Блогерлар Рустам Карим ва Тўлқин Астановга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди

Блогерлар Рустам Карим ва Тўлқин Астановга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди

18 октябрь куни Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судида судланувчилар Рустамбек Каримов (Рустам Карим — 1975 й. т.) ва Тўлқин Астановга (1971) нисбатан жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича суд жараёни ниҳоясига етди ва суд ҳукми эълон қилинди. Бу ҳақда gazeta.uz Ўзбекистон Олий суди расмий вакили Азиз Обидовга таяниб хабар қилди.

Мазкур жиноят иши жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди судьяси Ориф Қиличев раислигида кўриб чиқилди.

Эълон қилинган суд ҳукмига кўра, Рустам Карим Ўзбекистон Жиноят кодекси 244−1-моддаси (жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид соладиган материалларни тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ёки намойиш этиш) 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилди. Унга Жиноят кодексининг 244−1-моддаси 1-қисми билан 2 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиб, Жиноят кодексининг 59-моддаси (бир неча жиноят содир этганлик учун жазой тайинлаш) 8-қисми тартибида жиноят ишлари бўйича Сирғали туман судининг 2019 йил 16 майдаги ҳукми билан тайинланган жазонинг ўталмаган қисмини қисман қўшиш йўли билан узил-кесил ўташ учун 3 йил 1 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазо манзил колонияларда ўтаттириш белгиланди.

Тўлқин Астанов Жиноят кодекси 244−1-моддаси (жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид соладиган материалларни тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ёки намойиш этиш) 3-қисми «г» бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилди. Унга Жиноят кодексининг 244−1-моддаси 3-қисми «г» банди билан 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиб, Жиноят кодексининг 72-моддаси (шартли ҳукм қилиш) тартибида, тайинланган 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси шартли деб ҳисобланиб, 2 йил синов муддати белгиланди. Синов муддати ҳукм чиқарилган кундан бошлаб ҳисобланиши кўрсатилди.

Жорий йилнинг 8 апрель куни Рустам Карим ва Тўлқин Астанов Facebook орқали жонли эфирга чиқиб, Ўзбекистон Мусулмонлар идорасига борганини билдиради. «Шайх» Аблулазиз Мансур билан учрашдик! Янги йил бобо билан", деб изоҳ ёзар экан, улар «Ҳалол» сертификати, ҳижоб масаласи, Вазирлар Маҳкамасининг мактаб формаси тўғрисидаги 666-сонли қарори бўйича суҳбат олиб борилганини маълум қилади. Шу куннинг ўзида уларнинг ички ишлар органлари ходимлари томонидан қўлга олингани ҳақидаги хабарлар тарқалди.

Total Views: 164 ,

Добавить комментарий

Ливан ҳукумати намойишларни тўхтатиш мақсадида вазирлар ва депутатлар маошини 50 фоизга қисқартирмоқчи

Ливан ҳукумати намойишларни тўхтатиш мақсадида вазирлар ва депутатлар маошини 50...

Закрыть