Британия ҳам АҚШ каби Уммон кўрфазидаги танкерларга ҳужумда Эронни айблади

Британия ҳам АҚШ каби Уммон кўрфазидаги танкерларга ҳужумда Эронни айблади

Уммон кўрфазида танкерларга қарши содир этилган ҳужум учун жавобгарлик Эроннинг Ислом инқилоби соқчилари корпуси зиммасида ётади. Бу ҳақда Британия ташқи ишлар вазирлиги баёнотида айтилган.  

“Давлат томонидан қўллаб-қувватланадиган ёки йўқ, бошқа ҳеч ким бунинг учун жавобгар эмас. Эрон ушбу ҳужум учун жавобгарлигига ишончимиз комил”, деб айтилган баёнотда.

Вазирлик раҳбари Жереми Хант 13 июнда содир этилган ҳужумларни қоралаган. “Бу охирги ҳужумлар Эроннинг барқарорсизлантирувчи хатти-ҳаракати моделига асосланган ва минтақа учун жиддий хавф солади”, деб айтган Хант.

Унинг таъкидлашича, ушбу ҳодиса фуқаролик кемачилиги халқаро меъёрларини бузади.

“Танкер ва экипажлар халқаро сувлар орқали хавфсиз ўта олиши муҳимдир. Биз Эронни барча барқарорсизлантирувчи ҳаракатларни тўхтатишга чақирамиз”, деб таъкидлаб ўтган Британия ташқи ишлар вазири.

Total Views: 427 ,

Добавить комментарий

Германия ТИВ: АҚШ видеоси Эроннинг Уммон кўрфазидаги ҳужумларга алоқадорлигининг етарлича исботи эмас

Германия ТИВ: АҚШ видеоси Эроннинг Уммон кўрфазидаги ҳужумларга алоқадорлигининг етарлича...

Закрыть