Борис Жонсон Британия бош вазири сайловларининг 2-босқичида ҳам ғалаба қозонди

Борис Жонсон Британия бош вазири сайловларининг 2-босқичида ҳам ғалаба қозонди

Британия собиқ ташқи ишлар вазири Борис Жонсон Консерватив партия раиси ва мамлакат бош вазири лавозимига сайловларнинг 2-босқичида катта фарқ билан ғалаба қозонди. 

Жонсонга навбатдаги босқичда Консерватив партиянинг 313 депутатидан 126 нафари овоз берган. 2-ўринни 46 овоз билан амалдаги ташқи ишлар вазири Жереми Хант, 3-ўринни 41 овоз билан атроф-муҳит масалалари вазири Майкл Гоув эгаллаган.

Сайловнинг кейинги босқичлари 19 ва 20 июнь кунлари бўлиб ўтади. Шундан кейин бутун Британия бўйлаб Консерватив партиянинг 160 минг аъзоси икки финалчи орасидан бирини танлайди. Ғолиб 22 июлдан бошланадиган ҳафтада эълон қилинади. 

Total Views: 209 ,

Добавить комментарий

Франциянинг Orano компанияси Ўзбекистонда уран қидириш ва қазиб олиш билан шуғулланади 

Франциянинг Orano компанияси Ўзбекистонда уран қидириш ва қазиб олиш билан...

Закрыть