Башир режими ҳануз ағдарилгани йўқ чунки унинг бошлиғи бўлган Башир кетди, холос

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Эй Судан аҳли ҳушёр бўлинг!

Башир режими ҳануз ағдарилгани йўқ чунки унинг бошлиғи бўлган Башир кетди, холос

Би-Би-Си арабийя сайти (ҳижрий 1440 йил 29 рамазон, милодий 2019 йил 3 июн душанба куни) нашр қилган хабарда бундан дейилади:

«Судан хавфсизлик кучлари пойтахт Хартумдаги мудофаа вазирлиги биноси олдида чодир тикиб, намойиш қилаётганлар орасига бостириб кирди… Хабарларга кўра, отишмалар бўлган ва намойишчилар чодирлари ёқиб юборилган.

Намойишда қатнашган Судан шифокорлар комиссиясининг маълум қилишича, душанба куни эрта саҳарда хавфсизлик кучлари намойишчиларни тарқатишга уриниши чоғида камида 13 нафар шахс ҳалок бўлган (улардан биттаси саккиз ёшли бола бўлган), 116 шахс жароҳатланган, бу рақамларнинг ортиши эҳтимоли бор.

Хабарда айтилишича, намойишни бостиришга уриниш ортидан тезкор хавфсизлик кучлари Хартумдаги касалхонага ҳам бостириб кириб, жароҳатланганлардан бир нечтасини олиб чиқиб кетган. Маҳаллий ахборот воситаларида айни «кучларнинг «Royal Care» номли касалхонага бостириб кириб, у ердаги беморларга ва хизматчиларга ҳужум қилишган»и тўғрисида хабарлар тарқалди».

Роя газетаси шарҳи:

Бундай хатти-ҳаракатлар ҳеч шубҳа қолдирмайдиган тарзда шуни исботламоқдаки, Судандаги полициячи режим ағдарилгани йўқ, ағдарилган унинг боши Умар Башир ва унинг айрим гумашталари, холос. Ўтиш даври Ҳарбий Кенгаши ҳам Баширнинг золимлиги ва америкапарастлиги давомчисидир. Ҳарбий кенгаш манёврлар қилиб, ўзини қўзғолончилар талабларига рози бўлган қилиб кўрсатди, мана, пайти келганда уларга бир сакраб, қопиб олди.

Шунинг учун Судандаги холис кишилар – улар албатта оз эмас – тўғри йўлни кўра билмоқлари ҳамда ҳарбий кенгаш билан музокара қилмасликлари, аксинча, юртда ҳақиқий ўзгариш қилишга муваффақ бўлишлари керак. Унутмасинларки, ўзгариш мудом соф, покиза асосда бўлмас экан, оқибати муваффақиятсиз чиқаверади. Соф ва покиза асосдаги ўзгаришгина мавжуд режимни илдизи билан қўпориб, унинг харобалари узра, Пайғамбарлик минҳожи асосидаги иккинчи рошид Халифалик давлатини барпо қилади. Ана шундагина мусулмонлар дунё ва охират бахтига ноил бўладилар.

Роя газетасининг 2019 йил 5 июн чоршанба кунги 237-сонидан

Total Views: 457 ,

Добавить комментарий

Имрон Хоннинг Покистон аҳли иқтисодини тузатиш учун кўраётган чоралари сароб устига қурилган

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Имрон Хоннинг Покистон аҳли иқтисодини тузатиш...

Закрыть