан олдиндан огоҳлантирилган. Ҳарбийлардан аксарияти зарбадан 2,5 соат олдин паноҳгоҳларга яшириниб олишган. Бу ҳақда CNN телеканали хабар берди.

Телеканал журналистлари ушбу объектга ташриф буюриб, ҳарбийлардан юқоридаги ахборотни олишган. Таъкидланишича, АҚШ томони Эрон базага ҳужум қилмоқчилигидан хабар топган, бироқ Теҳрон буни қандай тарзда амалга оширмоқчилигидан бехабар бўлган. Журналистлар маълумот қаердан олинганини очиқлашмаган.

Маълум қилинишича, зарбалар базанинг одатда америкалик ҳарбийлар томонидан эгалланадиган қисмига берилган. Бу қисмга объект ҳудудининг тўртдан бири тўғри келади. Телеканал маълумотларига кўра, баъзи ракеталар америкаликлар яширинган паноҳгоҳлардан бир неча метр нарида портлаган. 

Total Views: 437 ,

Добавить комментарий

Теҳронда яна намойишлар — «Бош қўмондон, йўқол!», «Истеъфо етарли эмас, суд керак!»

Теҳронда яна намойишлар - «Бош қўмондон, йўқол!», «Истеъфо етарли эмас,...

Закрыть