Бангладешнинг қочқин роҳинжалар яшайдиган лагерида тошқин юз берди

Бангладешнинг қочқин роҳинжалар яшайдиган лагерида тошқин юз берди

Бангладешнинг Кокс-Базор шаҳрида мьянмалик 900 минг қочқин роҳинжа яшайдиган лагерда ноқулай об-ҳаво туфайли қийинчиликлар кузатилмоқла.

БМТ маълумотига кўра, муссон ёмғирлари туфайли келиб чиққан тошқин 273 та бинони бузиб юборган, 11 киши жароҳат олган. Бундан ташқари, лагер ҳудудида 23 та кўчки кузатилган. Икки мингдан ортиқ киши хавфсиз жойга кўчирилган.

Муссон ёмғирлари Бангладешда мавсумий ҳодиса бўлиб, унга йил бошидан бери тайёргарлик кўрилаётган эди.

Сув тошқинлари ўн минглаб қочқинга етгулик озиқ-овқатни йўқ қилган.

Total Views: 215 ,

Добавить комментарий

Бишкекда “Марказий Осиё – Европа Иттифоқи” минтақалараро учрашуви бўлиб ўтди

Бишкекда “Марказий Осиё – Европа Иттифоқи” минтақалараро учрашуви бўлиб ўтди...

Закрыть