Бишкекда Хитой экспансиясига қарши норозилик митинги бўлиб ўтди

Бишкекда Хитой экспансиясига қарши норозилик митинги бўлиб ўтди

Бишкекнинг «Ала-Тоо» майдонида Хитой экспансиясига қарши норозилик митинги бўлиб ўтди. Бу ҳақда Knews хабар берди.

Хабарда айтилишича, улар Хитой фуқароларига бериладиган визалар сонини камайтиришни, Хитойдан олинган кередиларни текширишни талаб қилмоқда.

Митингда иштирок этганлар, шунингдек, қирғизистонлик қизларни чет элликларга турмушга бермасликни, акс ҳолда улардан жарима ундириш лозимлиги, паспортда «миллати» деган жойини қайтариш ва парламент депутатлари сайловида партия тизимини бекор қилишни талаб қилган.

"Намойишга чиққанларни тарқатиш пайтида 21 нафар одам тартибни бузган деган айблов билан қўлга олинган. Улар милиция бўлимида уч соат ушлаб турилганидан сўнг ҳар бирига 3 минг сўм ( тахминан 43 доллар)дан жарима солиниб, қўйиб юборилган", деб ёзди Озодлик радиоси қирғиз хизмати.

Total Views: 493 ,

Добавить комментарий

Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга ташриф буюрди

Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга ташриф буюрди Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 17 январь...

Закрыть