Босқинчилар рухсати билан ва уларнинг ҳукмронлиги остида мусулмонларни Ақсо зиёратига чорлаш…

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Босқинчилар рухсати билан ва уларнинг ҳукмронлиги остида мусулмонларни Ақсо зиёратига чорлаш уларнинг босқинчилигини мустаҳкамлаш ва муборак заминни оёқ ости қилишларини қонунийлаштириш демакдир

«Маан» веб-сайти (ҳижрий 1441 йил 30 муҳаррам, милодий 2019 йил 29 сентябр якшанба куни) нашр қилган хабарда бундай дейилади:

«Фаластин режими қозилар қозиси Ҳаббош бундай деди: Босқинчилар давлати гумашталарининг ҳамда яҳудий террорчи гуруҳларнинг Қуддус шаҳрида, хусусан, муборак Ақсо масжидидаги ҳужум ва адоватлари тезлашиб кетгани Ислом оламининг тезкор қарор қабул қилиши лозимлигини кўрсатмоқда. Бу – расмий ва диний муассасалар, зиёлилар ва оммавий ахборот воситалари орқали Қуддус шаҳрини зиёрат қилишга ҳамда Қуддуси Шариф ҳарамини ҳимоя қилишга даъват қилиш билан боғлиқ қарордир. Мақсад, Ақсо масжидининг исломийлигини таъкидлаш ҳамда Қуддус ва Ақсога дахл қилиш ер юзининг турли минтақаларидаги бир ярим миллиарддан зиёд мусулмоннинг ақидасига дахл қилиш эканини бутун дунёга етказишдир. Шунингдек, бундан босқинчи давлат аланга олдиришга уринаётган диний уруш олови бутун дунёни ўз домига тортишини, унинг зарари ва оқибатларидан ер юзида ҳеч кимнинг омон қолмаслигини бутун оламга хабар қилиш ҳам кўзда тутилган».

Роя газетаси шарҳи:

Мусулмон юртларидаги сон-саноқсиз армиялар муборак Фаластин заминини озод этишга ва бу яҳудий вужудини бир неча кун, балки соатларда супуриб ташлашга қодир. Шунга қарамай, исломий юртлардаги мусулмонларни ушбу муборак заминни босқинчилар қуроллари остида, ҳатто этиклари билан депсашаётган бир пайтда зиёрат қилишга даъват қилиш, Ақсо масжидини ҳам, муборак замин аҳлини ҳам ерга уришдир. Чунки Фаластин режими ҳам, у ердаги раҳбарлар ҳам шуни яхши билишадики, Ақсо масжиди мусулмонларга зиёрат этилиш учун босқинчи яҳудийлар рухсатига муҳтож эмас, бу билан яҳудийларнинг кечаю кундуз ҳужум қилишлари ва уй-жой қуришларини ҳаргиз тўхтатиб ҳам бўлмайди. Бундан ташқари, бу режимдагилар яхши биладиган ва уларнинг мустамлакачи кофир хўжайинлари қўрқаётган бошқа ҳақиқат ҳам бор, огоҳ бўлингки, бу – Ислом Уммати ва унинг армияларининг қўзғалиб қолишидир. Чунки агар хоин режимларни ағдариб, яҳудий вужудини йўқ қилиб, уларнинг ёвузлигидан муборак замин ва бутун оламни тозаланадиган бўлса, бу бутун кофир Ғарб режаларини чиппакка чиқариши табиий. Зеро, бугун Ғарб режалари режим гумашталарининг томирида оқувчи қонга айланган бўлиб, улар Фаластин масаласи борасидаги шариат аҳкомлари ўрнига Ғарб режаларини аъло кўришяпти.

Фаластин масаласи устидаги кураш, Ислом билан куфр ўртасидаги, босқинчи вужуд билан мусулмон Уммат ўртасидаги курашдир. Босқинчи вужудни кофир давлатлар қўллаб-қувватлаб турибди, чунки уни Фаластинга экиб, жонини сақлаб, ушлаб турган ҳам мана шу давлатлар. Мусулмон Уммат эса, Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифаликни барпо этишга тайёрланиб, ўз навбатида, башариятнинг энг яхшиси бўлмиш зотнинг сўзларини рўёбга чиқариш билан айни курашни бир ёқли қилажак:

«لَا تَقُومُ السَّاعَةُ حَتَّى يُقَاتِلَ الْمُسْلِمُونَ الْيَهُودَ، فَيَقْتُلُهُمُ الْمُسْلِمُونَ حَتَّى يَخْتَبِئَ الْيَهُودِيُّ مِنْ وَرَاءِ الْحَجَرِ وَالشَّجَرِ، فَيَقُولُ الْحَجَرُ أَوِ الشَّجَرُ: يَا مُسْلِمُ يَا عَبْدَ اللهِ هَذَا يَهُودِيٌّ خَلْفِي، فَتَعَالَ فَاقْتُلْهُ، إِلَّا الْغَرْقَدَ، فَإِنَّهُ مِنْ شَجَرِ الْيَهُودِ»

«То мусулмонлар яҳудийларга қарши жанг қилиб, уларни ўлдирмагунича қиёмат бўлмайди. Ўшанда яҳудийлар тоғу-тош ва дов-дарахт ортига яширинишга мажбур бўлишади… Тоғу-тош ва дов-дарахт эса, эй муслим, эй Аллоҳнинг қули, мана яҳудий ортимда турибди, кел уни ўлдир, дейди. Фақат ғарқад дарахти бундай демайди, чунки у яҳудийлар дарахтидир». (Имом Муслим ривояти).

Роя газетасининг 2019 йил 7 сентябр чоршанба кунги 255-сонидан

Total Views: 150 ,

Добавить комментарий

БМТ дунё бўйлаб фаҳш ва мункар ишларни ёйиш қуролидир

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ БМТ дунё бўйлаб фаҳш ва мункар...

Закрыть