Башар Асаднинг ғалабаси сайловлардаги ғалабами ёки ҳар доимгидек халқаро тил бириктирув?!

Башар Асаднинг ғалабаси сайловлардаги ғалабами ёки ҳар доимгидек халқаро тил бириктирув?!

Бир пайтлар Ҳофиз Асад ҳокимиятга тўнтариш орқали келган эди. Сўнг натижаси деярли юз фоизга етган ғалабалар билан ҳокимиятда қолди. Кейин Ҳофизнинг йўлини ўғли Башар давом эттирди. Унга ҳокимиятни ўтказиш жараёни разведка идораси бошчилигида сайловларни сохталаштириш орқали амалга ошди. Бу жараён деярли тўнтаришга ўхшарди. Қўзғолонлардан олдин сайловлар кулгили бўлиб, ҳеч ким унга ишонмас эди. Қўзғолонлардан кейинги сайловларни эса гапирмаса ҳам бўлади. Чунки бу сайловларда алдов, одамларни менсимаслик ҳамда халқаро қонунлар ва инсоний, ахлоқий, диний қийматларга бўлган ҳурматсизлик давом этди. Натижалар юз фоиздан ҳам кўпроқ деб эълон қилинди. Агар Башар қирғин қилган одамлар ва уларнинг оилалари у учун овоз берган бўлганидагина бундай натижаларга эришиш мумкин эди. Президент етакчилигидаги ушбу режим ва унинг разведка идораси кимёвий қуроллар, портловчи бочкалар, оммавий қирғинлар, ҳибсга олишлар каби услуб ва воситаларни қўллаш орқали бир миллиондан ортиқ сурияликни ўлдирди. Ушбу ваҳшийликлар халқаро ташкилотлар томонидан ўз халқига нисбатан қилинган жиноят, деб тан олинди. Цезар исмли фотограф томонидан тақдим этилган фотосуратларни бутун олам кўрди. Америкалик ва халқаро расмийлар Башарга қарши ҳужжатлар фашизм раҳбарларидан ҳам кўра кўпроқ эканини тан олишди. 14 миллиондан ортиқ инсон ўз манзилларидан қувғин қилинган ва бу ишлар ҳозир ҳам давом этмоқда… Наҳотки, шундай жаллод халқи томонидан сайловларнинг ушбу кўрсаткичлари билан тақдирланишга лойиқ бўлса?!

Бу ичкаридаги ҳолат. Хорижда эса, ушбу сайловларни таъминлаганлар, айниқса Россия ва Эрон Башарга жиноятларни амалга оширишида ёрдам бермоқда ва уни қулашидан сақламоқда. Афсуски, Эрон олий раҳнамоси ва Ҳизбуллоҳ бош котиби каби диний лавозимдаги ҳукмдорлар, ўз ишларида Аллоҳдан қўрқишмади. Улар Сурия режими ва Россия босқинчилари билан биргаликда аҳолини қатл қилиш ва кўчириш орқали ўз жиноятларини амалга оширишмоқда. Аммо Америка ўз малайи Башарнинг асосий тарафдори ҳисобланади, лекин Америка бу ишни яширин ва иккиюзламачилик билан амалга оширади. Чунки унинг зоҳири ботинига тескаридир. Агар Америка бўлмаганда, Асад қулаган бўлар эди. Америка уни Эрон етакчилигидаги регионал малайлари ва ёлланма тўдалари орқали қўллаб-қувватлади. Улар ҳам кифоя қилмагач, Россия ушбу ифлос миссияни бажаришга киришди. Агар Америка Асадни ўзгартириш масаласида жиддий бўлганида, у бир соат ҳам турмаган бўлар эди… Шундай экан, бу жиноятга Сурия режими ва унинг шериклари айбдорми ёки бутун халқаро ҳамжамиятми?!

Эй мусулмонлар! Албатта, Америка Суриядаги ўйин карталарининг аксариятига эгаман ҳамда ечим фақат менинг қўлимда деб ўйлаяпти. Бироқ Башарнинг қайта сайланишига жим туриши ҳали ҳам альтернатива топа олмаганига далолат қилади. Чунки Суриядаги мусулмонлар уларга қарши ҳар қанча жиноятлар амалга оширилмасин ўз динлари билан кучлидирлар ва уларнинг динлари тирикдир. Аллоҳнинг ёрдами билан Халифалик давлатигина жиноятлар саҳифасини ёпади. У шундай бир давлатки, Сурия ва Россия ташқи ишлар вазирлари ундан огоҳлантиришмоқда. Валид Муаллим шундай баёнот берган эди: «Сурияда Исломий давлат тиклашни хоҳлаётганлар Сурия чегараларида тўхтаб қолмайдилар. Биз амалга ошираётган ишлар Ливан, Иордания ва Ироқни ҳимоя қилиш учун олиб борилмоқда». Сергей Лавров эса шундай баёнот берди: «Агар биз кирмаганимизда, Дамашқ Халифалик пойтахтига айланар эди. Чунки Асад ҳукумати қулашга оз қолган эди». Ушбу икки ёлғончи жиноятчилар нақадар тўғри сўзлашган эди. Аллоҳ хоҳласа, эртанги кун уни кутган киши учун яқиндир.

Total Views: 242 ,

Добавить комментарий

Покистоннинг собиқ ҳукмдорлари Американинг ёлланган қуроли бўлган бўлсалар, бугунги ҳукмдорлар унинг тайёр уловидирлар

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Покистоннинг собиқ ҳукмдорлари Американинг ёлланган қуроли...

Закрыть