Bloomberg: АҚШ Анқарага С-400 хариди учун санкциялар эълон қилади

Bloomberg: АҚШ Анқарага С-400 хариди учун санкциялар эълон қилади

Вашингтон кейинги ҳафтада Туркияга Россиянинг С-400 зенит-ракета мажмуаларини сотиб олганлиги учун санкциялар эълон қилади. Бу ҳақда Bloomberg ахборот агентлиги хабар берди.

Маълумотларга кўра, АҚШ президенти Дональд Трамп жамоаси киритиладиган санкцияларни белгилаб олди. Энди бу режани Трамп маъқуллаши керак.

Вашингтон Туркияга қарши санкциялар киритилишини кейин ҳафта охирида, Туркияда давлат тўнтарувига уринишнинг 3 йиллиги билан боғлиқ тадбирлар ўтгандан кейин маълум қилади: АҚШда Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғанни тўнтаришга уринишни ташкиллаштиришдаги янги айбловлар қўйилишидан хавотирланишмоқда.

АҚШ ва НАТОнинг бошқа давлатлари Анқарада ҳам С-400, ҳам АҚШнинг 5-авлоддаги F-35 самолётлари пайдо бўлса, унда Россия мажмуаларининг радарлари F-35’ларни аниқлаб, улар ортидан кузатув олиб боришни ўрганиб олишидан хавотир билдирмоқда. Шу сабабли 28 июнда АҚШ сенати Туркияга қирувчи самолётларни сотишни тақиқлади.

12 июлда Туркиянинг Анқара вилоятидаги “Мюртед” авиабазасига С-400 қисмлари ортилган 3 та самолёт етиб келди. Мажмуанинг қолган қисмлари яқин кунларда етказилиши давом этади.

Total Views: 139 ,

Добавить комментарий

Макрон ҳам космик қўмондонлик ташкил этилишини эълон қилди

Макрон ҳам космик қўмондонлик ташкил этилишини эълон қилди Франция президенти...

Закрыть