Британиянинг янги ҳукумати Украинани қўллаб-қувватлашини маълум қилди

Британиянинг янги ҳукумати Украинани қўллаб-қувватлашини маълум қилди

Британиянинг янги Ташқи ишлар вазири Дэвид Лэмми Украинани Россия ҳужумларидан ҳимоя қилишда давом этиш ниятида эканлигини билдирди. Бу ҳақда у ўзининг Х ижтимоий тармоғида маълум қилди.

“Британиянинг янги ҳукумати Украинани қўллаб-қувватлашда ва унинг хавфсизлигини кафолатлашга доимо содиқ қолади”, дея ёзган Дэвид Лэмми.

Германия Британияда янги Лейбористлар ҳукумати ҳокимиятга келганидан кейин Лэмми ташриф буюрган биринчи давлат бўлди. Берлинга ташрифи чоғида у Британия Европа Иттифоқи билан муносабатларини қайта тиклаш ниятида эканлигини билдирди.

“Бирлашган Қиролликнинг янги ҳукумати ўзининг устувор йўналишларини жуда аниқ белгилаб олди. Биз Европа Иттифоқи билан муносабатларимизни тиклашни истаймиз”, деган Ташқи ишлар вазирлигининг янги раҳбари.

Лэмми қиролликнинг ЕИ ички бозорига ва ЕИ Божхона иттифоқига қайтиш эҳтимолини истисно қилди, бироқ хавфсизлик масалаларида биргаликда кўп иш қилишлари мумкинлигини таъкидлади.

“Бундай битим мудофаа, энергия ва иқлим каби жуда кенг мавзуларни қамраб олиши мумкин. Шуни аниқ айтмоқчиманки, европаликлар бизнинг дўстларимиз ва биз уруш фонида мудофаа харажатларини оширишда давом этишимиз ҳамда улар билан яқиндан ҳамкорлик қилишимиз керак”, дея қўшимча қилди у.

 

Total Views: 169 ,

Добавить комментарий

АҚШнинг Россиядан уран сотиб олиши йиллик максимал даражага етди

АҚШнинг Россиядан уран сотиб олиши йиллик максимал даражага етди 2024...

Закрыть