Британия Россия туфайли Арктикадаги ҳарбий иштирокини кучайтиради

Британия Россия туфайли Арктикадаги ҳарбий иштирокини кучайтиради

Британия мудофаа вазири Гэвин Уильямсоннинг Норвегиядаги Бардуфосс ҳарбий базасида жойлаштирилган британиялик денгиз пиёда аскарлари олдига ташрифида маълум қилишича, Британия НАТОнинг шимолий қисмини Россиядан ҳимоя қилиш учун Арктикадаги ҳарбий иштирокини кучайтиради. Бу ҳақда The Telegraph ёзмоқда.

Мудофаа вазирлиги раҳбарининг айтишича, Британия Арктикада ҳарбий иштирокни ошириш бўйича 10 йиллик режа ишлаб чиқди. Унга кўра ҳар йили минтақада мингга яқин британиялик денгиз пиёда аскарлари машғулот олиб боради. Шунингдек, Арктика узра ҳаво ҳудуди Россия сув ости кемалари фаоллигини босиб туриш мақсадида Boeing P-8 Poseidon қайиқларга қарши самолётлари томонидан патруль қилинади, дея қўшимча қилиб ўтган Уильямсон.

Total Views: 670 ,

Добавить комментарий

Шаҳзода Муҳаммад ибн Салмон Покистонга расмий ташриф билан келди

Шаҳзода Муҳаммад ибн Салмон Покистонга расмий ташриф билан келди Саудия...

Закрыть