БМТ икки қўзғолон ўртасида нега иккиюзламачилик қилди?!

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

БМТ икки қўзғолон ўртасида нега иккиюзламачилик қилди?!

Мусулмонлар юртларидаги ёки Ғарб давлатларидаги ахборот минбарларидан тарқатилаётган сиёсий хабарларни кузатиб бораётган киши БМТнинг 2011 йилдан то шу кунгача бўлган араб баҳори қўзғолонини баҳс-мунозара қилиш учун музокара ва конференциялар ўтказаётганига гувоҳ бўлади. Шунингдек, бу музокара ва конференцияларда қарорлар чиқарилиб, Сурия, Яман, Ливия, Судан ва ҳатто Ғарбий Саҳродаги вазият хусусида вакил кетидан вакил тайинлаётгани хабар қилинмоқда.

Бироқ ахборот минбарларидан БМТнинг Франциядаги сариқ нимчалилар қўзғолонига оид вазиятни муҳокама қилиш учун музокара ёки бирор конференция уюштиргани тўғрисидаги хабар ёхуд у ердаги беқарор вазиятни ҳал этиш учун БМТ тарафидан махсус вакил тайинлагани ҳақидаги хабарларни кузатувчилар деярли эшитиб одатланмаган!

Ўқувчига очиқроқ маълум бўлиши учун биз мақоламизда бунга энг яқин мисолни келтирамиз:

Судан қўзғолони бошланганидан атиги бир-икки кун ўтибоқ унга БМТ аралашди. БМТ таркибидаги давлатлар иккига бўлиниб, бир томонда қўзғолонни қўллаб-қувватловчилар, иккинчи томонда Судандаги ҳукмрон ҳарбий кенгаш билан тил бириктирганлар ҳаракат қилишди. Умуман, мусулмонлар юртларида қандай иш содир бўлса, БМТ таркибидаги давлатлар худди шунга ўхшаш кураш олиб боришади. БМТ Кенгашига аъзо давлатларнинг бу борадаги нуқтаи назарларида фарқ бўлишига келсак, бу жуда оз фарқ бўлиб, уларнинг мусулмон юртлардаги манфаатларига қараб белгиланади. Мисол учун, Судан ҳарбий муассасаси дўстлик ва малайлик изҳор қилиб, тиз чўкаётган Американи оладиган бўлсак, у Судандаги қўзғолонни беқарорлик келтиради ва омма хавфсизлигини бузади, деб билмоқда. Британия эса, Америкага малай давлатлар билан бўлган муомаласидаги ўз одатига кўра, зоҳирда Америкага эргашади… аммо унинг оёғи остига тузоқ қўяди ва парда ортидан туриб ўзининг Ямандаги малайларини Америка малайларига қарши ҳаракатлантиради. Британиянинг бундан мақсади унчалик катта эмас, тулки насибаси, яъни, арслон ўлжасидан қолган-қутгани бўлса, кифоя унга. У Судан қўзғолонида фақат битта нарса бўлишини истайди, у ҳам бўлса, «халқ истаги ва ўзгариш учун ўз тақдирини ўзи белгилаш». Имкон топди дегунча, Судандаги малайларини ҳокимиятдан бирор мансаб ва улушга эга қилиш илинжида эркинликлар, фуқаролик давлати ва фалону пистон, деган турли фикрлар ва нопок шиорларни ниқоб қилиб ўз манфаатларини амалга оширади. Зеро, бу фикрларининг асоси бутун башарият ҳаётини жаҳаннамга айлантирган капитализм бўлади.

Шундай қилиб, манфаатлар борасида кўз қарашларнинг ҳар хиллигига қараб, мусулмонлар юртлари устида курашаётган давлатлар ўртасида дипломатик баёнотлар янграб, ошкору яширин ахборот воситаларининг фитналари бошланади. Капиталистик манфаатлар йўлида конферениялар уюштирилади, мусулмон юртларда кечаётган вазият билан боғлиқ йиғилишлар ўтказилади. Мана шу курашувчи давлатлар мутасаддилигида вакиллар кетидан вакиллару саммит кетидан саммитлар бўлаверади ва у ерларга мусулмон юртлардан ёлғон гувоҳлар, нопок ювиндихўрлар вакил бўлиб қатнашишади ҳамда курашаётган йирик давлатлардаги хўжайинлари буйруқларини ижро этишади.

Бироқ у ерларда ўзимизнинг диндош фарзандларимиз орасида соддадил ва ғофил кишилар бор бўлиб, уларнинг ўз шахсий ғаризаларини қондиришдан бошқа ташвишлари йўқ. Ва ушбу машъум манзарадаги энг аламли ва қайғули нарса ҳам мана шудир. Чунки улар анави халқаро вакиллар етакчилигидаги конференциялардан яхши нарса умид қилиб ётишибди!

Кошки эди, булар Ислом Уммати фарзандларидан тарқалаётган сиёсий хабарларга қараб, Францияда бўлган қўзғолонга боқишса эди!!? Қараб кўришсин:

БМТдаги бирорта давлат Франциядаги ички ишга ва унинг давлат ва халқ сифатида мустақиллигига аралашишга ботина олдими?!

Франциядаги вазиятни муҳокама қилиш учун ва у ерга халқаро вакилларни жўнатиш учун БМТда бирор йиғилиш бўлдими?!

Асло, йўқ албатта.

Аллоҳ Таоло бундай деган:

﴿قَدْ بَدَتِ الْبَغْضَاء مِنْ أَفْوَاهِهِمْ وَمَا تُخْفِي صُدُورُهُمْ أَكْبَرُ قَدْ بَيَّنَّا لَكُمُ الآيَاتِ إِن كُنتُمْ تَعْقِلُونَ﴾

«Уларнинг (сизларни) ёмон кўришлари оғизларидан ошкор бўлди, дилларидаги адоватлари эса янада каттароқдир»   [Оли Имрон 118]

Эй мусулмонлар юртларидаги сиёсатчилар!

Буюк Ислом иззат-қудрати ғурурингизни қўзғатиш ҳамда бутун олам Парвардигорининг энг яхши элчиси бўлмиш Муҳаммад ﷺ олиб келган ечим ҳаётий муаммоларингиз ечими эканини тушуниш вақти келмадими?! Ахир, ишлар мушкуллашиб, ҳукмдорлар бошингиздан зўравонлик ва золимлик қилишган пайтда, бундай муаммоларнинг ечимини ўз динингиздан олишингиз лозимлигини

«عَلَيْكُمْ بِسُنَّتِي وَسُنَّةِ الْخُلَفَاءِ الرَّاشِدِينَ مِنْ بَعْدِي…»

«Сиз менинг йўлимни ва мендан кейинги рошид халифалар йўлини маҳкам тутинг», дея, хабар қилмаганмиди?! Бу эса, Аллоҳнинг изни ила, яқинда барпо бўлажак Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик давлати соясида Ислом билан ҳукм юритилмагунча асло амалга ошмайди. Ҳузайфа ибн Ямон Аҳмад ишлаб чиққан ушбу саҳиҳ ҳадисда Росулуллоҳ ﷺнинг

«…ثُمَّ تَكُونُ خِلَافَةً عَلَى مِنْهَاجِ النُّبُوَّةِ»

«… Кейин Пайғамбарлик минҳожи асосида Халифалик бўлади», дея марҳамат қилганларини ривоят қилган.

Эй мусулмонлар!

Агар сиз Росулуллоҳга эргашсангиз, ул зотнинг йўлидан юрсангиз, сиздан яхши сиёсатчилар бўлмайди. Бас, шундай экан, БМТ кенгашида кофирларнинг бир-бирига отиб ўйнайдиган қўғирчоқлари бўлманг.

Аждодларимиз Қайсару Кисроларни саноқсиз мулклари билан қўшиб ўз сиёсатлари орқали синдирганлар. Негаки улар ўз душманларини танидилар, таниб улардан шафқат кутмадилар, қандай аҳволда қолмасинлар улардан ёрдам сўрамадилар.

Буни қачон тушунасизлар?! Башарият тарихида энг буюк китоб, дея эътироф этилган Қуръони Карим билан ҳукм юритиб, ундан ҳукм сўрасангиз, Америка каби кофир давлатлар дунёнинг у бурчагидан туриб, сизга такаббурлик қилишга, ўзининг нопок ғайриилоҳий тузумларини зўрлаб тиқиштиришга журъат қила олармиди?!

Халифалик давлатингизни ағдарган кимсалардан ҳукм сўрайдиган даражада хотирангиз ўчиб кетдими, ахир, у Роббингиз фарзи, Росулингиз башорати, иззат-қудратингиз йўли-ку?!

Мана, Ҳизб ут-Таҳрир сизга шунча йиллардан бери имон нидосини йўллаб келяпти, унга қулоқ тутинг ва нима деяётганини англаб етинг. Нуҳ алайҳиссаломнинг сўзларини эшитмаслик учун қулоқларини беркитиб олган, уни кўрмаслик учун кўзларини тўсиб олган қавмга ўхшаманг. Агар бу даъват ҳақ экан, ҳақдан ўзга эргашишга лойиқ нарса йўқ. Агар ушбу ҳақдан бошқа нарсани кўрмаётган бўлсангиз, у ҳолда айтингчи, Халифалик давлати ва Ислом тузумидан бошқа яна қандай «ҳақ»ни хоҳлаяпсиз?!

﴿يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُواْ اسْتَجِيبُواْ لِلّهِ وَلِلرَّسُولِ إِذَا دَعَاكُم لِمَا يُحْيِيكُمْ﴾

«Эй мўминлар, Аллоҳ ва Унинг Росули сизни абадий ҳаёт берадиган нарсага даъват қилар экан, уни қабул қилинглар»    [Анфол 24]

Аллоҳим, биз даъват аҳлига фақат очиқ-равшан қилиб етказишимизни насиб эт, Аллоҳим, Ўзинг гувоҳ бўл.

Устоз Рамзий Рожиҳ – Яман

Роя газетасидан олинди

Total Views: 114 ,

Добавить комментарий

Доктор Муҳаммад Мурсий роҳимаҳуллоҳ ҳақида

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Доктор Муҳаммад Мурсий роҳимаҳуллоҳ ҳақида Доктор...

Закрыть