БМТ бош котиби вакциналарни захиралаб қўяётган бой давлатларни танқид қилди

БМТ бош котиби вакциналарни захиралаб қўяётган бой давлатларни танқид қилди

БМТ бош котиби Антониу Гутерриш коронавирусга қарши вакциналарнинг тарқатилиши “дунё ҳамжамияти учун энг катта маънавий синов” эканини айтди. У, шунингдек, дунёдаги жами вакциналар ҳажмининг 75 фоизини ўзига захиралаб қўйган 10та энг йирик давлатни танқид қилди. 

Гутерриш бу ҳақда БМТ Хавфсизлик кенгашининг коронавирусга қарши эмлашга бағишланган йиғилишида айтиб ўтди. БМТ раҳбари “Катта йигирматалик” давлатлари доирасида вакциналарнинг дунё миқёсида тарқатилиши масалалари билан шуғулланувчи ишчи гуруҳни ташкил қилишни таклиф қилди.

Шу билан бирга, Гутерриш айни вақтда эмлаш жараёни адолатсиз ўтказилаётганини таъкидлаб ўтди: дунёнинг 10та энг йирик давлати коронавирусга қарши вакциналарнинг жами ҳажмининг 75 фоизини ўзига захиралаб қўйган ҳозирги вақтда, 130та давлат ҳали бирор дона вакцина олмаган.

“Агар вирусга ўрмон ёнғини каби тарқалишга йўл берилса, у такрор ва такрор мутация қилаверади. Бу эса пандемиянинг чўзилишига олиб келиши ва вирусни ҳақиқий ўлатга айлантириши мумкин”, деб айтган БМТ бош котиби. 

Шу муносабат билан БМТ етакчиси глобал эмлаш режасини ишлаб чиқишни таклиф қилган. У «G-20» мамлакатлари ушбу режани тузиш бўйича фавқулодда тезкор гуруҳ ташкил қилиши керак, деб ҳисоблайди.

Ҳозирда вакциналар сотиб олиш борасида Канада етакчилик қилмоқда. У ўз аҳолисини 4 марта эмлашга етадиган вакцинани захиралаб қўйган. Moderna компанияси ишлаб чиқарган ҳамма вакцина ва Pfizer/BioNTech компанияларининг 96 фоиз вакцинаси бой давлатлар томонидан сотиб олиб бўлинган. Альянс вакцина ишлаб чиқарувчиларни кўпроқ вакцина ишлаб чиқариш учун ЖССТ орқали ўз технологиялари билан бўлишишга чақирган.

Total Views: 36 ,

Добавить комментарий

АҚШ Хитой билан савдо уруши сабабли триллион доллар йўқотиши мумкин

АҚШ Хитой билан савдо уруши сабабли триллион доллар йўқотиши мумкин...

Закрыть