БМТ Толибоннинг 11 нафар вакилига нисбатан санкцияларни тўққиз ойга музлатиб қўйди

БМТ Толибоннинг 11 нафар вакилига нисбатан санкцияларни тўққиз ойга музлатиб қўйди

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) Толибон ҳаракатининг 11 нафар вакилига нисбатан санкциялар режимини тўққиз ойга музлатиб қўйди. Ҳаракатнинг Қатардаги офиси чеклов чоралари вақтинча олиб ташлангани ҳақидаги маълумотни тасдиқлади.

«Мен бу маълумотни тасдиқлайман», — дея маълум қилди расмий вакили Муҳаммад Сухайл Шахин ТАСС’га.

Аввалроқ, Россия президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Замир Кабулов ташкилот вакиллари «қора рўйхат»дан олиб ташлангани ҳақида маълумот берганди. Унинг сўзларига кўра, бу Афғонистонда тинчлик музокаралари жараёнини соддалаштириш учун қилинди ва «АҚШ ҳамда бошқа мамлакатлар билан биргаликдаги ҳаракатларнинг натижаси» бўлди. «Бу 9 ойлик вақтинчалик чора. Кейин кўрамиз», — дея қўшимча қилиб ўтди у.

Total Views: 274 ,

Добавить комментарий

Халифалик Аллоҳнинг нусрати ва яқин фатҳдир

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم Роя газетаси: Халифалик Аллоҳнинг нусрати ва...

Закрыть