Бутунжаҳон Ислом Лигаси Саудия Арабистони мамлакати зиёратига яҳудий делегациясини таклиф қилмоқда

بسم الله الرحمن الرحيم

Роя газетаси:

Бутунжаҳон Ислом Лигаси Саудия Арабистони мамлакати зиёратига яҳудий делегациясини таклиф қилмоқда

CNN Араб хизмати сайти (ҳижрий 1440 йил 28 шаъбон, милодий 2019 йил 4 май шанба куни) нашр қилган хабарда бундай дейилади:

«Бутунжаҳон Ислом Лигаси ўзининг Бош котиби Муҳаммад ибн Абдулкарим Исага яҳудийлар делегациясини Саудия Арабистони зиёратига таклиф қилиш вазифасини топширди. Зиёрат 2020 йил январ ойига белгиланганини маълум қилди.

«Исроил» Ташқи ишлар вазирлигига қарашли «IsraelArabic» электрон саҳифаси Твиттер ёзишмаларида бундай деди: «Биринчи марта яҳудийлар делегацияси Саудия Арабистонига зиёрат қилади. Бу Бутунжаҳон Ислом Лигаси Бош котиби саудиялик шайх Муҳаммад ибн Абдулкарим Исанинг даъвати асосида бўлмоқда. Шайхга кўра, зиёрат 2020 йил январ ойида бўлади».

Иса буни 30 апрел яҳудийлар ёқилган, яъни, «холокост» куни ҳақида берган баёнотида тилга олди ва жумладан бундай деди: «Холокостни мутлақо инкор этиш ҳам, унинг аҳамиятини озайтириш ҳам мумкин эмас, биз бундай даҳшатли фашистик жиноят қаршисида ҳақ сўзни айтишни истаймиз ҳамда айни жиноятни инкор этувчи ҳар қандай фикр ёки назарияга қарши чиқамиз, бу бизнинг исломий ва инсоний қадриятимиздир. Ушбу зиёратга бизни мана шу исломий ва инсоний қадриятимиз ундади. Холокост делегацияси Бутунжаҳон Ислом Лигаси даъвати билан ва унинг мезбонлиги остида Саудия Арабистонида бизни зиёрат қилади».

Роя газетаси шарҳи:

Бу баёнот динларини сариқ чақага сотган сарой шайхларининг асл башарасини очиб ташлади. Ҳатто улар яҳудийларга кўз ёш тўкиш, мусулмонларнинг умуман алоқаси бўлмаган «холокост»ни ҳақиқат, дея даъво қилиш даражасига етиб боришди. Айни пайтда улар Фаластин аҳлига қарши босқинчи яҳудийлар содир этаётган қирғинларга кўз юмишмоқда. Босқинчи кучларнинг жиноятларидан яқиндагиси ўтган жума куни Ғазо секторида бошлаган ваҳшиёна ҳужумлари бўлди.

Дарҳақиқат, Бутунжаҳон Ислом Лигаси каби ташкилотлар Аллоҳ инсоф берганларидан ташқари барчаси, ташкил топган кундан бери мусулмонларни алдашга уриниб, ёлғон кўз ёш тўкиб келишди… Бу ташкилотлар ўзларини мусулмонлар ва уларнинг масалаларини ҳимоячиси қилиб кўрсатишди. Бироқ яҳудийлар билан муносабатларни нормаллаштириш ва малайликда юзсизларча қилинган бундай журъатдан кейин, бундай қўғирчоқ ташкилот ва малай режимларга таяниш учун бирорта мусулмоннинг олдида узр-баҳона қолмади. Уммат бундай режим ва ташкилотларни қулатиш учун армияларга таяниши лозим. Шундагина у мусулмонлар ва уларнинг масалалари, энг аввало Муборак Фаластин замини масаласи ҳимояси учун ҳамда бу заминни яҳудийлар босқинидан озод қилиб, уларнинг ифлосликларидан тозалаш учун амалий ҳаракатга келган бўлади.

Роя газетасининг 2019 йил 8 май чоршанба кунги 233-сонидан

Total Views: 305 ,

Добавить комментарий

Роҳинга мусулмонлари азоб-уқубатлари давом этмоқда

بسم الله الرحمن الرحيم Роя газетаси: Роҳинга мусулмонлари азоб-уқубатлари давом...

Закрыть