Бугунги капитализм замонида 26 нафар миллиардер бутун башарият маблағининг тенг ярмига эгалик қилмоқда

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم

 Роя газетаси:

Бугунги капитализм замонида 26 нафар миллиардер бутун башарият маблағининг тенг ярмига эгалик қилмоқда

Ал-Жазира нет сайти ҳижрий 1440 йил 15 жумодул-аввал, милодий 2019 йил 21 январ душанба куни нашр қилган хабарда бундай дейилади:

«Бойликларнинг ғарам бўлиб, бир жойда тўпланиб туриши 2018 йилда янада ортди. Чунки – «Оксфам» нодавлат ташкилотига кўра – 26 нафар миллиардер бутун башарият маблағининг тенг ярмига эгалик қилмоқда. Маълумки, Оксфам ташкилоти бойларга кўпроқ солиқ солишга чақириб келади.

«Оксфам»нинг ижроий директори Винни Бианийма ташкилот томонидан чиқарилган баёнотда «Бойлар билан камбағаллар ўртасида тобора кенгайиб бораётган жарлик қашшоқликка қарши курашга ўз таъсирини ўтказиб, иқтисодиётга зарар келтирмоқда ҳамда бутун дунё ғазабини қўзғамоқда», дея таъкидлади.

Роя газетаси шарҳи:

Дунёга ҳукмронлик қилаётган капиталистик система – уни ислоҳ қилиш учун олиб борилган шунча омадсиз уринишлардан кейин – янада ваҳшийлашиб кетди. Натижада, дунё бойлигига ҳукмронлик қилаётган бир сиқим озчилик билан қашшоқликка ботиб бораётган кўпчилик ўртасида улкан жарлик пайдо бўлди. Бугунги кунда дунё икки танлов ўртасида қолди, бошқа танлов йўқ. Ё тартибсизликни ҳамда ҳўлу қуруқни баравар ёқадиган фуқаролар урушини танлайди ёки оғир тўлғоқни бошдан кечириб, башариятни бахтсизликдан қутқарадиган янги система туғилишини танлайди.

Биз ишонч билан айта оламизки, ушбу халоскорликка қодир ва лойиқ бўлган ягона тузум Аллоҳнинг изни ила яқинда барпо бўлажак Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик давлати татбиқ этадиган Исломий иқтисодий тузумдир. Капитализм зулмга тўлдирган ер юзини Халифалик адолатга тўлдиради.

﴿وَيَقُولُونَ مَتَىٰ هُوَ قُلْ عَسَىٰ أَن يَكُونَ قَرِيباً﴾

«У (кун) қачон бўлур, дея (сўрайдилар), шоядки яқин бўлса, деб айтинг»   [Исро 51]

Роя газетасининг 2019 йил 6 феврал чоршанба кунги 220-сонидан

Total Views: 550 ,

Добавить комментарий

Хитой ҳукумати мусулмон уйғурларни ҳар бир қадамини кузатаётгани аниқланди

Хитой ҳукумати мусулмон уйғурларни ҳар бир қадамини кузатаётгани аниқланди Интернетда...

Закрыть