«CEDAW декларацияси муслималарга нисбатан аср жиноятидир» номли кампания

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Ҳизб ут-Таҳрир – марказий матбуот бўлими «CEDAW декларацияси муслималарга нисбатан аср жиноятидир» номли кампания бошлади

Кофир Ғарб Исломий хонадонни, жамиятни ва бутун Умматни вайрон қилишни ўтмишда ҳам, ҳозир ҳам қаттиқ қасд қилган. У ўзининг ҳазорати ва тушунчаларини, хусусан мусулмон юртларда кенг ёйишда хотин-қизлар масаласини ўзига дастак қилиб олди. Ислом аҳкомлари устидан ғалаба қозониш мақсадида муҳим ва хатарли сўзларга аҳамият берди, масалан, динни янгилаш, диний маърузани ривожлантириш, шаръий аҳкомларни ўзгартириш каби. Ғарблик кофирлар шаръий аҳкомларни ўзгартириш ва уларни янги замон ва асрга мослаштиришни мақсад қилишди. Заҳарли найзаларини аёл кишига ва унинг асл вазифасига, иффатига ўқталишди… Чунки улар аёлнинг оила ҳаёти ва жамиятдаги ролининг нақадар муҳимлигини билишади. Шунга асосан, БМТ айни ишларнинг барчаси билан шуғулланиб, бир нечта халқаро шартнома ва декларацияларни тузган. Биз улардан айримларини мисол тариқасида келтирамиз: 1979 йил «CEDAW» декларацияси. (Аёлларга нисбатан барча турдаги камситишларга барҳам бериш тўғрисидаги декларация). Машъумликда Бальфур декларациясидан қолишмайдиган бу битимнинг 2-моддасида «Динга асосланган қонунлар ва одатларни истисносиз бекор қилиш ҳамда уларни халқаро қонунлар билан алмаштириш» айтилган. Шунингдек, айни битимларни амалга ошириш ва уларни рўёбга чиқариш йўлида бир қатор халқаро конференциялар ўтказишди. Уларнинг биринчиси 1975 йил Мехико шаҳрида бўлиб ўтди. Ўша йилни халқаро хотин-қизлар йили, деб аташди. Конференцияда хотин-қизларнинг эркаклар билан тенгҳуқуқ эканликлари ҳамда ривожланиш ва тинчлик… каби нарсаларга чақиришди. Аёл билан эркак ўртасида тенглик, деган бу чақириқлари шундай бир макрки, ундан муслима аёлни ўз уйидан чиқаришни қасд қилишган. Ваҳоланки, уй аёл учун мустаҳкам қўрғон ва шарафли ҳарамдир. Мақсадлари, муслимани ҳам ғарблик аёл каби, тижорий товарга айлантириш, ундан бизнес ва фаҳшда фойдаланишдир!

Шунинг учун Ҳизбнинг ушбу кампаниясидан мана шундай ёвуз ниятдаги шартномаларнинг, асосан, «CEDAW» декларациясининг ҳамда хотин-қизлар ташкилотларининг жуда хавфли эканини мусулмонлар, хусусан, муслималар онгига жойлаш мақсад қилинди. Зотан, хотин-қизлар ташкилотлари мустамлакачи кофир Ғарб кўрсатмаси бўйича юриб, унинг бузғунчи ҳазоратини тарғиб қилади. Аллоҳ Субҳанаҳу ушбу кампанияни ўтказишга тавфиқ ато этсин.

﴿وَيَمْكُرُونَ وَيَمْكُرُ اللَّهُ وَاللَّهُ خَيْرُ الْمَاكِرِينَ﴾

«Улар макр қилурлар, Аллоҳ ҳам «макр» қилур, Аллоҳ макр қилувчиларнинг устасидир»    [Анфол 30]

Роя газетасининг 2019 йил 20 ноябр чоршанба кунги 261-сонидан

Total Views: 80 ,

Добавить комментарий

Таҳрири Шом ҳайъатидаги ақлирасо кишиларга: Қилмишларингиздан эҳтиёт бўлинг, ахир ўзингизни Умматга қарши қўйяпсиз!

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Таҳрири Шом ҳайъатидаги ақлирасо кишиларга: Қилмишларингиздан...

Закрыть