БМТ: Шимолий Корея яширин тарзда ядро дастурини ривожлантирмоқда

БМТ: Шимолий Корея яширин тарзда ядро дастурини ривожлантирмоқда

Шимолий Корея аэропортлар ва бошқа фуқаролик объектларини қўллаган ҳолда, ядро ва ракета дастурини ривожлантиришни давом эттирмоқда. Бу ҳақда БМТ Хавфсизлик кенгашининг экспрет комиссияси доклади маълумотларига иқтибос келтирган ҳолда “Киодо” ахборот агентлиги хабар берди. 

“Эксперт комиссияси Шимолий Корея ҳалокатли зарбаларнинг олдини олиш мақсадида фуқаролик объектлари, жумладан аэропортлардан баллистик ракеталарни йиғиш ва синаш учун фойдаланаётганини ўрнатди”, деб айтилган хабарда. Таъкидланишича, доклад кейинроқ эълон қилинади. 

Мутахассисларнинг маълумотларига кўра, қўлланилаётган объектлар транспорт тугунлари ёки йирик автомобил йўллари яқинида жойлашган. 

Бундан ташқари, ҳужжатда Йонбёндаги ядро объекти ишини давом эттираётгани таъкидлаб ўтилган. 

Шимолий Корея 2018 йил сентябрда ўтган учинчи Кореялараро саммитида Тончханнидаги ракета полигонини (Сохэ космодроми) ёпишга ва Йонбёндаги ядро объектларини тўлиқ демонтаж қилишга ваъда берган. Аввалроқ Атом энергетикаси бўйича халқаро агентлик Йонбёндаги ядро маркази фаолияти давом этаётганини, бироқ агентлик объектга кирмасдан бу ишнинг характери ва мақсадини тасдиқлай олмаслигини маълум қилганди.

Total Views: 465 ,

Добавить комментарий

Ҳиндистон ва Покистон муносабатлари ёмонлашди

Ҳиндистон ва Покистон муносабатлари ёмонлашди Ҳиндистон савдода қулайлик режими бекор...

Закрыть